НАМОЗНИНГ АРКОНЛАРИ(10-қисм)

| Print |
Category: Мунозара
Created on 02 March 2018 Hits: 4293

(9-қисм)Жамоат савобига эришиш

Қайси бир намозхон имом билан бирга бир ракаат намоз ўқиса, у жамоат савобини олади.

Ракаатга етиш

Кимки имомга рукуъ қилиб турган ҳолатида етиб, такбир айтса ва имом бошини рукуъдан кўтаргунича тўхтаб турса, у ўша ракаатга етмаган деб ҳисобланади.

Агар имомга тик турган ҳолатида эргашиб, имом бошини рукуъдан кўтаргунича у билан бирга рукуъ қилмаса, кейин рукуъ қилса, бу ҳолатда у ўша ракаатга етган бўлади. Агар имомдан олдин рукуъ қилиб қўйган бўлса ҳам, имомга етган бўлиб, намози дуруст бўлади.

Масбуқ намознинг қолган қисмини қандай ўқишнинг моҳияти

Масбуқ, яъни намозга кечикиб иқтидо қилган киши имом намоздан фориғ бўлгандан сўнг ўтган ракаатларни фотиҳа ва зам сура ўқиш билан давом эттиради, агарчи у имомга эргашгандан сўнг имом билан қўшилиб қироат қилган бўлса ҳам.

Аммо имом билан бирга қунут ўқиган бўлса, иккинчи бор қолган ракаатларида қунут дуосини ўқимайди. Имом билан бир марта ўқигани кифоя қилади.

Агар имомга шом намозининг учинчи ракаатини ўқаётган вақтда эргашса, қолган икки ракаатини икки бор ташаҳҳудга ўтириш билан тугатади.

Масбуқнинг қазо ўқиши

Масбуқнинг қазо намози ҳукм жиҳатдан намозининг бошидир. Унда намозни “Аъузу биллаҳи мина-ш-шайтони-р-рожийм”ни айтишдан бошлайди. Аммо имом билан қўшилиб ўқиган намозлари бундан мустасно. Масбуқ имом билан бирга ташаҳҳуд айтади, лекин дуо қилмайди.

“Саждаи саҳв – унутиш саждаси

Намозда вожиб тарк қилинса ёки вожиб ва фарз кечтиктирилса ҳамда киши намоз жинсидан бўлган нарсани зиёда қилиб юборса, саломдан кейин икки бор саждаи саҳв  қилади. Бу – вожиб.

Масалан, рукуъ-сужудни зиёда қилиши, биринчи қаъдада ташаҳҳудни такрор қилиш ҳамда бирор-бир нарсани зиёда килиш. Шунингдек, “Фотиҳа” сураси, қунут дуоси, ташаҳҳуд, иккала ҳайит такбирларини тарк қилинганда саждаи саҳв вожиб бўлади. Бу борада Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтадилар: Ҳар бир саҳв”.

Имом ва қавм эътибори томонидан бўладиган унутиш

Имомнинг унутиши биланоқ эргашганларга саждаи саҳв қилиш вожиб бўлади.

Агар имом унутиш туфайли саждаи саҳв қилмаса ҳам, қавм имомга мувофиқ иш тутади, яъни унга эргашади.

Аммо қавмнинг хатога йўл қўйиши ўзига ҳам, имомга ҳам саждаи саҳв қилишни вожиб қилмайди.

Биринчи ташаҳҳудни унутиш

Кимки биринчи қаъдадан ўтирмасдан туриб кетса ва у қаъда ҳолатига яқин бўлса, ўтиради. Унга ҳеч нарса вожиб бўлмайди. Аммо қиёмга яқинроқ бўлса, ўтирмайди, лекин саждаи саҳв қилади. Чунки у вожибни тарк қилди.

Иккинчи қаъдани эсидан чиқариш

Агар киши охирги қаъдадан туриб кетган бўлса ва ҳали бешинчи ракаатнинг саждасини қилмаган бўлса, дарҳол охирги қаъдага қайтади ва саждаи саҳв қилади. Чунки у фарзни кечиктирди, у ҳам бўлса, охирги қаъдадир. Тарк қилди.

Агар бешинчи ракаатнинг саждасини қилган бўлса, ўқиган фарз намози нафл намозига айланади. Шунингдек, ўқиган намозига яна бир ракаат қўшиб қўяди. Бу Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад (р.а.)нинг наздидир. Чунки нафл намозлари тоқ ўқилмайди. Бошқа қарашга кўра, ўқилган намозга яна бир ракаат қўшмаса ҳам, намоз дуруст бўлади.

Агар тўртинчи ракаатнинг қаъдасида ўтириб, салом бермасдан уни биринчи қаъда деб гумон қилган ҳолда ўрнидан туриб қолса ва бешинчи ракаатнинг саждасини қилмаган бўлса, дарҳол охирги қаъдага қайтади ва саждаи саҳв қилади. Аммо бешинчи ракаатнинг саждасини қилган бўлса, унга яна бир ракаат қўшади. Шу билан фарз намози комил бўлади. Ошиқчаси эса ноибсиз нафл, яъни икки ракаат пешин суннати ўрнига ўтади, шунингдек, саждаи саҳв ҳам қилади.

Кимки намоздан чиқмоқчи бўлиб салом берса ва унга саждаи саҳв вожиб бўлган бўлса, у намоздан чиқмасдан туриб саждаи саҳв қилади. Бу Пайғамбаримиз (с.а.в.): Ҳар бир саҳв учун саломдан сўнг иккита сажда қилинади”, - деган сўзларига мувофиқдир.

Намознинг ракатларида шубҳа қилиш

Кимки намозда шубҳага тушиб, неча ракаат ўқиганини била олмаса, бу нарса биринчи маротаба юз берган бўлса, намозини салом билан бузиб янгидан ўқийди. Салом бериш каломдан кўра яхшироқ. Аммо танҳо ният қилиш билан намоз бузилмайди. Пайғамбаримиз (с.а.в.): “Кимки намозида тараддудланиб, қанча ракаат ўқиганини билмай қолса, намозини бошқатдан ўқийди”, – деган ҳадисларига биноандир.

Пайғамбаримиз (с.а.в.) макзур ҳадиснинг давомида айтадилар: “Агар  бу ҳол кўп марта содир бўлган бўлса, киши фикрининг ишончлисини олади”. Агар фикрига ҳеч нарса келмаса, намозининг камини олади, яъни қайси бири ишонарли бўлса, ўшани ўқийди. “Қудурий матни”да куйидагича келган: “Агар бу ҳол унга кўп марта содир бўлган бўлса, киши фикрига келганларнинг қувватлироғини олади. Агар фикрига ҳеч нарса келмаса, қайсиси ишончли бўлса, ўшани ўқийди”. Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан ривоят қилинган: “Кимки намозида тараддудланиб, уч ракаатми ёки тўрт ракаат ўқиганини билолмай қолса, намозини камига бино қилади”, ҳадис бунга очиқ далилдир. 

Абу Бакр Розий. ТУҲФАТУ-Л-МУЛУК. А.Муҳиддинов таржимаси.
Имом Бухорий халқаро маркази, 2016 йил. -Б.111-115