Videos
Map
books center
Gallery
The guests

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

НАМОЗНИНГ АРКОНЛАРИ(8-қисм)

Category: Мунозара
Created on 27 February 2018 Hits: 3999

(7-қисм)МУСОФИРНИНГ НАМОЗИ

Ҳукмлар ўзгаришига сабаб бўладиган сафар кишининг уч кеча-кундузли масофага туяда ёки оёқда сайр этишини мақсад қилишидир. Бу ҳукм Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг “Муқим киши тўлиқ бир кеча-кундуз масҳ тортса, мусофир уч кеча-кундуз масҳ тортади” деган ҳадисларига мувофиқдир. Юқорида зикр этилган сайрдан мақсад ўртача юришдир.

 Сафарда рухсат берилган нарсалар

Осий ҳам, итоаткор банда ҳам сафарда намозни қаср ўқиш рухсатида баробардир. Чунки “ал-мусофир” лафзидаги “Алиф” ва “Лом” жинс учун келгани туфайли, заруратга кўра барча сафар туридагиларга ҳам уч кеча-кундуз масҳ тортишга рухсат берилди.

Намозни қаср ўқиш

Сафарда намоз қаср ўқилади.

Мусофирга тўрт ракаатли фарз намозни икки ракаатдан ортиқ ўқимаслик фарз.

Шунга қарамасдан, мусофир тўрт ракаат ўқиб, аввалги икки ракаатда қироат қилиб, кейинги икки ракаатда ташаҳҳуд миқдорича ўтирса, аввалги икки ракаати фарз ўрнига ҳамда қолган икки ракаат нафлга ўтади. Агар иккинчи ракаатда ташаҳҳуд миқдорича ўтирмаса, намози бузилади.

 

Мусофирга қачон рухсат берилади?

Мусофирга шаҳар уйлари кўздан йўқолиши билан намозни қаср ўқишга рухсат берилади. Бу унинг биринчи турар жойига қайтиб келгунига қадар ҳукмда бўлади. Чунки муқимлик шаҳарга кириш билан, мусофирлик эса шаҳардан чиқиш билан бошланади. Бу ҳақда Ҳазрат Али (к.в.): “Агар ушбу ёғоч ёки қамиш уйдан ўтсак, қаср ўқиган бўлардик”, деб айтган сўзлари мавдуд.

Мусофирнинг қаср ва тўлиқ ўқиши

Инсон шаҳар ёки қишлоқда ўн беш кун ёки ундан кўп муддат истиқомат қилишни ният қилса, сафар ҳукмида бўлмайди. Агар бундан кам муддатни ният қилса, қаср ўқийди. Чунки сафарда сафар муддати эътиборлидир.

Агар киши бир “шаҳарга эрта ёки индинга чиқиб кетаман”, деб кирса ва шу ерда туриш муддатини ният қилмаса, агарчи кейин бу ерда йиллар давомида қолиб кетса-да, қаср ўқийди. Агар аскарлар уруш бўлиб турган ерга кириб, шу ерда туришни ният қилсалар, икки ракаат қилиб ўқийдилар. Агар бирор шаҳарни ёки қўрғонни қамал қилсалар ҳам, ҳукм шундай бўлади.

Чорвадор халқ, чодирларда яшаса ҳам, муқимдир. Чунки иқомат асл бўлиб, бир ўтлоқдан иккинчи яйловга кўчиб ўтиш уни ботил қилмайди. Яъни улар ҳеч ҳам сафарни ният қилмайдилар.

Агар мусофир вақтида намозни муқим кишига иқтидо қилиб адо этса, тўлиқ ўқийди.

 

Мусофирнинг муқимларга имомлик қилиши

Агар мусофир муқимларга имом бўлиб қолса, икки ракаатдан сўнг салом беради, қолганлар намозларини қироатсиз охирига етказиб қўядилар. Имом салом бергач: “Намозни охирига етказинглар, биз сафар қавмларимиз”, – деб айтиб қўйиши мустаҳабдир.

 

Яшаш билан турар жойнинг ўзгариши

Агар бирор киши ватанидан кўчиб, бошқа ватанга бориб жойлашса-ю, сўнгра яна сафарга чиқиб, ўзининг аввалги ватанига кирса, намозни қаср ўқийди.

 

Муқимлик вақтида ўтиб кетган қазо намозларини сафарда ўқиш

Муқимликда ўтказиб юборилган намознинг қазоси сафарда ҳам тўлиқ ўқилади.

Сафарда ўқилмаган намознинг қазоси муқимликда ҳам қаср ўқилади. Чунки намознинг адоси қай шаклда бўлса, қазоси ҳам ўша шаклда ўқилади. Бунда вақтнинг охири эътиборга молик.

Осий ҳам, итоаткор банда ҳам сафарда намозни қаср ўқиш рухсатида баробардир.

 


Қачон мусофир муқимга, муқим эса мусофирга айланади?

Танҳо ният билан мусофир муқимга айланади. Аммо муқим сафарга чиқиш билан бирга ният қилиш орқалигина мусофирга айланади. Чунки иқомат тарк қилишдир, бас, унга танҳо ниятнинг ўзи кифоя қилади. Аммо сафар феъл бўлиб, унга ниятнинг ўзи етарли эмас.

 

Жума куни сафар қилиш

Жума куни заволдан аввал ҳам, заволдан кейин ҳам сафар қилиш мумкин.

 

Мусофирнинг ўзидан ўзи муқимга айланиши

Сафарга чиққан киши ният қилинган муддат ниҳоясига етмасдан асосий турар жойига қайтса, дарҳол муқимга айланади. Акс ҳолда, у ҳатто асосий турар жойида етгунича ҳам мусофирдир.

Ҳар бир эргашувчи  эргашилган кишининг нияти билан муқимга айланади. Бунда эргашилувчи – раҳбарнинг ниятидан эргашувчининг хабардорлиги эътиборга олинади.

 

Абу Бакр Розий. ТУҲФАТУ-Л-МУЛУК. А.Муҳиддинов таржимаси.
Имом Бухорий халқаро маркази, 2016 йил. -Б.102-106
INTERNATIONAL RELATIONS
Popular materials
Imam Bukhari saboqlari journal
News
  • 1
  • 2
  • 3
TRAINING  OF AMERICAN  AND  UZBEK  RESEARCHERS

TRAINING OF AMERICAN AND UZBEK RESEA…

27-07-2018 Hits:1465

The seminar training was organized in cooperation with the Imam Bukhari International Scientific Research Center  and the US Institute of... Batafsil...

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5526

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5555

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5650

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5703

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5386

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5719

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4690

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4742

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3882

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамкорлик алоқалари юксак натижа беражак

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамко…

17-07-2018 Hits:4939

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ САМАРҚАНД БЎЛДИ

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ СА…

04-06-2018 Hits:2799

Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...