Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

НАМОЗНИНГ АРКОНЛАРИ(5-қисм)

Created on 23 February 2018 Hits: 1561

(4-қисм)ЖУМА НАМОЗИ

Жума намозини ўқиш фақатгина одамларни тўплайдиган шаҳарлар ёки шаҳарнинг намозгоҳида тўғри бўлади. Демак, хароба жойларда ўқиш жоиз эмас. Шаҳардан мурод раҳбар, суд-ҳуқуқ тизимига эга макондир.

Жума намозида мамлакат раҳбари амр этган кишигина имомликка ўта олади. Чунки жума катта жамоат ичида ўқилади, гоҳида имомликка ўтказиш ёки имомликка ўтишда низо чиқиб, баъзида жамоат ўртасида бошқа гаплар бўлиши ҳам мумкин. Шу жиҳатдан тамоман итоат юзасидан давлат раҳбарининг амри керак.

 Жума хутбаси

Жума намозидан аввал иккита енгил хутба ўқилади. Бу хутбалар ўртаси бир муддат ўтириш билан ажратилади. Унинг мақдори ҳар бир аъзо ўз ўрнига тушиб олганига қадардир. Аммо хутба ўрнида “Алҳамду лиллаҳ”, “Субҳаналлоҳ” ва “Ла илаҳа иллаллоҳ” кабиларни ҳам айтса, жоиз бўлади.

Жума шартлари

Хутба – жума шартларидан. Чунки Пайғамбаримиз (с.а.в.) умрлари давомида хутбани тарк этмаганлар.

Жума шартларидан бири – вақт. Уни пешин вақтида ўқиш тўғри бўлади. Демак, ундан кейин ўқиш жоиз эмас.

Жума шартларидан яна бири – жамоат. Абу Ҳанифанинг фикрига кўра, жамоатнинг энг ози имомдан ташқари уч кишидир.

Жума ўқиш вожиб бўлмаган шахслар

Жума намозини ўқиш мусофир, аёл, касал, қул ва кўр кишиларга вожиб эмас. Улар жамоатга қўшилиб, жума ўқисалар, бу пешиннинг фарзи ўрнига ўтади. Чунки уларга пешин буюрилган. Бу мусофир тутган рўзага ўхшайди. Бинобарин, мусофирнинг рўзаси фарз ўрнига ўтади. Шу билан бирга, уларнинг ҳар бири жумага имомлик қилиши жоиз. Шунингдек, улар жамоат савобига тўлиқ эришадилар. Аммо аёлнинг  имомлик қилиши жоиз эмас.

 Жума куни пешин намозини ўқиш

Кимки жума куни ҳеч бир узрсиз уйида имом жумани ўқишдан олдин пешин намозини ўқиса, макруҳ ҳолда жоиз бўлади. Аммо шу билан бирга, у намоз ўрнига ўтади.

 Жума фарз бўлган шахсларнинг пешин намозини ўқиши

Шаҳарда узрли ва маҳбус кишиларнинг жамоат бўлиб жума куни пешин намозини ўқишлари макруҳдир. Чунки пешинни жамоат билан ўқисалар, унда жума намозига халал беришлари мумкин.

 Жума намозига етиб қўшилиш

Жума намози бошлангандан кейин келган киши имомга иқтидо қилиб, келган ердан давом этади ҳамда етиша олмаган қисмини кейин тамомлаб қўяди.

Кечикувчи агар имомни ташаҳҳудда ёки саҳв саждасида топса, Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф наздида, иқтидо қилиб, жумани охирига етказиб қўяди. Имом Муҳаммад наздида, агар имомнинг иккинчи ракаатнинг бошроғида топса, иқтидо қилиб, жумани охирига етказади. Агар иккинчи ракаатнинг сўнгида топса, пешин намозини охирига етказиб қўяди.

Жумага шошилишнинг вожиблиги

Азонни эшитган кишига жума намозига шошилиш вожиб. Бу “Эй, имон келтирганлар! Қачонки, жума кунида намозга (азон) чақирилса, дарҳол Аллоҳнинг зикри сари (имом хутбасини тинглаш учун) ҳаракатга тушингиз ва савдо-сотиқни тарк қилингиз! Агар биладиган бўлсангиз, мана шу (иш) ўзларингиз учун яхшидир”  оятига биноандир.

Гапиришдан тўхташ вақти

Имом хутба учун минбарга чиққанида одамлар то имом хутбани тугатмагунига қадар намозни ҳам, сўзлашишни ҳам тўхтатади. Мазкур ҳукм Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг: “Имом минбарга чиққандан сўнг ортиқча ҳеч бир намоз ҳам, калом ҳам йўқдир”, деган ҳадисларига мувофиқдир.

Хутбани эшитиш

Имом хутбага чиққач уни эшитиш, сукут қилиш яқиндаги кишига ҳам узоқдаги кишига ҳам вожиб. Узоқда бўлганлиги учун қулоқ солишга қодир бўлмаган тақдирда ҳам, сукут қилиш лозим. Имом “Албатта, Аллоҳ ва унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг”, оятини ўқиганда эшитувчи ҳам ичида Пайғамбаримиз (с.а.в.)га дуруду салавотлар айтади. 

Абу Бакр Розий. ТУҲФАТУ-Л-МУЛУК. А.Муҳиддинов таржимаси.
Имом Бухорий халқаро маркази, 2016 йил. -Б.52-54

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5504

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5528

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5628

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5682

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5362

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5693

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4670

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4723

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3868

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...