Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

НАМОЗНИНГ АРКОНЛАРИ(4-қисм)

Created on 22 February 2018 Hits: 1587

(3-қисм)Имомликка энг афзал бўлган шахс

Одамлар орасида имомликка энг лойиғи суннатни, яъни дин, намоз аҳкомларини яхши билувчи фақиҳ, шунингдек, Қуръонни кўпроқ биладиган қори, тақводор, ёши улуғ, хулқ жиҳатидан энг яхшиси, насаб жиҳатидан энг шарафроғи, ҳусн жиҳатидан энг чиройлисидир.

Имомнинг турар жойи

Имомга эргашувчи бир киши бўлса, имомнинг ўнг томонида туради. Агар икки киши бўлса, улар имом орқасида ёнма-ён туради.

 Имомдан олдинга ўтиб кетиш

Имомга иқтидо қилиб турган вақтида имомдан олдин ўтиб кетган кишининг иқтидоси дуруст бўлмайди. Чунки эргашувчи эргашилгандан ўтиб кетмайди. Шу сабаб, иқтидо қилгандан сўнг имомдан ўтиб кетган инсоннинг намози фосид бўлади. Бинобарин, у бу билан шариат буюрган амални тарк этган ҳисобланади.

Намозда  иқтидо қилиш жоиз бўлмаган шахслар

Эркакнинг аёл ва болага иқтидо қилиши мутлақ жоиз эмас. Аммо бола болага иқтидо қилиши мумкин. Бунда нафл ҳам, фарз ҳам, таровиҳ намозлари ҳам бир хил. Шунингдек, фарз намоз ўқийдиган киши нафл ўқийдиган кишига иқтидо қилиши мумкин эмас. Бинобарин, бир фарзни ўқимоқчи бўлган киши бошқа фарзни ўқиётган кишига иқтидо қилмайди. Мисол учун, аср ўқимоқчи бўлган киши пешин ўқиётганга иқтидо қилиши жоиз эмас.

 

Сафларнинг тузилиши

Намозда саф олганда аввал эркаклар, уларнинг ортида болалар, улардан сўнг хунасалар  ва улардан кейин аёллар сафга турадилар. Мазкур ҳукм Пайғамбаримиз (с.а.в.): “Менинг ортимда ақл эгалари ва балоғатга етганлар турсинлар”, деган ҳадисларига кўрадир. Аммо аёллар энг охири туришининг сабаби агар улар эркаклар билан ёнма-ён туриб қолсалар, эркакларнинг намозини бузадилар. Агар аёл киши эркак киши билан бир сафда туриб қолса ва улар бир намозда бўлсалар, имом аёлнинг иқтидосини ният қилса, эркакнинг намози бузилади. Аммо имом аёлнинг иқтидосини ният қилмаса, эркакнинг намозига зарар қилмайди, лекин аёлнинг намози жоиз бўлмайди.

 

Аёлларнинг жамоат намозларига ҳозир бўлишлари

Ёш, гўзал аёллар, шу жумладан, ёш қизларга жамоат намозларига ҳозир бўлиш мутлақ макруҳ. Чунки бунда фитна бўлиш хавфи бор. Аммо қари аёлларнинг ҳайит, жума, бомдод шом ва хуфтон намозларига чиқишларининг зарари йўқ.

 

Қавм намозини қайтадан ўқиши

Кимки бир имомга иқтидо қилса, сўнг ушбу имомнинг таҳорати кетганини билиб қолса, қавм намозини қайтадан тўлиқ ўқийди. Бу Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг: “Кимки бир жамоатга имомлик қилса, сўнг таҳоратсизлиги ёки жунублиги зоҳир бўлса, ўзи ҳам, жамоат ҳам намозини қайта ўқийди”, деган ҳадисларига мувофиқдир.

 

Имомнинг ҳолати шубҳа туғдирса

Имом билан қавмнинг ўртасида (девор ва шу каби) тўсувчи бўлиб, имомнинг ҳолати эргашувчиларга шубҳа туғдирса, намоз дуруст бўлмайди.

Абу Бакр Розий. ТУҲФАТУ-Л-МУЛУК. А.Муҳиддинов таржимаси.
Имом Бухорий халқаро маркази, 2016 йил. -Б.50-52

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5507

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5531

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5631

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5688

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5366

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5698

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4674

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4727

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3871

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...