Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

АБУ НАСР ҲАДДОДИЙ САМАРҚАНДИЙ

Created on 10 January 2018 Hits: 1656

(ваф. тахм. 1015-1020 йиллар)[1]

Тўлиқ исми – Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Самарқандий Ҳаддодийдир. Аллома ўз даврида Самарқанднинг энг кўзга кўринган қориларидан бири бўлган[2]. Ҳаддодий деб номланишида икки хил қараш мавжуд, бири алломанинг темирчилик билан шуғулланганлигига далолат қилса, иккинчи сабаби Ҳаддода қишлоғида туғилганига ишорадир[3].

Тарихчи олим Ёқут Ҳамавий ўзининг “Муъжаму-л-булдон” асарида келтиришича, Ҳаддода – ҳозирги Эроннинг Рай вилоятидаги Домғон ва Бастом оралиғидаги катта бир қишлоқ номидир.

 Аллома ўз даврининг таниқли олим ва мутафаккирларидан илм олган. Жумладан, Қуръон илмлари, тафсир ва қироат бўйича устозлари:

  1.  Самарқанд аҳли орасида Қуръони каримдан дарс берувчи устоз сифатида ҳурмат қозонган Абу Яҳё Муҳаммад ибн Сулаймон Хайётдан Қуръони каримдан таҳсил олган. Йигирма йил давомида устози билан ёнма-ён бўлиб, кўп маротаба Қуръонни хатм қилган ва шу давр мобайнида устозидан кўп фойдали илмларни ўзлаштирган. Устози Абу Яҳё ўз навбатида Абу Фазл ибн Абу Ғассондан Қуръони карим илмларидан таълим олган.
  2.  Ибн Жазарийнинг айтишича, аллома 370/981 йиллар атрофида Самарқанднинг яна бир машҳур қориларидан бири – Абулқосим Муҳаммад ибн Муҳаммад Фустотийдан Қуръони каримдан таҳсил олган.
  3.  Ибн Жазарий алломанинг 360/971 йилдан кейин Самарқандда Қуръони карим тиловатидан таълим берувчи устозлардан яна бири Абу Саъид Жаъфар ибн Муҳаммад Сижистонийдан таълим олганлиги ҳақида таъкидлаган.
  4.  “Носих ва-л-мансух” асари муаллифи Абулқо-сим Зарийр Ҳибатуллоҳ ибн Салома Бағдодий бўлиб, қироат илмини тўлиқ Зайд ибн Абу Билолдан ўзлаштирган. Ўз навбатида ундан Ҳасан ибн Али Аттор ва Шайхулислом Абу Исмоил Ансорийлар қироат илмини тўлиқ ўзлаштиришган.

Абулқосим Бағдодий Қуръони карим тафсирини ёддан билувчи энг кучли олим бўлиб, Мансур масжидида ўзининг дарс ҳалқаси бўлган. Манбаларда унинг тўқсон беш хил тафсирни ривоят қилганлиги келтирилган. 410/1020 йилда Бағдодда вафот этган.

  1.  “Ал-ғояту фи-л-ашр”, “Мазҳабу Ҳамза фи-л-вақф” ва “Табақоту-л-қурро” асарлари муаллифи Абу Бакр ибн Маҳрон Аҳмад ибн Ҳусайн Исфаҳоний Нишопурий бўлиб, Абу Бакр Наққош, Муҳаммад ибн Ҳасан ибн Муқсим ва бошқалардан Қуръони каримдан таҳсил олган. Ўз навбатида Маҳдий ибн Тарора шайх Ҳазлий, Али ибн Аҳмад Бустий шайх Воҳидийлар ундан таҳсили илм қилишган. 381/991 йилда вафот этган.
  2.  Абу Ҳафс Умар ибн Иброҳим Каттоний Бағдодий Қуръони каримдан таълим берувчи ва ишончли (сиқа) муҳаддис бўлган. Ибн Мужоҳид ва Муҳаммад ибн Жаъфар Ҳарбийдан қироатни тўлиқ ўзлаштирган. Иброҳим ибн Арафа Нафтавайҳдан тажвид илмидан таҳсил олган. Қуръони каримни Ашноний ва Муҳаммад ибн Ҳасан Наққошлардан ўрганган. Ўз навбатида Исо ибн Саъид Андалусий ва Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Исҳоқ ва бошқалар алломадан таҳсили илм қилишган. Каттоний Бағдоддаги масжидида Қуръондан таълим берган. 390/1000 йилда вафот этган.
  3.  Ўз даврининг машҳур имоми Абу Бакр Аҳмад ибн Наср ибн Мансур Шазоий бўлиб, Умар ибн Муҳаммад Коғадий, Ибн Мужоҳид ва Ибн Ахрамлардан Қуръон илмларини ўзлаштирган, ўз навбатида Абулфазл Хузоъий, Ҳасан ибн Али Шомухий ва Али ибн Ҳасан Козрунийлар ундан таҳлим олишган. 373/984 йилда Басрада вафот этган.
  4.  Улуғ қироат олими Муҳаммад ибн Аббос Хаззоз Бағдодий бўлиб, Ибн Жазарий Ҳаддодийнинг Бағдодда 370/981 йиллар атрофида ундан таълим олганлигини таъкидлаган.
  5. Абдуллоҳ ибн Ҳасан ибн Сулаймон Абулқосим Бағдодий бўлиб, қироат илмини Муҳаммад ибн Ҳорун Таммор ва Соҳиб Рувайсларда тўлиқ ўзлаш-тирган. Ўз навбатида Муҳаммад ибн Ҳасан Козриний, Абулъало Муҳаммад ибн Али Воситий ва Абулҳасан ибн Аллофлар ундан қироат бўйича таҳсил олишган.

Бу олим ҳақида Ҳофиз ибн Фаррот: “Бу каби олимни учратмадим” – деб таъкидлаган. У 368/979 йилда вафот этган.

  1. 10.  Али бин Уқба бўлиб, Ямут ибн Музраъдан қироат турларини ривоят қилган. Абу Наср Ҳаддодий эса ундан ривоят қилган[4].

Ҳадис илмлари бўйича устозлари:

  1. Аҳмад ибн Али ибн Манжавайҳ Абу Бакр Исфаҳоний бўлиб, Ҳаддодий у ҳақда ўзининг “Ал-мадхал” (600-бет) асарида зикр қилган.
  2. Абу Саъод Абдурраҳмон ибн Муҳаммад бўлиб, Ҳаддодий ўзининг “Ал-мадхал ли илми-т-тафсир Китабиллаҳ” (451-бет) асарида ундан ҳадис келтирган[5].

Араб тили грамматикаси ва адабиёти бўйича устозлари:

  1. Абу Саъид Сирофий Ҳасан ибн Абдуллоҳ бўлиб, Басра наҳв илми (араб тили грамматикаси)нинг энг билимдони бўлган. Қуръон бўйича Ибн Мужоҳиддан, луғат бўйича Ибн Дурайддан, наҳв бўйича эса Абу Бакр ибн Саррождан таълим олган. Толиби илмлар ундан Қуръони карим, қироат, Қуръон илмлари, наҳв, луғат, фиқҳ, фароиз (мерос илми) ва каломдан таҳсил олишган. Ҳанафий маҳабида бўлган. Ундан ўз навбатида ўғли ва Ҳаддодий таълим олишган. 368/979 йилда вафот этган.
  2. Абулҳасан Мансур ибн Ҳасан Аҳвозий бўлиб, Ҳаддодий ундан атф турларини ривоят қилган.
  3. Абулҳасан Али ибн Иброҳим Аттор Балхий.
  4. Абу Амр Азудий.

Бундан ташқари, алломанинг Абу Наср ибн Зодон, Абулқосим Абдуллоҳ ибн Ҳасан каби олимлардан таълим олганлиги ҳам келтирилади[6].

Шогирдлари:

Аллома шогирдлари ҳақида мавжуд манбаларда деярли ҳеч қандай маълумот учрамайди. Алломанинг катта ўғли Наср, “Ал-комил фи-л-қироот” асари муаллифи Ҳазлий Абулқосим Юсуф ибн Али ибн Жаббора ҳамда кичик ўғли Муҳаммад Неъматуллоҳлар ундан қироат илмидан таҳсил олганлиги бизга маълум.

Бизга маълум бўлишича, аллома учта асар таълиф қилган бўлиб, иккитаси бизгача етиб келган:

  1. 1.   “Ал-мадхал ли илм тафсир Китабиллаҳи таала” (“Аллоҳ таолонинг китобини тафсир қилиш илмига кириш”);
  2.  “Ал-муваззиҳ фи илми-т-тафсир” (“Тафсир илмидаги тушунча”);
  3.  “Ал-ғания фи-л-қироот” (“Қироатларда ширин овоз чиқариш”) афсуски, бу китоби бизгача етиб келмаган. Ибн Жазарий бу асарнинг жуда қимматли асар бўлганлигига ишора қилган.

Манбаларда алломанинг вафоти ҳақида аниқ маълумот келтирилмаган. Ибн Жазарий ўзининг “Ғояту-н-ниҳоя” асарида алломанинг 400/1010 йилдан кейин вафот қилганлиги ҳақида келтирган.

Аллома 60 йил атрофида умр кўрган деб фараз қилсак бўлади, чунки у 360/971 йилда Самарқандда Сухтиёнийдан қироат илмидан таҳсил олган. Шунга кўра, уни ўша вақтда 15 ёшда бўлган деб фараз қилсак, 400/1010 йилгача яшаган бўлса 55 га кирган бўлади. Ундан кейин ҳам озроқ умр кечирган бўлса, 405-410/1015-1020 йиллар атрофида вафот қилган[7].

САМАРҚАНД АЛЛОМАЛАРИ.  Шовосил ЗИЁДОВ, Қодирхон МАҲМУДОВ.
“Имом Бухорий халқаро маркази”, 2017 йил. -Б89


[1] Араб тилидан О. Муҳаммадиев таржимаси.

[2] Қаранг: Ибн Жазарий. Ғояту-н-ниҳоя фи табақоти-л-қурро. http://www.al-mostafa.com

[3] Абу Наср Аҳмад ибн Аҳмад Самарқандий Ҳаддодий. Ал-муваззиҳ фи-т-тафсир. Софван Аднон Довудий таҳқиқи. – Дамашқ: Дору-л-қалам, 1988. – Б. 7.

[4] Ўша манба. – Б. 9.

[5] Ўша манба. – Б. 10.

[6] Ибн Жазарий. Ғояту-н-ниҳоя фи табақоти-л-қурро. – Б. 70. http://www.al-mostafa.com

[7] Абу Наср Аҳмад ибн Аҳмад Самарқандий Ҳаддодий. Ал-муваззиҳ фи-т-тафсир. Софван Аднон Довудий таҳқиқи. – Дамашқ: Дору-л-қалам, 1988. – Б. 12. 

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5504

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5528

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5628

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5680

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5362

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5693

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4669

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4723

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3867

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...