Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

НАМОЗНИНГ АРКОНЛАРИ(3-қисм)

Created on 10 January 2018 Hits: 1782

(2-қисм)Намозда намозхоннинг кўзи ҳақида

Намозхоннинг кўзи қиёмда турганда сажда ўрнига, рукуъда оёқ бармоғларига, саждада бурун атрофларига, ўтирганда кўкракка, биринчи саломда ўнг елкага, иккинчи саломда эса чап елкага қаратилиши мустаҳаб.

Намозхон учун макруҳ бўлган нарсалар

Намозхон ибодат пайтида ўнг ва чап томонга қарамайди; кийими ёки баъзи аъзоларига чалғимайди; кўзларини юммайди, намозга оид амалларни бажариш жараёнида имомдан ўтиб кетмайди; оят ва тасбиҳлар сонини санамайди; қўли ёки оғзида ҳеч нарса тутмайди; чунки бу ишлар намоз амалларидан эмас.

Бирор кишининг намозга киришини била туриб рукуъни қасддан узун қилмайди. Бу амалларнинг барчаси макруҳ. Аммо бирор кишининг намозга киришини била туриб қироатни қасддан узун қилиш бундан мустасно.

Қазои ҳожатга эҳтиёж бўлганда намозга ўтириш ёки ва жой бўла туриб битта ўзи орқа сафда туриши ҳам макруҳ. Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ҳадисларига кўра: “Сафларнинг орқасида ёлғиз ўзи туриб намоз ўқиган кишининг намози намоз бўлмайди”.

 Намоз ўқиш макруҳ бўлган жойлар

Расми йўқ ҳаммомнинг пок ўрнида намоз ўқиш мумкин. Аммо ҳаммомда овозни кўтариб қироат қилиш макруҳ. Хуфёна қироат қилиш жоиздир.

Жонзотлар суратини намозхонлар томонга қаратиб қўйиш макруҳ. Аммо боши кесилган ҳамда миниатюра кўринишидаги кичик суратлар бундан мустасно. Пайғамбаримиз (с.а.в.): “Сурат бор хонага ҳам, ит яшайдиган хонадонга ҳам фаришталар кирмайди”, – деганлар.

Тандир ёки ўт ёниб турган ўчоққа қараб намоз ўқиш макруҳ. Аммо шам ёки фонус, Мусҳаф, қилич ва шу кабиларга қараб намоз ўқишда зарар йўқ.

Намозни бузувчи ишлар

“Ал-амалу-л-касир” кўп иш намозни бузади, бу ишлар фақат иккала қўл билангина қилинади. Аммо бошқа бир қавлда “ал-амалу-л-касир” дегани намозхонни кўрган инсон у намозда эмас, деб фикр қилиши демакдир. Албатта, фатво ҳам шунга берилган.

Намозда сутра қўйиш

Саҳродаги одам бир метр ёки ундан узунроқ қалинлиги катта бармоқ ёки ундан ҳам қалинроқ нарсани сутра қилиб, тик қилиб қўяди ҳамда унинг рўпарасида намоз ўқийди. Аммо бирор нарсани олдига ташлаб қўйиши ёки олдига чизиқ чизиб қўйиши ҳисобга олинмайди. Яъни бу иш сутра ўрнига ўтмайди.

Намозхоннинг олдидан ўтиш

Саҳрода ва жоме масжидларда намозхонларнинг олдидан ўтган киши гуноҳкор бўлади. Олдида сутра қўймаган намозхон ўтувчини иложи борича қайтаришга ҳаракат қилади. Лекин сутра ва намозхоннинг ўртасидан ишора қилиб ёки тасбиҳ айтиб ўтса, мумкин, яъни бунда уни қайтаришга уринмайди. Намоз вақтида олдидан бирор кимса ўтмаслигига ишончи комил бўлган инсоннинг сутрага эҳтиёжи йўқ.

Намозни бузувчи товуш

Узрсиз гапириш, ҳатто ҳарф шаклида бўлса ҳам, намозни ботил қилади.

Аммо ҳатто ҳарф шаклида бўлса ҳам, акса уриш, кекириш каби узрли амаллар бундан мустасно.

Жамоат билан намоз ўқишга оид масалалар

Жамоатнинг ҳукми ва адади: жамоат билан намоз ўқиш суннати муаккададир. Чунки “таъкидланган суннат” қувват жиҳатидан вожибга ўхшайди. Пайғамбаримиз (с.а.в.): “Жамоат кишини ҳидоятга етакловчи бир суннатдир, буни фақат мунофиқ одам тарк қилади”, – деганлар. Ушбу ҳадис ибн Масъуд (р.а.)га мавқуф дейилади.

Имомнинг жамоат раъйига қараб, намозни енгил ўқиши суннат. Чунки жамоат намозини енгил қилиб ўқиш инсонлар ҳаққига риоя қилиш бўлса, комил қилиб ўқиш Аллоҳ таолонинг ҳаққига риоя қилишдир.

Жумадан бошқа вақтда жамоатнинг энг ками имом билан бир кишининг бўлишидир. Иккинчи одамнинг эркак, аёл ёки ёш бола бўлишида фарқ йўқ.

Абу Бакр Розий. ТУҲФАТУ-Л-МУЛУК. А.Муҳиддинов таржимаси.
Имом Бухорий халқаро маркази, 2016 йил. -Б.48-50

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5540

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5565

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5663

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5712

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5394

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5730

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4702

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4754

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3892

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...