Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

АБУ ЛАЙС САМАРҚАНДИЙ (911-985)

Created on 03 January 2018 Hits: 2137

Машҳур фақиҳ ва мутакаллим олимнинг тўлиқ исми – Абу Лайс Наср ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Иброҳим Самарқандий бўлиб, “Абу Лайс” куняси билан машҳур бўлган. 298/911 йили Самарқандда туғилиб, 375/985 йил шу ерда вафот этган. Олим ҳаёти давомида тафсир, фиқҳ, усул (дин асослари), ақида, зуҳд бўйича илмий фаолият олиб бориб, кўплаб асарлар ёзган[1].

 Тарожум[2] асарлари орасида қадимгиларидан бўлмиш “Ал-ансоб” асари муаллифи Абу Саъид Абдулкарим Самъоний (1113-1167) аллома ҳақида биринчи бўлиб маълумот берган муаррих саналади.

У бошқа кўпчилик тарожум асарларидан фарқли равишда аллома яшаган жойни зикр этиб ўтади: “Абу Лайс Наср ибн Муҳаммад ибн Иброҳим Тузий Абу Ҳанифа мазҳабидаги фақиҳлардан бўлган. Баҳс-мунозараларда машҳур бўлган. Самарқандда яшаган ва шу ерда вафот этган. Устози Абу Иброҳим Терми-зий бўлиб, ундан ҳадис ривоят қилган. Шогирди Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Саид Самарқандий Навоий бўлган”[3]. Абу Саъид Абдулкарим Самъоний алломани Туз қишлоғига нисбат берган.

Салоҳиддин Ноҳий у ҳақида шундай дейди: “Абу Лайс Балхда Абу Жаъфар Ҳиндувонийдан фиқҳдан дарс олиб, Самарқандга қайтади, сўнг яна тез орада Балхга жўнаб кетади ва устози Абу Жаъфарда илм таҳсилини давом эттиради”.

Абу Лайснинг Балх, Бухоро каби шаҳарларга илмий сафарларга борганини эътиборга олган ҳолда унинг Балхга нисбат берилишига учта сабаб тўсқинлик қилади: биринчиси, Абу Саъид Абдулкарим Самъонийнинг олим Самарқандда яшагани ва шу ерда вафот этгани ҳақидаги маълумоти, иккинчиси, ҳозирда Самарқанд шаҳри Чокардиза қабристони ёнидаги кўча “Фақиҳ Абу Лайс” деб номланиши ҳамда бу ерда қабри ҳам мавжудлиги, учинчиси, уни бирор манбада “Балхий” деб аталмаслиги, чунки олимлар агар ўз юртидан бошқа жойга кўчсалар ёки у ерда узоқ муддат қолсалар, туғилган жойларидан ташқари кейин бориб ўрнашган ерларига ҳам нисбат берила-дилар.

Олимнинг ҳаёти ва илмий фаолияти Самарқанд билан боғлиқ ҳолда кечган. Бунга унинг тафсиридаги “Самарқанд қорилари бундай ўқишади”, “Самарқанд муфассирларидан баъзилари шундай деганларини эшитдим...”, “Абу Мансур Абдуллоҳ Фароизий Самарқандда шундай ривоят қилади...” каби маълумотларни мисол қилиб келтириш мумкин. Тафсирда юқорида зикр этилган Абу Мансур Абдуллоҳ Фаро-изий ва Абдулваҳҳоб ибн Муҳаммаддан ривоят қилган ҳадисларида ҳам Самарқандда ривоят қилганларини зикр этиб ўтади. Шунингдек, “Танбиҳу-л-ғофилийн” (“Ғофилларга танбеҳ”) асарида ҳам “Ман-сур ибн Жаъфар Абу Наср Дабусий Самарқандда ривоят қилиб шундай дейди...” деган сўзни келтиради[4].

Абу Лайс  ўз замонаси олимларидан таҳсил олиб, ислом илмларида юксак мартабага эришган. Унинг баҳс-мунозараларда ўзига хос ўрни алоҳида таъкид-ланиши бунга мисол бўла олади.    

Абу Лайснинг лақабларидан бири “фақиҳ” бўлиб, куняси билан бу лақаби қўшилиб, “фақиҳ Абу Лайс” номи билан тарихда танилган. Аллома фиқҳ илмида ҳам юксак мартабага эришган, ўз замонасида унга тенг келадиган олим топилмасди, унинг “фақиҳ” деб аталиши эса шунга далолат қилади.        

Олимни “зоҳид” деб ҳам атаганлар. Маълумки, “зоҳид” деганда, мансаб, амалдан йироқ, ҳаётини илм-фанга, ибодатга бахшида этувчи кишилар тушунилган.

Абу Лайснинг отаси Муҳаммад ибн Иброҳим Тузий ўз замонасининг фақиҳ уламоларидан бўлгани манбаларда зикр этилган. Абу Саъид Абдулкарим Самъоний у ҳақида қимматли маълумот бериб, шундай дейди: “Унинг отаси Варсанин деган қишлоқда яшаган сўнг, ундан 3 фарсах (19 км.га яқин масофа) узоқдаги Самарқанд қишлоқларидан бири Туз қишлоғига кўчиб ўтган. Муҳаммад ибн Иброҳим Аббос ибн Фазл ибн Яҳё Надабий, Муҳаммад ибн Ғолиб Самарқандий ва Аҳмад ибн Бакр Самарқандий каби олимлардан дарс олган. Ундан Абу Жаъфар ибн Маккий Навоий ривоят қилган”[5].

Умуман олганда, Абу Лайс авлодлари ҳам илм аҳлларидан бўлган. Жумладан, Нажмуддин Умар Насафийнинг (1068-1142) “Китобу-л-қанд фи зикри уламои Самарқанд” асарида Абу Лайснинг набираси Абу Саъид Балхийнинг номи муҳаддислар қаторида зикр этилган.

“Китобу-л-қанд фи зикри уламои Самарқанд” асарининг ҳозиргача топилган нусхаларига “коф” ҳарфигача бўлган олимлар исмлари ҳақидаги маълу-мотлар киритилган. Абу Лайснинг исми Наср бўлга-ни учун ушбу нусхада у ҳақда маълумот мавжуд эмас. Лекин бу асарда аллома баъзи олимлар ривоят-лари келтирилганда силсилалар таркибида 5 ўринда тилга олинган. Силсилаларда Абу Лайс Муҳаммад ибн Фазл ва Халил ибн Аҳмад Сижзий каби устоз-ларидан ҳадисларни ривоят қилган[6].

Абу Лайс йигирмадан зиёд устозларидан ҳадис, Қуръон шарҳига оид ривоятлар, фатволар ривоят қилган. Олимнинг барча устозлари ҳанафий мазҳаби уламолари бўлиб, уларнинг кўпчилигининг силсиласи Нўъмон ибн Собит Абу Ҳанифа (699-767), Абу Юсуф (731-798), Муҳаммад ибн Ҳасанга (749-805) бориб тақалади. Бу устозларнинг баъзилари ҳақидаги маълумотлар тарожум асарларида зикр этилган. Шу-лар қаторида асарларида номлари энг кўп учрайди-ганлари Муҳаммад ибн Фазл, Халил ибн Аҳмад, Абу Жаъфар Ҳиндувонийлардир. Улар ўз замонасининг етук олимлари бўлиб, Абу Лайсга устозлик  қилган-лар.

Унинг устозлари асосан, X асрда ислом илмлари ривож топган марказлар – Балх, Самарқанд, Бухоро аҳлларидан бўлиб, ҳанафий мазҳабининг етук олим-ларидан ҳисобланган. Шунингдек, устозлари тафсир, ҳадис, фиқҳ соҳалари бўйича фаолият олиб борган-лар. Абу Лайснинг ана шундай етук олимлардан илм олганлиги унинг илмий-маънавий меросига сезиларли таъсир кўрсатган. 

Унинг шогирдларининг баъзилари унинг асарларини ривоят қилганлар. Улар орасида Луқмон ибн Ҳаким Фарғоний, Наиму-л-Хатиб Абу Моликларни зикр этиб ўтиш мумкин. 

Абу Лайс тафсирининг ЎзР ФА ШИ қўлёзмалар фондида сақланаётган нусхасининг биринчи варағида шундай маълумот мавжуд: “Абулмаҳомид Муҳам-мад ибн Иброҳим ибн Ануш Ҳасийрий “Ҳодий Ҳасийрий” асарининг охирги қисм иккинчи – “Фатво беришда эҳтиёт бўлиш” номли фаслида Абу Лайс шундай ёзади: “Самарқандда 40 йил фатво бердим, ушбу 40 йилда фақат илгари ўтган уламоларнинг сўзларига таяндим. Менинг китобимдан қиёмат куни ғийбатдан бирор нарса чиқмайди. Унг қўлимни чап қўлимдан ажратганимдан буён ёлғон гапирмадим, ҳеч кимга қушнинг бошини сувга солиб кўтарганда бошида қолган сувчалик ёмонлик истамадим”, деган. “Абу Лайс фозил, тақводор, буюк имом бўлиб, юз минг ҳадисни ёд билган. У Вакиъ, Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний, Ибн Муборак, Абу Юсуф ва бошқа олимлар китобларини мутолаа қилар эди. Унинг кўплаб асарлари бор...”.

Фақиҳ Абу Лайснинг ҳанафий мазҳаби машҳур фақиҳ алломаси Муҳаммад Шайбонийнинг китоби билан танишгани, ўз ижодида Абу Юсуф, Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний, Вакиъ, Ибн Муборакларнинг силсилалар орқали ривоятларини кўп келтиргани сабабли бу маълумотлар Абу Лайс Наср ибн Муҳам-мадга тегишли деб ҳисоблаш мумкин. Ўзининг таф-сирида Муҳаммад ибн Ҳасаннинг “Сияру-л-кабир” асаридан маълумот келтиради.

Олим Самарқандда шайхул-ислом даражасига кўтарилган. Лекин унинг расман қози бўлгани ҳақидаги маълумот манбаларда учрамайди. У ўз даврида энг зарурий илм – фиқҳни эгаллаган, унинг фатво ва ҳикматли сўзларини замонасининг илм аҳли эътироф этган. Жумладан, унинг фиқҳий асарлари матни, тузилиши, тафсирида ҳадислар, ривоятлар, қироатлар, луғавий манбаларга кенг эътибор берилишига кўра олим мадрасаларда мударрислик қилган, деб ҳам тахмин қилиш мумкин.

Зиёли оилада таваллуд топгани Абу Лайс илмий салоҳиятининг шаклланишига таъсир кўрсатган бўлса, кейинчалик у таълим олган Балх, Самарқанд ва Бухоро каби машҳур илм марказлари унинг билимини мукаммаллаштирди. Абу Лайс балхлик олимлардан Самарқандга келганларида ёки Балхга сафар қилиши муносабати билан таълим олган бўлса, айрим ҳолларда уларнинг асарларини мутолаа қилиш орқали ўрганган.

Шундай қилиб, Абу Лайс кенг доирадаги илмий салоҳият муҳитида яшаб ижод этган ҳамда бу ҳолат унинг сермазмун ижод этишига таъсир этмай қолмаган[7].

Алломанинг бизнинг давримизгача етиб келган асарлари унинг ижоди серқирра эканлигини тасдиқлайди. Бу асарлар тафсир, фиқҳ, ҳадис, зуҳд бўйича бўлиб, ислом илмларининг ҳамма соҳасини қамраб олади ва бутун ислом оламида кенг тарқалган. 

Умуман, унинг илмий фаолияти мазмун-моҳия-тига кўра тўрт асосий йўналиш бўйича олиб борилган: 1. Илмий, ўзи олган билимни нақл этиши. 2. Имонга, ибодатга, ахлоқ-одобга чақириши. 3. Фирқа ва оқимлар ҳақида, уларнинг ақидавий, фиқҳий қарашларига муносабати. 4. Мужтаҳидларнинг фиқҳий ҳукмларини жамлаши ва ўз фиқҳий қарашларини ифода этиши. 

Олимнинг 30 га яқин асари бизгача етиб келган. Унинг фиқҳ, тафсир, насиҳат бўйича асарлари кенг тарқалган машҳур асарлар бўлиб, ҳозирги давримизга қадар нашр этиб келинмоқда. Фиқҳга оид “Ан-навозил” (“Воқеалар”), “Хизонату-л-фиқҳ” (“Фиқҳ хазинаси (жавони)”), “Ал-муқаддима фи-с-солат” (“Намознинг муқаддимаси”), Уюну-л-масоил” (“Ма-салаларнинг сарчашмалари”), “Фатово” (“Фатво-лар”), “Китоб баён ақоиди-л-усул” (“Асослар қоида-лари баёни китоби”), “Таъсису-н-назоир” (“Намуна ва меъёрларни ўрнатиш”), “Мухталафу-р-ривоя” (“Турли ривоятлар”) асарларида олим илк ҳанафий фиқҳини акс эттирган бўлиб, ўз давридаги муҳим манбаларга айланган. Дидактик асарларидан “Танби-ҳу-л-ғофилийн” (“Ғофилларга танбеҳ”), “Бўстону-л-орифийн” (“Орифлар бўстони”) асарлари кўп асрлардан буён қайта-қайта нашр этилиб келинмоқда.

Олимнинг тафсири ҳам аҳамиятли бўлиб, у ўз даврида илк бора фақат мўътабар манбалар Қуръон, ҳадис, саҳобий ва тобиъийн сўзлари, шунингдек, ўзидан олдинги муфассирлар сўзлари орқали Қуръонни шарҳлаган. Абу Лайснинг тафсири Қуръон тартибига биноан тартиблаштирилган, унда шарҳланаётган оят доимо зикр этиб борилади. Тафсирда 114 суранинг ҳаммасига шарҳ берилган. Абу Лайс оятларни тафсир қилиш давомида бошқа баъзи муфассирлар каби унинг таркибига кичик мавзулар қўйиб, кейин ўша мавзуни ёритишга киришмайди, балки тафсири давомида қисса ёки фиқҳий ҳукмларни тўғридан-тўғри шарҳи давомида узлуксиз айтиб боради. У суралар-нинг бошида, аввало, суранинг Макка ёки Мадинада нозил бўлганини зикр этади. Шарҳлашда, энг аввало, машҳур саҳобий ва тобиъийн муфассирлари сўзлари-дан келтиради, шарҳлаётган оятларининг нозил бўлиш сабабини кўрсатади. Шунингдек, қироат илми олимлари агар шарҳланаётган оятни турлича ўқиган бўлсалар, уларни зикр этиб, ўқилишига кўра маъно-ларининг ўзгаришларини айтиб ўтади. Агар қироат заиф бўлса, уларни зикр этиб, заифлигини айтиб ўтади. Тафсирида луғат илми олимларининг сўзнинг маъноси бўйича фикрларини келтиради. Тафсир маз-мунини янада мукаммаллаштириш мақсадида Пай-ғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидан кенг фойдаланади.   

Абу Лайснинг тафсири ўша даврдаги маъсур таф-сир асарлари орасида ўзига хослиги билан ажралиб туради. Ушбу тафсирда оятларни шарҳлашда келти-рилган кўплаб ривоятлар унинг маъсур тафсирлар орасида энг бой маълумотли асар эканлигини кўрсатади.

Абу Лайснинг тафсир қилишда манбаларга асосланиши оят шарҳини, асосан, Қуръон, ҳадис, саҳобийлар сўзларига таяниб, баён этиши, ўз даври ва кейинги даврларда ҳанафий мазҳабининг, энг аввало, Қуръон ва суннатга асосланишини алоҳида таъкид-лаб ўтиши мазҳабнинг ривожланишида муҳим омиллардан бири бўлган. 

Абу Лайс  тафсири кўпчилик муфассирлар асар-лари орасида яна шу жиҳати билан алоҳида ажралиб турадики, унда манбаларга асосланилган, қироат тур-ларига эътибор қаратилган, араб тилидаги сўзларнинг маънолари тушунтирилган. Мазкур тафсирдаги ўзига хос хусусиятлардан бири бу Қуръони каримнинг тарбиявий жиҳатини ёритишга алоҳида аҳамият қаратилганидир.

Абу Лайс Самарқандий тафсирнинг шеърлар, исроил қиссалари, араб тилшунослари сўзлари билан бойитилиши аллома асарининг қадрини янада оширади. Қуръон илмларидан қироат, носих-мансух, оятнинг нозил бўлиш сабаблари, муҳкам ва муташобиҳ каби билимларнинг акс этиши Абу Лайс  Самарқандийнинг тафсир соҳасида ўзига хос услубидан далолат бериши билан бирга юртимиздаги дастлабки тафсир асари сифатида қимматлидир[8].

Унинг ҳадис, фиқҳ, тафсирга оид асарлари кейинги даврлар учун ҳам муҳим манба вазифасини ўтади. Унинг ҳадис тўплами мавжуд эмас. Лекин у ҳадислардан кенг фойдаланиб, кўплаб дидактик асарлар яратган. Шунингдек, асарларида ҳадисларнинг санадлари билан зикр этилиши, унинг бу соҳа бўйича ҳам етук олим эканини тасдиқлайди.

Абу Лайс тафсири нодир маълумотларни жамла-ган дастлабки маъсур тафсирлардан саналади. Асар илмий аҳамиятининг юқорилиги сабабли кўплаб қўлёзма нусхаларда кўчирилган[9]. Беруний номидаги Шарқшунослик институти 2824 рақамли тафсирнинг тўлиқ нусхаси ҳамда 3294/IX рақами остида 3 варақдан иборат бўлган тафсиридан парчаси мавжуд. Шунингдек, “Хизонату-л-фиқҳ”нинг 1467 ва 1814 йиллари кўчирилган икки қўлёзма нусхаси (инв. № 5767/1, 3211/VIII), “Бўстону-л-орифийн”нинг босма ва қўлёзма нусхалари турли мамлакатларнинг кутуб-хоналарида сақланмоқда. 1815 йили ёзиб тугатилган қўлёзма (инв. № 2436) ва 1814 йили ёзилган иккинчи бир қўлёзма (инв. № 10635/1) нусхалари Беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланмоқда. “Танбиҳу-л-ғофилийн”нинг Бухоро амири Ҳайдар (1800-1826) топшириғи билан 1810 йили Бухорода (инв. № 2427/1) ва 1873 йили кўчирилган қўлёзмаси (инв. № 8708/1) ҳамда бир қанча тошбосма нусхалари Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар хазинасида сақланмоқда.

Бу асарнинг бир неча қўлёзма нусхаси Санкт-Петербург Шарқшунослик институти кутубхонасида (инв. № А 860. А 343, А 342, А 761, В 254, В 4434, С 1463) сақланмоқда.

Умумий ҳисобда тафсирнинг 77 нусхаси ҳозирги давримизгача етиб келган.

САМАРҚАНД АЛЛОМАЛАРИ.  Шовосил ЗИЁДОВ, Қодирхон МАҲМУДОВ.
“Имом Бухорий халқаро маркази”, 2017 йил. -Б74


[1] Броккельман. К. GAL I, 196;  Sezgin F. GAS, I. S - 445-450; Абдуллаев А. Абу Лайс Самарқандий. – Т.: ТИУ. 2011. – Б. 5; Зириклий. Ал-аълом. Ж. 8. – Байрут: Дору-л-илм ли-л-малайин, 2002. – Б. 27.

[2] Олимлар ҳаёт ва фаолияти ҳақидаги маълумотлар жамланган библиографик асар.

[3] Самъоний. Ал-ансоб. – Байрут: Дору-л-фикр, 1998. – Б. 515.

[4] Абдуллаев А. Абу Лайс Самарқандий. – Т.: ТИУ, 2011. – Б. 6-7.

[5] Самъоний. Ал-ансоб. – Байрут. Дору-л-фикр, 1998. –Б. 515.  

[6] Абдуллаев А. Абу Лайс Самарқандий. – Т.: ТИУ. 2011. – Б. 7-8.

[7] Абдуллаев А. Абу Лайс Самарқандий. – Т.: ТИУ. 2011. – Б. 9-10.

[8] Ўзбекистон – буюк алломалар юрти. Уватов У. Абу-л-лайс ас-Самарқандий. – Т.:  Маънавият, 2010 – Б. 79-80.

[9] Sezgin F. GAS. I. S - 445-446. 

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5536

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5564

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5661

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5710

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5394

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5728

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4696

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4752

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3889

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...