Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

ИШИДнинг “Суриядаги гуруҳлар тоғутга куфр келтирмайдилар ва уни кофирга ҳам чиқармайдилар” деган даъволарга тўртинчи раддия:

Created on 02 January 2018 Hits: 1364

(учинчи раддия)муртад бўлган кишининг Исломи:

Айрим инсонлар эътироз билдириб, агар мусулмон киши муртад бўлиб қолса, шаҳодат калимасини айтиши билан бирга диндан ўзи инкор қилган нарсага ҳам иймон келтириши лозимдир. Шундай экан тоғутга итоат қилган, улардан рози бўлган кишилар динга киришларидан олдин уларга куфр келтиришлари керак, дейишлари мумкин.

Улар ўзларининг бу гапларига Рамалий раҳимаҳуллоҳнинг ушбу сўзини далил қилиб келтирадилар: “Камол ибн Абу Шариф шундай деган: “Муртад бўлган киши Исломга кириши учун икки шаҳодат калимасини айтиши лозимдир. Ана ундан сўнг агар унинг муртад бўлиши бирор бир фарзни инкор қилиши ёки ҳаром қилинган бирор нарсани мубоҳ санаши туфайли бўлган бўлса, ўша шаҳодатга қўшиб ўзи эътиқод қилган нарсасидан қайтмоғи ҳам керакдир””.[1]

Бу эътирозга қуйидагича жавоб берамиз:

– агар мусулмон шахс тоғутларга куфр келтиришда ботил эътиқодлардан бирортасига эътиқод қиладиган бўлса, масалан, одамларнинг ичидан бирор бир киши ҳақида унинг  ҳаромни ҳалолга, ҳалолни ҳаромга чиқариш ҳуқуқига эга деган эътиқодда бўладиган бўлса, унинг тоғутларга куфр келтиргани дуруст бўлиши учун  ўз эътиқодини тузатиб олиши, ҳалол-ҳаромга чиқаришлик фақатгина Аллоҳ таолонинг ҳаққидир дея шоҳидлик бериши вожиб бўлади, аммо уни тил билан айтиб бериши шарт қилинмайди.

Муртад бўлганлиги аниқ бўлган киши Исломга қайтиши учун икки шаҳодат калимасини айтиши кифоядир. Унинг муртад бўлишига ақидавий сабаб бўладими ё амалийми ёки қавлийми, барибирдир. Ундан сўнг, унинг муртадлигига диндаги бирор нарсани инкор қилиши сабаб бўлган бўлса, динга қайтиши дуруст бўлиши учун ўша инкор қилган нарсасига иқрор бўлиши талаб қилинади. Аммо шуни маълумот ўрнида билиб қўйиш лозимки, инкор қилишлик фақатгина сўз ёки амалнинг устига қўшимча иш бўлиб, қалбга тааллуқлидир. Шундай экан, у нарса тил билан иқрор бўлинмагунча аниқ бўлмайди.

Ҳажжовий раҳимаҳуллоҳ шундай деган:

“Муртаднинг ҳамда ҳар қандай кофирнинг тавбаси – Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир, деб шоҳидлик бериб Исломга кириш билан бўлади. Бирор бир фарз ёки шунга ўхшаш нарсани инкор қилиш билан кофир бўлиб  қолган кишиларнинг тавбалари эса икки шаҳодат калимасини айтиш билан бирга ўзи инкор қилган нарсани иқрор қилиш билан ёки “Мен Ислом динига хилоф бўлган ҳар қандай диндан йироқман”, деган сўзни айтиш билан бўлади”.[2]

Ибн Қудома раҳимаҳуллоҳ шундай деган:

“Кимки мана шундан бошқа сабаб билан кофир бўладиган бўлса, унинг Исломга кириши ўзи инкор қилган нарсага иқрор бўлиш билан бўлади. Кимки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликларига иқрор бўлса-ю, у зотнинг бутун оламларга юборилган эканликларини инкор этса, Муҳаммад Аллоҳнинг барча халоиқларга юборган Расулидир, деб гувоҳлик бермагунича ёки икки шаҳодат калималарига қўшиб Ислом динига хилоф бўлган ҳар қандай диндан тонмагунича мусулмон деб ҳукм берилмайди”.[3]

– шуни билиб қўйиш лозимки, бирор бир тоғутга итоат қилган ёки унинг ҳукмронлиги остида ҳаёт кечирган ҳар қандай киши, динда ғулувга кетганлар даъво қилаётганларидек, унга иймон келтиргувчи бўлиб қолмайди. Зеро у ўша тоғутга қарши боришга ва шу каби оқловчи сабабларга  қодир бўлмагани туфайли узрли ёки мажбурланган шахс бўлиши мумкин.

Агар унга итоат қилгувчи шахс бўладиган бўлса юқорида айтиб ўтилгани каби тоғутга қилинган ҳар қандай итоат ҳам куфр бўлавермайди.

– бирор бир мусулмоннинг устидан муртадлик ҳукмини чиқариш у қўл урган куфрга бирор бир шак-шубҳаси, таъвили ҳам, оқловчи сабаби ҳам бўлмаган очиқ-ойдин тўғри далил бўлиши лозим эканлиги ҳамма ҳам эътироф этган ишлардандир. Шунда ҳам бу ҳукмни динда ғулувга кетганларнинг гумонлари ва бўҳтонларига асосланиб эмас, балки уламолар баён қилиб кетган шартлар асосида шаръий маҳкама ёки илмда етуклик даражасига етишган олимгина чиқариши мумкин.

ИШИДнинг ботил ғоялари ва уларга раддиялар / Доктор Имодуддин ибн Абдулваҳҳоб Хийтий.
Таржима ва изоҳлар муал-лифи А. Ҳофий. – Самарқанд:
Имом Бухорий халқаро маркази, 2017.-Б.297-300


[1] Фатовор-Рамалий. Ж.4. – Б. 26.қ

[2] Зодул-Мустанқаъ. – Б. 225.

[3] Ал-муғний. Ж.9. – Б. 21. 

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5526

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5554

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5649

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5703

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5385

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5719

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4689

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4741

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3881

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...