Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

“ИШИД” ТЕРРОРЧИ ТАШКИЛОТИ ШАРИАТ ПОСБОНЛАРИМИ?

Created on 02 January 2018 Hits: 1421

Яқин Шарқдаги “ИШИД” террорчи ташкилоти ўзларини “Адолатли шариат посбонлари, зулм ва зўравонликка қарши ягона ташкилот” сифатида гавдалантиришга уринмоқда. Уларнинг айтишича: “Шариатни ҳаётга татбиқ қилаётган ва шариатда белгилаб қўйилган ҳадларни ижро этаётган ягона ташкилот бу “ИШИД”дир. Шунинг учун ҳам улар ўз назорати остида бўлган ҳудудларда шариатнинг жазо берувчи қарорлари – ҳадларни татбиқ қилиб иш юритмоқда.

Бунинг натижасида, ҳудудларни ўғрилар ва жиноятчилардан тозаланмоқда”.

Аввало, шариатнинг нима эканлигини яхши билиб олишимиз учун Доктор Аҳмад Райсунийнинг “Шариат ва шариатни татбиқ қилиш тушунчаси” номли мақоласидан олинган ушбу иқтибосларни  ўқиб чиқсак: “Шариат – бу, Аллоҳ Ўзининг қадимий ваъдаси:

قَالَ اهْبِطَا مِنْهَا جَمِيعًا بَعْضُكُمْ لِبَعْضٍ عَدُوٌّ فَإِمَّا يَأْتِيَنَّكُم مِّنِّي هُدًى فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشْقَىٰ

“У зот: “Ҳаммангиз бир-бирингизга душман ҳолда ундан тушинг. Агар Мен томонимдан сизга ҳидоят келганида, ким ҳидоятимга эргашса, адашмас ва бадбахт бўлмас”[1]ни амалга ошириш мақсадида Ўз бандаларига нозил қилган ва юборган барча нарсалардир.

Зеро, Қуръони каримнинг “Фотиҳа” сурасидан тортиб охирига қадар, унинг ичидаги барча нарсалар шариатдир. Саҳиҳ ҳадислар ва уларнинг ичларидаги нарсаларнинг барчаси шариатдир. Аллоҳга имон келтириш, Ундан қўрқиш, Ундан ҳаё қилиш, Ундан тақво қилиш – ана шуларнинг барчаси шариатдир.

Аллоҳга ибодат қилиш, Унга таваккал қилиш, Унинг учун холис амал қилиш, Уни зикр қилиш ва Унга шукр қилиш – ана шуларнинг барчаси шариатдир. Олийжаноб ахлоқлар ва адолатли, яхшилик қилгувчи, ростгўй, аҳдга вафодор, юмшоқфеъл ва хокисор бўлиш сингари гўзал одоблар билан хулқланиш – ана шуларнинг барчаси шариатдир. Шунингдек, бузуқ ва разил ахлоқлардан қочиб, улардан пок бўлиб яшаш ҳам.

Ҳаром қилинган нарсалар ва нопокликлардан ўзини тийиб, рухсат этилган покиза нарсалар билан кифояланиб яшамоқ ҳам шариатни ҳаётга татбиқ қилишга киради. Эл-юртга фойдаси тегадиган илмни ўрганиш, уни одамларга ўргатиш ва кенг тарқатиш, илм йўлида ҳамкорлик қилиш ҳам ибодат ва шариатдир. Динни, жонни, ақлни, насл ва мол-мулкни сақлашда шариатнинг мақсадларини рўёбга чиқарадиган ва уларнинг йўлида хизмат қиладиган барча нарсалар айни шариат ва шариатнинг манфаатларидандир.

 Имом Ғаззолий шундай деганлар:

“Шариатнинг халойиқлардан кўзда тутган мақсади бештадир: “Уларнинг динларини, жонларини, ақлларини, насллари ва мол-мулкларини ҳимоя қилмоқлик. Бинобарин, мана шу бешта асосни ўз ичига олган барча нарсалар манфаатдир. Мана шу асосларни зое қиладиган барча нарсалар бузғунчилик бўлиб, уни даф қилиш манфаатдир”[2].

Қолаверса, “ИШИД” террорчи ташкилоти ўзининг манфаати учун юқоридаги  “Шариатни ҳаётга татбиқ қилаётган ва шариатда белгилаб қўйилган ҳадларни ижро этаётган ягона ташкилот” эканига ҳам хиёнат қилмоқда.

Ташкилот сафига кўплаб жиноятчилар қўшилгани боис, ташкилот уларга нисбатан шариатнинг жазоловчи қарорларини ижро этишни бекор қилиб юбормоқда.

Зеро, қонуний маҳкамаларнинг олдида жавоб беришдан ўзларини ҳимоя қилиш учун кўплаб жиноятчиларнинг ана шу ташкилотга келиб қўшилгани, ҳозида сир бўлмай қолди.

Уларнинг бу ташкилотга қилган байъатлари эвазига уларни ҳимоя қилишни “ИШИД” ўзининг зиммасига олган. Натижада, ана ўша ишлар туфайли шариат аҳкомлари бекорга чиқиб, инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол бўлди.

Бутун оламга ўзларини “Мусулмонларнинг раҳнамоси” деб жар солаётган бу кимсалар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган қуйидаги саҳиҳ ҳадисдан бехабармиканлар ёки уни олиб тарихда ўтган ўзлари каби адашган тоифалардек ортларига улоқтирдиларми?!

عَنْ عَائِشَةَ: " أَنَّ قُرَيْشًا أَهَمَّهُمْ شَأْنُ الْمَخْزُومِيَّةِ الَّتِي سَرَقَتْ فَقَالُوا مَنْ يُكَلِّمُ فِيهَا قَالُوا مَنْ يَجْتَرِئُ عَلَيْهِ إِلَّا أُسَامَةُ بْنُ زَيْدٍ حِبُّ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَكَلَّمَهُ أُسَامَةُ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِنَّمَا هَلَكَ الَّذِينَ مَنْ قَبْلِكُمْ أَنَّهُمْ كَانُوا إِذَا سَرَقَ فِيهِمْ الشَّرِيفُ تَرَكُوهُ وَإِذَا سَرَقَ فِيهِمْ الضَّعِيفُ أَقَامُوا عَلَيْهِ الْحَدَّ وَايْمُ اللَّهِ لَوْ سَرَقَتْ فَاطِمَةُ بِنْتُ مُحَمَّدٍ لَقَطَعْتُ يَدَهَا"

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

“Қурайшликларни, ўғрилик билан қўлга тушган махзумиялик аёлнинг иши ташвишга солиб қўйди. Улар: “У ҳақида ким гаплашади? Бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхши кўрган Усома ибн Зайддан ўзга киши журъат қила олмайди” дейишди. Усома гаплашганида,  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Дарҳақиқат, сиздан олдин ўтган (уммат)лар, агар улар ичидан улуғлари ўғрилик қилса, уларни кечиришлари ва агар улар ичидан заиф (бечораҳол)лар ўғрилик қилса, улар устига ҳад (жазо)ни қўллашлари (сабаби)дан ҳалок бўлганлар. Аллоҳга қасамки, агар Муҳаммаднинг қизи Фотима  ўғрилик қилса, албатта уни қўлини кесаман”, дедилар” [3].

Ҳақиқат ниқобидаги ёлғон. Олимхон Исахон ўғли.
Имом  Бухорий халқаро маркази, 2017. -Б91-94


[1] “Тоҳа” сураси, 123-оят мазмуни.

[2] Доктор Имодуддин Хийтий. Ишиднинг ботил даъволарига раддиялар. Илмийя, 2015.

[3] Имом Насаий. Сунан ан-Насоий. Ж. 8. – Байрут. Дору-л-маърифа, 1420/2000. – Б. 444.

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5433

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5447

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5543

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5583

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5284

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5610

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4610

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4562

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3814

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...