Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

ИШИДнинг “Суриядаги гуруҳлар тоғутга куфр келтирмайдилар ва уни кофирга ҳам чиқармайдилар” деган даъволарга учинчи раддия:

Created on 28 December 2017 Hits: 1554

(иккинчи раддия)банданинг зиммасидаги биринчи мажбурият:

Китоб ва суннатда келган диний иборалар ҳамда уламоларнинг сўзларида келишича кишининг зиммасидаги бирламчи мажбурият – бу, Аллоҳ таолони ягона деб эътиқод қилишдир ва бу иш икки шаҳодат калималарини нутқ қилиш билан бўлади:

Қуръони каримда келган оятлардан:

“Сендан илгари юборган ҳар бир Пайғамбарга: “Албатта, Мендан ўзга ибодатга сазовор илоҳ йўқ. Бас, Менга ибодат қилинг”,  деб ваҳий қилганмиз”.[1]

“Алиф. Лом. Ро. (Ушбу) китоб оятлари маҳкам қилинган, сўнгра ҳикматли ва хабардор Зот томонидан муфассал қилингандир. Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмаслигингиз учундир. Албатта, мен сизларга Ундан келган огоҳлантирувчи ва хушхабарчиман”.[2]

“Батаҳқиқ, Биз Нуҳни ўз қавмига юбордик. Бас, у: “Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ. Албатта, мен сизларнинг буюк куннинг азобига гирифтор бўлишингиздан қўрқаман”, деди”,[3] оятидан то: “Ва Одга ўз биродари Ҳудни (юбордик). У: “Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ. Тақво қилмайсизларми?!” деди”[4] гача.

Ҳадиси шарифлардан:

Ибн Аббос (р.а.)дан: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн Жабал (р.а.)ни Яманга юбораётиб, шундай дедилар: “Сен уларни Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир”, деб шоҳидлик беришга даъват қилгин. Агар улар ана ўша нарсага итоат қилсалар, уларга билдириб қўйгилки, Аллоҳ уларнинг зиммаларига ҳар бир кеча кундузда беш (вақт) намозни фарз қилиб қўйгандир. Агар улар ана ўша ишга итоат қилсалар, уларга билдириб қўйгилки, Аллоҳ таоло уларнинг зиммаларига ўз молу мулкларидаги бойларидан олиниб, камбағалларига бериладиган бир садақани фарз қилиб қўйгандир”.[5]

Ибн Умар (р.а.)дан: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Мен одамлар то Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расули деб шоҳидлик бергунларига қадар, намозни тўкис адо қилиб, закотни бергунларига қадар улар билан уруш қилишга буюрилдим. Агар улар шу ишларни қилсалар мендан ўз қонлари ва молларини ҳимоя қилибдилар. Аммо Исломнинг ҳаққи бундан мустаснодир. Уларнинг ҳисоблари Аллоҳга ҳаволадир”.[6]

Яна Ибн Умар (р.а.)дан: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ислом беш нарса устига бино қилингандир: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир, деб шоҳидлик бериш, намоз ўқиш, закот бериш, Рамазон рўзаси ва қодир бўлган кишининг ҳаж қилиши”.[7] Имом Муслимнинг лафзида: “Аллоҳни ягона деб иймон келтириш устига”,[8] деб, унинг яна бошқа бир лафзида: “Аллоҳга ибодат қилиниб, Ундан ўзгасига куфр келтириш устига”,[9] деб келган.

Ибн Ҳазм раҳимаҳуллоҳ шундай деган:

“Ҳар бир одамга лозим бўладиган, Ислом фақатгина у билан дуруст бўладиган биринчи нарса – киши ўзининг қалби билан аниқ ва ихлос ила – унда шак-шубҳадан асар ҳам бўлмаган ҳолда Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир, деб билмоғи ҳамда уни тили билан нутқ қилмоғи лозимдир”.[10]

Ибн Дақиқул Ийд раҳимаҳуллоҳ деди:

“Ишни икки шаҳодат калималарини талаб қилишдан бошланади. Чунки ана шу нарса диннинг асосидурки, диннинг жузъий масалаларидан бирортаси усиз дуруст бўлмайди”.[11]

Юқоридаги гаплардан мақсад шуки, салаф ва халаф уламоларимиз бандаларга амр қилинадиган биринчи нарса икки шаҳодат калимаси эканлигига иттифоқ қилганлар.

Нававий раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳи Муслим”га ёзган шарҳида шундай деган: “Муҳаддислар, фақиҳлар ва мутакаллим[12]лардан иборат Аҳли Сунна уламолари аҳли қибладан деб ҳукм қилинадиган ва дўзахда абадий қолмайдиган мўмин бўлмоқ учун киши шак-шубҳалардан холи бўлган қатъий эътиқод ила қалби билан Ислом динига эътиқод қилиши ҳамда икки шаҳодат калималарини нутқ қилиши лозим эканига иттифоқ қилганлар”.

Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мушрикларни, насронийлар ва яҳудийларни улар ўша вақтда мушрик эканликларига, залолатда эканликларига, Аллоҳдан ўзгасига ибодат қиладиган, Аллоҳ изн бермаган нарсаларни қонун қилиб оладиган бўлишларига қарамасдан “Лаа илаҳа иллаллоҳ” деб шоҳидлик беришга ва ана шу шоҳидликни маҳкам тутишга даъват қилар эдилар, холос. Ана шундан зиёда қилмас, балки мунофиқларга ўхшаб чиндан ҳам иймон келтирган бўлмаса ҳам, шу калимани ошкора айтган кишининг Исломини қабул қилар эдилар. Кейин уларга таълим берар, уларни ана шу шаҳодатнинг тақозоси ва шартлари билан амал қилишга  кўрсатма берар ҳамда унга тескари бўлган ишлардан огоҳлантириб қўяр эдилар.

Икки шаҳодат калимасида бир инкор қилиш ва бир исботлаш бордир: 

Инкор қилишга келадиган бўлсак: “Лаа илаҳа” дейиш билан ҳар бир кимсадан илоҳликни ҳамда ибодатга сазоворликни инкор қилиш бор ва ана шу тоғутга куфр келтиришнинг моҳиятидир. Исбот қилиш эса: “иллаллоҳ” дейиш билан ана шу илоҳлик ва ибодатга сазоворликни ёлғиз Аллоҳга исбот қилишдир.

Мана шу нарса Аллоҳдан ўзга барча ибодат қилинадиган тоғутлардан йироқда бўлишни тақозо қилади. Шунинг учун ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ёки у зотнинг бирор бир саҳобаларидан тоғутга куфр келтиришлик ёки улардан йироқда бўлиш учун икки шаҳодат калималарини нутқ қилишдан зиёдасини талаб қилганликлари нақл қилинган эмас. Чунки, тоғутга куфр келтиришлик ана шу икки шаҳодат калимасининг мазмунига дохилдир.

Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ шундай деган:

“Вожиблик юзасидан маълумки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Исломга киришни хоҳлаб ҳузурларига келган ҳар бир кишидан фақатгина икки шаҳодат калимасини қабул қилар, уни ана шу билан мусулмон деб билиб, унинг қонига омонлик берар эдилар...”.[13]

Аллоҳ таолонинг: “Ким тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтирса” деган оятида тоғутга куфр келтиришни Аллоҳга иймон келтиришдан олдин зикр қилинишига сабаб шуки, ширк мавжуд бўлган қалбда Аллоҳга бўлган иймон йўқ бўлади. Шунинг учун ҳам шаҳодат калимасида инкор қилиш билан исбот қилишнинг, Аллоҳнинг ўрнида ибодат қилинадиган нарсалар билан Аллоҳга иймон келтиришнинг  ўртасини жамлаб келтирилди.

Қолаверса, тавҳид дуруст бўлиши учун шарт қилинган тоғутга куфр келтиришлик ширк ва мушриклардан умумий тарзда йироқ бўлишдир. Тоғут эканлиги даъво қилинадиган ҳар қандай муайян шахслардан йироқда бўлиш унинг ичига дохил эмасдирки, одамларни у билан имтиҳон қилинса, иймон дуруст бўлиши ҳамда тавҳидни рўёбга чиқариш учун бир меъёр қилиб олинса.

Динда  ғулувга кетганлар таъкидлаганларидек, бировларга мусулмонлик сифатини бериш учун улар аввало тоғутга куфр келтиришлари шарт, деб тайинлаб қўйишлик одамлардаги асл нарса бу, аввало куфр ёки таваққуфдир[14] деган эътиқодга асослангандир. Ғулувга кетганларнинг ўзлари мусулмонлигини “аниқ бил-ган” кишилар энди бундан мустаснодирлар!!!

ИШИДнинг ботил ғоялари ва уларга раддиялар / Доктор Имодуддин ибн Абдулваҳҳоб Хийтий.
Таржима ва изоҳлар муал-лифи А. Ҳофий. – Самарқанд:
Имом Бухорий халқаро маркази, 2017.-Б.290-297


[1] Анбиё сураси, 25-оят.

[2] Ҳуд сураси, 1 ва 2-оятлар.

[3] Аъроф сураси, 59-оят.

[4] Аъроф сураси, 65-оят.

[5] Имом Бухорий (рақ: 1395) ва  Имом Муслим (рақ: 19) ривояти.

[6] Имом Бухорий (рақ: 25) ва Имом Муслим (рақ: 20) ривояти.

[7] Имом Бухорий (рақ: 8) ва Имом Муслим (рақ: 16) ривояти.

[8] Имом Муслим (рақ: 16) ривояти.

[9] Юқоридаги манба.

[10] Ал-муҳалло. Ж.1. – Б. 22.

[11] Иҳкомул-аҳком. Ж.1. – Б. 375.

[12] Мутакаллимлар – калом, яъни ақоид илми уламолари.

[13] Жомиъул-улум вал-ҳикам. Ж.1. – Б. 228.

[14] Таваққуф – яъни, кишининг кофир ёки мусулмон эканлиги обдон ўрганилмагунига қадар унинг устидан кофир ёки мусулмон деб ҳукм чиқарилмай туришидир. 

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5504

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5528

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5628

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5682

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5362

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5693

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4670

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4723

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3868

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...