Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

“ХАЛИФАЛИК” ­– ҲУКУМАТНИ КУЧ БИЛАН ЭГАЛЛАШМИ?

Created on 28 December 2017 Hits: 1529

“ИШИД” террорчи ташкилоти пайдо бўлганидан бери олиб бораётган урушлари ва амалиётларининг кўпи мусулмонларни хоинликда, муртадликда ва бошқаларда айблаган ҳолда Аҳли сунна вал жамоага қарши қаратилган. Улар Ироқда, Сурияда, кейинроқ бу ташкилот пайдо бўлган жойлар – Фаластин, Афғонистон, Ливия ва бошқа ерларда айнан шу ишларни қилдилар.

“ИШИД” террорчи ташкилоти ўзининг борлигини, қилаётган ишлари ва қўлга киритган ютуқларини бўрттириб кўрсатишга, одамларни ўзидан қўрқитиб қўйишга таяниб иш қилади.

“ИШИД” террорчи ташкилоти ўзини энг катта ва улкан  ислом давлати ва халифалик орзусини муҳаққақ реалликка айлантирган ягона ташкилот эканлигига омма эътиборини қаратишга ҳаракат қилади. Албатта, бу ўринда ислом давлати, жиҳод, ҳижрат, халифалик сингари буюк маъноларга далолат қиладиган сўзлардан, “волий”, “байту-л-мол” ва ҳоказолар сингари тарихий атамалардан кенг фойдаланади.

“ИШИД” террорчи ташкилоти аъзоларидан бири бўлган Адноний ўзининг “динимиз раҳбарларга қарши чиқишдан, уларга итоатсизлик қилишдан қайтарган” дея, “Бу – Аллоҳнинг ваъдасидир!” деган нутқида ана шу гапга ишора қилиб шундай деган: “Халифаликнинг эълон қилиниши билан барча мусулмонларнинг зиммаларига Халифа Иброҳим ҳафизаҳуллоҳга байъат қилиш ва мадад бўлиш вожибга айланди. Унинг салтанати етиб, қўшинлари кириб борган жойлардаги барча амирликлар, гуруҳлар, валийликлар ва ташкилотлар ўзининг қонунийлигини йўқотди” деди.

Унинг ушбу гапидан “Пайғамбар йўлига асосланган халифалик”ни даъво қилиб турган кишилар тарафидан зулм ва зўравонликни қонунийлаштириш мумкинлиги тушунилади. Ваҳоланки, Аҳли сунна вал жамоа наздидаги ҳокимиятга эгалик қилиш учун Ислом келтирган шаръий йўл бу – кенгашиш ва сайловдир.

Энди мусулмонларнинг хоҳишларига зид тарзда куч билан ҳокимиятни эгаллаб олишга келадиган бўлсак, бу иш ҳаромдир.

Ибн Ҳажар Ҳайтамий раҳимаҳуллоҳ шундай дейди: “Куч билан ҳокимиятни эгаллаб олган киши фосиқдир ва иқобга олинур. Уни оммага эълон қилишга ҳақли эмасдир. У ўзи куч билан эгаллаб олган иши борасида унга яхшилик қилишга буюрилмайди. Аксинча, у дўқ-пўписа ва ғазаб қилинишга, унинг қабиҳ амаллари ҳамда бузуқ аҳволидан оммани хабардор қилинишдан бошқасига ҳақли эмасдир”.[1]

Халлол ривоят қилишича, Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳдан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Кимда ким имоми (раҳбари) йўқ ҳолатида ўладиган бўлса жоҳилият ўлимини топибди”, деган ҳадисларининг маъноси нима экани ҳақида сўралганида, Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ: “Имом нималигини биласанми? Имом – бу мусулмонлар унинг ҳақида ҳамфикр бўлган ва барчалари: “Бу имом!”, дейдиган кишидир. Шундай экан, имомнинг маъноси ана шудир”, деган[2].

Нававий раҳимаҳуллоҳ эса: “Энг тўғриси шуки (халифалик масаласида), эътиборга олинадиган тарафи эътиборли уламоларнинг, бошлиқларнинг ва иштирок этиш имконига эга бўлган обрўли кишиларнинг унга байъат қилишларидир”[3].

Энди “ИШИД” деб аталган террорчи ташкилотга келсак, унинг Ироқда кейинчалик Сурия заминида ўз давлатини барпо қилишига, ўз тарафдорларидан иборат озчиликни ҳисобга олмаганимизда, умуман ҳеч ким рози бўлган эмас.

Адноний ўзининг “Бу Аллоҳнинг ваъдасидир” деган нутқида шундай ёзади: “Ислом давлатининг маслаҳат кенгаши тўпланиб, ана шу ишни муҳокама қилди. Бу вақтда ислом давлати Аллоҳнинг фазли билан мусулмонлар барпо қилмасалар гуноҳкор бўладиган халифаликнинг барча асосларини қўлга киритиб бўлган эди. Шунинг учун ҳам ислом давлатида халифаликни тиклашни ортга сурган ёки умуман тикламаган мусулмонларнинг зиммаларидаги ана шу гуноҳни кетказиш учун ҳеч бир шаръий узр ёки монелик мавжуд эмас. Шундай экан, ислом давлати, ўз таркибидаги эътиборли шахслар тимсолида, исломий халифаликни йўлга қўйганини эълон қилишга ва мусулмонлар учун бир халифани тайинлаб қўйишга қарор қилди”.

Маълумки, Адноний айтаётган ана шу кенгаш бир неча ўн кишидан нарига ўтмайдиган бир гуруҳ одамлар, холос. Мусулмонлар билан, уларнинг ичларидаги эътиборли шахслар билан маслаҳатлашмасдан туриб, байъат қилишлик ботил ва бидъат байъатдир. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу шундай дедилар:

فَمَنْ بَايَعَ رَجُلاً عَلَى غَيْرِ مَشُورَةٍ مِنَ الْمُسْلِمِينَ فَلاَ يُتَابَعُ هُوَ وَلاَ الَّذِى بَايَعَهُ تَغِرَّةً أَنْ يُقْتَلاَ

“Кимда ким мусулмонлар билан маслаҳат қилинмасидан олдин бирор кишига байъат қиладиган бўлса, қатл қилинишлари хавфи борлиги учун унга ҳам, у байъат қилган кишига ҳам эргашилмайди”[4].

Халифалик барча Ислом давлатларининг ижмоълари билан, Ислом давлатларидаги уламолар, илмий ташкилотлар ва бутун дунёдаги мусулмонларнинг ижмоълари билангина қурилиши мумкин.

Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ: “Ким шу ишни (маслаҳатсиз қилинган байъат) қилса ўзини ҳам, шеригини ҳам алдаган ва ўзини ҳам, шеригини ҳам ўлимга дучор қилган бўлади”, дейдилар.

Маъно-моҳияти йўқ шиорлар ва байроқларга алданиб қолмаслик лозим бўлади. Зеро, халифаликни тўғри йўлдан озган хорижийлар йўлини тутган кишилар эмас, балки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлига амал қиладиган кишиларгина йўлга қўяди.

Исломият тарихи давомида залолатга кетган шахсларнинг халифаликни эълон қилган ҳолатлари кўп марта такрорланган. Шундай экан, бунинг ажабланадиган жойи йўқдир.

Тарихда бир қанча бидъатчиларнинг айрим шаҳарларда ўзларига хос бўлган халифаликни эълон қилгани такрорланиб  турган. Жумладан:

1. Хорижийлардан бўлган Шабийб халифа Абдулмалик замонида халифаликни эълон қилган ва унга эриша олмаган.

2. 140/757 йилда ибозияларнинг бошлиғи Абдулаъло ибн Самаҳ Маофирийни халифа деб эълон қилинади. Бу халифалик тўрт йил давом этади. Сўнгра уни 144/761 йилда Мансур ўлдириб юборади.

3. Танжа шаҳрида хорижийларнинг амирини халифа деб эълон қилинади. Унга мўминлар амири деб мурожаат қила бошлайдилар. Кейин Холид ибн Ҳубайб Фиҳрий уни ўлдириб юборади.

4. Муъизз Исмоил ибн Тоғтекин ўзини Бани Умайядан бўлгани учун қурайшлик деб даъво қилади. Аслида у курдлардан бўлиб, Аҳли сунна вал жамоанинг йўлидан чиқиб, шийъаликка ўтган эди.  Ҳодий деган лақабни олган Муъизз  ҳам ўзини халифа деб эълон қилади. Сўнгра 598/1201 йилда  ҳалок бўлади[5].

Агар қандайдир гуруҳнинг етакчиси ўзини халифа деб эълон қилса, бу билан у халифа бўлиб қолмайди.

Қолаверса, Ислом шариатида бундай масъу-лиятли вазифага ниҳоятда жиддий эътибор билан ёндашилади. Бу борадаги фикрларни қисқача тарзда юқорида баён этдик.

Ҳақиқат ниқобидаги ёлғон. Олимхон Исахон ўғли.
Имом  Бухорий халқаро маркази, 2017. -Б85-90


[1] Доктор Имодуддин Хийтий. Ишиднинг ботил даъволарига раддиялар. Илмийя, 2015.

[2] Ўша манба.

[3] Ўша манба.

[4] Имом  Бухорий  ривояти.

[5] Доктор Имодуддин Хийтий. Ишиднинг ботил даъволарига раддиялар. Илмийя, 2015.

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5526

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5554

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5649

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5703

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5384

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5719

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4689

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4741

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3881

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...