Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

ИШИДнинг “Суриядаги гуруҳлар тоғутга куфр келтирмайдилар ва уни кофирга ҳам чиқармайдилар” деган даъволарга иккинчи раддия:

Created on 27 December 2017 Hits: 1656

(биринчи раддия)тоғутга куфр келтиришнинг маъноси:

Тоғутга куфр келтиришга бўлган буйруқ бир қанча диний ибораларда келган. Жумладан, Аллоҳ таоло шундай деган:

“Динга мажбур қилиш йўқ. Батаҳқиқ, ҳақ ботилдан ажради. Ким тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтирса, батаҳқиқ, узилмайдиган мустаҳкам тутқични ушлаган бўлур. Ва Аллоҳ эшитувчи, билувчи зотдир”.[1]

Яна: “Батаҳқиқ, Биз ҳар бир умматга: “Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг”, деб Пайғамбар юборганмиз”.[2]

Аллоҳга иймон келтирган ҳолда тоғутга куфр келтиришлик тавҳид гувоҳлиги – “Ашҳаду ан лаа илааҳа иллаллоҳу”нинг маъносидир.

Тоғутга куфр келтиришлик Аллоҳ таолонинг ибодатнинг ақидавий, қавлий ва амалий турларидан барчасига мустаҳиқ эканлигида ягоналигини эътиқод қилиш билан, Аллоҳдан бошқага ибодат қилиш ботил деган эътиқодда бўлиш, ундан қочиш билан бўлади. У нарса бутлар бўладими ёки санамларми, жинлар бўладими ёки илоҳлик ва парвардигорликни даъво қилгувчи тоғутларми, дажжоллар бўладими ёки шариат борасида Аллоҳга қайсарлик қилгувчиларми ёхуд шу кабиларми, барибирдир.

Мана шу соғлом эътиқод – ана шу мусулмоннинг барча тасарруфотларида ўз аксини намоён қилиб туради. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳ йўлида яхши кўрса, Аллоҳ йўлида ёмон кўрса, Аллоҳ учун берса ва Аллоҳ учун тийилса, батаҳқиқ у (ўзининг) иймонини мукаммал қилиб олибди”, – деганлар”.[3]

Киши тавҳид калимасини нутқ қилиб, унга эътиқод қилиш билан Аллоҳ таолога иймон келтирган ва Ундан бошқанинг илоҳлигига кофир бўлган бўлади.

Тоғутга куфр келтириш билан боғлиқ, динда ғулувга кетганлар кўпинча хатога йўл қўядиган масалалар яъни тоғутга итоат қилиш жумласидан:

Аллоҳдан бошқа башар ё ҳавои нафс ёки бошқаларга итоат қилиш, шу итоатни Аллоҳга ва унинг Расулига итоат қилишдан устун қўйишлик гоҳ диндан чиқарадиган куфр бўлади, гоҳ маъсият бўлади. Бу ҳақда уламоларнинг қуйидаги сўзлари бордир:

Табарий раҳимаҳуллоҳ Аллоҳ таолонинг: “Агар уларга итоат қилсангизлар, сизлар ҳам мушриклардан бўласизлар”,[4] сўзи ҳақида шундай деган: “Яъни, албатта, агар шундай бўлса, сизлар ҳам улар кабисизлар. Чунки, мана булар ўлимтикни ҳалол санаган ҳолларида ер эдилар. Бас, агар сизлар ҳам уни ўшандоқ қилиб ейдиган бўлсангизлар, демак, улар сингари мушрикларга айланиб қолган бўласизлар”.[5]

Қуртубий раҳимаҳуллоҳ Аллоҳ таолонинг: “Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг ҳибр ва роҳибларини ҳамда Масиҳ ибн Марямни Робб тутдилар”,[6] деган сўзи ҳақида шундай дейди: “Маъноси шуки, улар (ўзларининг олиму уламоларини – тарж.) Аллоҳ ҳаром қилмаган нарсаларни ҳаром қилганликларини ва Аллоҳ ҳалол қилмаган нарсаларни ҳалол қилганликларини қабул қилиш билан уларни Парвардигорнинг мартабасига кўтардилар”,[7] дейди.

Абул Олиядан: “Бани Исроилдаги раб қилиб олишлик қандоқ бўлар эди?” деб сўралганда у: “Улар Аллоҳнинг Китобида ўзларига буюрилган ва тақиқланган нарсаларни топиб ҳам “диний арбобларимиз айтган нарсадан бирор нарсада ўтиб кетмаймиз. Улар бизни нимага буюрсалар уларнинг сўзлари туфайли ўшани бажарамиз ва улар бизни нимадан қайтарсалар уларнинг сўзлари туфайли ўшандан тийиламиз”, дедилар. Бас, улар Аллоҳнинг Китобини орқаларига улоқтириб, кишилардан насиҳат сўрадилар”, деб жавоб берди.[8]

Ибнул Арабий раҳимаҳуллоҳ шундай деган: “Мўмин одам агар кофирнинг куфр ва иймоннинг ўрни бўлган эътиқодига итоат қиладиган бўлса, мушрик одамга итоат қилиш билан мушрик бўлиб қолади. Агар амалда унга итоат қилса, (ўзининг) эътиқоди соғлом, тавҳид ва тасдиқда бардавом бўлса, демак у осийдир. Бас, ана шу нарсани барча ўринда яхшилаб тушуниб олинглар”.[9]

Ибн Таймия шундай деган: “Ўз аҳборлари ва роҳибларининг Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни ҳалолга чиқаришлари ва Аллоҳ ҳалол қилган нарсаларни ҳаромга чиқаришларида уларга итоат қилиш билан уларни ўзларига Робб қилиб олган мана бу кимсалар икки хил бўладилар:

Биринчиси: Улар Аллоҳнинг динини ўзгар-тирган эканликларини била туриб ҳам уларга эргашадилар ва бошлиқлари пайғамбарларнинг динига қарши иш қилаётганликларини билсалар ҳам уларнинг изларидан борган ҳолда Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни ҳалолга чиқариш ҳамда Аллоҳ ҳалол қилган нарсаларни ҳаромга чиқаришни эътиқод қиладилар. Мана шу иш куфрдир.

Иккинчи: уларнинг ҳалолни ҳаромга чиқа-риш ва ҳаромни ҳалолга чиқаришга бўлган эътиқодлари ва иймонлари аниқ бўладиган бўлса-ю, аммо улар ўша кимсаларга Аллоҳга осий бўлинадиган ишларда итоат қиладиган бўлсалар, масалан, мусулмон киши ўзи қилаётган маъсиятларни уларнинг маъсият эканлигига эътиқод қилган ҳолда қилганидек, мана шу кишиларга ўзларига ўхшаган гуноҳкорларнинг ҳукми берилади”.[10]

Юқорида ўтган гаплардан аниқ бўладики, тоғутларга эргашиш ҳамда уларга итоат қилиш ҳамма ҳолатларда ҳам диндан чиқаргувчи куфр бўлавермас экан.

Шундай экан, агар ана шу итоат қилиш Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол деб ёки Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳаром деб эътиқод қилгани ҳолда ҳаромни ҳалолга ёки ҳалол-ни ҳаромга чиқаришда бўладиган бўлса, мана шу иш диндан чиқарадиган куфрдир.

Аммо ана шу итоат Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳаром ва Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳалол деган эътиқод билан бўладиган бўлса, бундай итоат энди куфр эмас, балки маъсият ва гуноҳлардан бир гуноҳдир. Мана шу қабилдаги итоатни деб кофирга чиқаришлик хорижийларнинг гуноҳлар сабабли кофирга чиқаришдаги амаллари жинсидандир.

ИШИДнинг ботил ғоялари ва уларга раддиялар / Доктор Имодуддин ибн Абдулваҳҳоб Хийтий.
Таржима ва изоҳлар муал-лифи А. Ҳофий. – Самарқанд:
Имом Бухорий халқаро маркази, 2017.-Б.284-290


[1] Бақара сураси, 256-оят.

[2] Наҳл сураси, 36-оят.

[3] Имом Абу Довуд (рақ: 4681) ривояти.

[4] Анъом сураси, 121-оят.

[5] Тафсирут–Табарий. Ж.12. – Б. 78.

[6] Тавба сураси, 31-оят.

[7] Тафсирул-Қуртубий. Ж.4. – Б. 106.

[8] Табарий 14\212 да ривоят қилган.

[9] Аҳкомул-Қуръон. Ж.2. – Б. 275.

[10] Мажмуъул-фатово. Ж.7. – Б. 70. 

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5562

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5587

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5688

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5740

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5418

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5754

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4717

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4770

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3901

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...