Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

НАМОЗНИНГ АРКОНЛАРИ

Created on 26 December 2017 Hits: 1747

Қиём.

“Ва (намозда) Аллоҳга бўйин синиб (камтарлик билан) турингиз”  оятига мувофиқ қиём фарздир. Қиёмни узрсиз тарк қилиш фарз намозларига ҳам, витр ва ҳайит намозлари каби вожиб намозларига ҳам, нафл намозларига ҳам жоиз эмас. Аммо юрувчи кема бундан мустасно.

 Намозда қўлни қандай қўйишнинг моҳияти

Эркак киши такбир айтгандан сўнг ўнг қўлини чап қўлининг устига боғлаб, киндик остига қўяди. Бу Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг сўзларига мувофиқдир: “Ўнг қўлни чап қўл устига қўйиб, киндик остига қўйиш суннатдир”. Аёл киши эса қўлини кўкрак устига қўяди. Сўнг имом, танҳо ўқувчи ёки иқтидо қилувчи бўлишидан қатъий назар, “Субҳанака-л-лоҳумма ва би-ҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва ла илаҳа ғойрук”ни ўқийди.

 2.      Қироат қилиш.

Қуръондан (ўзингизга) осон бўлган даражада ўқийверингиз!”  оятига мувофиқ намозда қироат қилиш фарз бўлган.

 

Қироат сифати

Имом ёки танҳо ўқувчи киши тошбўрон қилинган шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрайди, яъни “Аъузу биллаҳи мина-ш-шайтони-р-рожийм”ни айтади. Кейин, “Бисмиллаҳи-р-роҳмани-р-роҳийм”ни айтади. Сўнгра, “Фотиҳа” сурасини ўқийди ва кетидан намознинг иккала аввалги ракаатнинг ҳар бирида хоҳлаган сураси ёки хоҳлаган сурасидан уч оят ўқийди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтадилар: ““Фотиҳа” сурасисиз намоз намоз эмас”.

Абу Ҳанифанинг наздида “Фотиҳа” сураси ва зам сура ўқиш рукн деб таъйин қилинмади, аммо рукн мутлақ қироат қилишдир.

 

Қироат фарзи

Қироатнинг фарзи мутлақ бирор-бир оятни қироат қилиш демакдир.


Оминни қандай айтиш

Имом “Вала-з-золлийн” деб кетидан “Омин” деса, эргашганлар ҳам махфий равишда “омин” дейди.

 

Намознинг охирги икки ракаатида қироат қилиш

Фарз намозининг охирги икки ракаатида фақат “Фотиҳа” сурасини ўқиш суннат. Унда тасбиҳ айтса ҳам, жоиз. Аммо унда сукут сақлаш макруҳ. Агар қасддан сукут қилса ҳам, макруҳ бўлади, чунки у суннатни тарк қилган бўлади.

 

Қироат ҳукми

Нафл ва витр намозларининг ҳар бир ракаатига қироат қилиш вожиб.

 

Қироатни жаҳрий ва махфий қилиш

Имом бомдод, шом ва хуфтон фарз намозларининг аввалги икки ракаатида албатта жаҳрий ўқиш шарт. Танҳо намоз ўқиган кишига ихтиёр берилади. Унга кўра, жаҳрий ҳам, махфий ҳам ўқиши мумкин. Жума ва иккала ҳайит намозлари жаҳрий ўқилади. Пешин ва аср намозлари махфий ўқилади.

 

Нафл намозларида қироат қилиш

Нафл намозлари кундузи ўқиладиган бўлса, махфий ўқилади. Аммо кечаси ўқилган намозда намозхонга унинг жаҳрий ёки махфий ўқишида ихтиёр берилган.

 

Қироатни таъйин қилиш

Намозда сурани хослаш макруҳ.

Намозхонга махсус бир сурани ўқиш енгил бўлса ёки махсус сурани тайин қилишда Пайғамбаримиз (с.а.в.)га сураларнинг ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқлигига эътиқод қилган ҳолда эргашса, бундан мустасно.

 

Қавмнинг қироати

Қавм имомнинг орқасида туриб қироат қилмайди. Қуръони карим ўқилганда сукут ила унга қулоқ солинглар” ояти бунга далил бўла олади.

 


  1. 3.      Рукуъ қилиш.

Рукуъ ва тасбиҳларнинг ўрни

Қироатдан фориғ бўлгач, “Аллоҳу Акбар” деб рукуъ қилиб, рукуъда “Субҳана Роббийа-л-азийм”, деб уч бор айтилади. Бу адад энг камидир. Демак, рукуъда бир бор тасбиҳ айтиш макруҳ.

Сўнг бошини рукуъдан кўтариб: “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”, – дейди. Эргашганлар эса: “Роббана лака-л-ҳамд”, – дейди. Имом Аъзам наздида, “Роббана лака-л-ҳамд”ни имом айтмайди. Икки Имом фикрича эса, имом уни ичида айтади. Танҳо ўзи намоз ўқиган киши ҳар иккисининг ўртасини жамлайди.

 

4. Сажда қилиш.

Рукуъдан тик ҳолатга қайтгач, такбир айтиб, саждага кетади. Саждада, “Субҳана Роббийа-л-аъла”, деб уч бор айтилади. Бу адад энг озидир. Сўнг, такбир билан бош кўтарилади. Саждадан бош кўтаргандан сўнг ором олиб тургач, такбир айтиб, яна саждага қайтади.

Рукуъ ва сажда тасбиҳларининг энг ками уч, ўртачаси беш, энг мукаммалроғи эса еттитадир.

Такбир айтган ҳолда бош кўтарилиб, ўрнида турилади.

Иккинчи ракаатда худди биринчи ракаатдагидек ҳаракат қилинади. Бироқ иккинчи ракаатда ифтитоҳ дуоси ва “аъузу” айтилмайди.

 

Ниманинг устида сажда қилинади

Ўз салласининг гардиши ёки тўнининг этагига сажда қилса, жоиз. Чунки Расулуллоҳ (с.а.в.) саллаларининг гардишига сажда қилардилар.

 

5. Бир рукндан иккинчи рукнга ўтиш.

Бу бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга кўчишдир. Рукуъдан саждага ва саждадан саждага ўтиш каби. Имом Аъзамнинг саҳиҳ ривоятига кўра, бу рукуъ ва саждадан бошни кўтаришдир.

Ҳанафия мазҳабига кўра, бошни рукуъдан кўтариб, қиёмга қайтиш фарз эмас.

 

 

6. Охирги қаъдада туриш.

Ташаҳҳуд айтиш

Биринчи ташаҳҳуд миқдорича ўтиради. Аммо ташаҳҳудни ўқигач тавҳид калимаси (“Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ”)га етгач “ишорату-с-саббоба” қилади.

Ташаҳҳуднинг сийғаси “Аттаҳиёту лиллаҳи ва-с-солавату ва-т-тоййибат. Ассаламу алайка, аййуҳа-н-набиййу ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ассаламу алайна ва ала ибадиллаҳи-с-солиҳийн. Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳ” демакдир.

Биринчи қаъдада ташаҳҳудига бошқа ҳеч нарса қўшилмайди.

 

Иккинчи қаъдада туриш

Иккинчи қаъдада эса ташаҳҳуддан кейин “Аллоҳумма солли ала Муҳаммад ва ала Оли Муҳаммад кама соллайта ала Иброҳима ва ала Оли Иброҳима иннака ҳамийду-м-мажийд. Аллоҳумма барик ала Муҳаммад ва ала Оли Муҳаммад кама барокта ала Иброҳима ва ала Оли Иброҳим иннака ҳамийду-м-мажийд” ҳамда хоҳлаганича Аллоҳ таоло томонидан бандасига бериладиган “раҳмат ва мағфират” каби барча нарсаларни дуо қилиб сўрайди.

 

Саломнинг моҳияти

Сўнг, ўнг томонига қараб: “Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи”, – дейди ва чап томонига боқиб ҳам шундай дейди.

Агар киши имомга иқтидо қилиб, намоз ўқиган бўлса, саломда имомини ҳам ният қилади. Агар имом ўнг томонида бўлса, ўнг томонидагилар ичида деб, агар чап тарафда бўлса, чап тарафдагилар ичида саломига ҳам ният қилади. Агар имом қаршисида бўлса, ҳар иккала саломида ҳам қўшади. Саломнинг ҳар бирида ўша томонда ҳозирланиб турган малоикалар, намозга шерик бўлиб, сафга турганларнинг барчасини қалбидан ўтказади. Ёлғиз ўқувчи киши саломда фақат ҳифз қилувчи малоикаларни ният қилади.

Абу Бакр Розий. ТУҲФАТУ-Л-МУЛУК. А.Муҳиддинов таржимаси.
Имом Бухорий халқаро маркази, 2016 йил. -Б.41-43

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5554

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5580

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5677

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5731

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5412

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5746

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4712

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4766

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3899

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...