Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

АБУ МАНСУР МОТУРИДИЙ (870-944)

Created on 17 December 2017 Hits: 1781

Мовароуннаҳрда калом илмининг ривожланишида “Имому-л-ҳуда” (“Ҳидоят йўли имоми”) ва “Имо-му-л-мутакаллимийн” (“Мутакаллимлар имоми”) каби лақаблар билан улуғланган аллома Абу Мансур Мотуридийнинг ўрни ниҳоятда катта бўлган. У яшаган даврга келиб (IX асрнинг охири – X асрнинг биринчи ярми)  бу ҳудудда тўғри йўлдан адашган турли гуруҳ ва фирқалар кўпайиб, уларнинг аксарияти имон-эътиқод масалалари бўйича баҳсу мунозаралар туфайли вужудга келган эди.

Мана шундай мураккаб шароитда улуғ мутакаллим Абу Мансур Мотуридий етишиб чиқди ва уларнинг нотўғри фикрларига асосли раддиялар берди. Ҳанафий мазҳаби асосчиси Абу Ҳанифанинг (699-767) таълимотига суянган ҳолда ўзига хос калом мактабини яратди.

У асос солган мотуридийлик таълимоти кейинчалик Самарқанд калом мактаби доирасидан чиқиб, бутун ислом оламига тарқалиб, суннийликдаги икки йирик мактабнинг бири (бошқаси – ашъарийа) сифатида танилди.

Мотуридийнинг ҳаёти асосан Сомонийлар ҳукмронлик қилган даврга тўғри келади. Давлатнинг пойтахти дастлаб Самарқанд бўлиб, IХ асрнинг охирларида Бухорога кўчирилса ҳам, ҳар икки шаҳар Мовароуннаҳрнинг иқтисодий ва маданий маркази сифатида алоҳида ўринга эга эди.  

Мотуридийлик таълимоти XI асрдан бошлаб кенг оммага танила бошлади ва  Мотуридий шахсига бўлган қизиқиш ўша даврдан кучайди; буюк аллома вафотидан сўнг у ҳақидаги маълумотлар биографик адабиётларда қайд этила бошлади.

Манбаларда кўрсатилишича, Абу Мансур Муҳам-мад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Ҳанафий Мотури-дий Самарқандий Самарқанднинг Мотурид қишлоғи-да таваллуд топган. У Самарқанддаги Айозий мадрасасида ўқиди, маҳаллий ҳанафий фақиҳлардан таъ-лим олди. Абу Бакр Жузжоний, Абу Наср Иёдий, Нусайр ибн Яҳё Балхий, Муҳаммад ибн Муқотил Розий каби таниқли олимлар унинг устозлари бўлганлар.

Мотуридийнинг илк устози Абу Бакр Жузжонийнинг (1009-1078) Самарқандда ҳанафий мактабининг ривожлантиришдаги роли беқиёс бўлган. Ҳатто, Абулмуъин Насафий (1027-1114) Абу Бакр Жузжонийни мазкур мактабнинг асосчиси деб таъкидлайди.

Абу Мансур Мотуридийга устози Абу Наср Иёдийнинг таъсири ҳам катта бўлган. У олимдан анъанавий ислом мезонларини ўрганиш билангина чекланиб қолмасдан, уни мукаммал тарзда ўзлаштириб, изчил таҳлил қилишни ҳам ўрганган.

Мотуридий вафотидан сўнг Самарқандда жой-лашган машҳур Чокардиза қабристонига дафн этила-ди. Ўша даврдаги таомилга кўра бу қабристонга шаҳар аҳли орасида эътиборга молик таниқли олимлар, уламолар дафн этиларди. Мотуридийнинг кўплаб сафдошлари ва шогирдлари ҳам шу жойга дафн этилганлар. Бинобарин, ўрта асрларда фаолият кўр-сатган кўплаб олиму уламолар ҳаётини ўрганиш учун бу қабристон ва у билан боғлиқ бўлган маълумотлар муайян аҳамият касб этиши шубҳасиздир.

XX аср бошларида акад. В.В. Бартольд Самарқанд сафари пайтида Чокардиза қабристонида бўлгани ва у жойда Мотуридий мақбарасини кўргани ҳақида маълумотлар беради. Бундан кейинги манбаларда Мотуридий мақбараси хусусида бошқа маълумотлар деярли учрамайди. Бир неча асрлар давомида таниқли фақиҳлар, шайхлар, уламолар дафн этилган ушбу қабристон  шўро даврида аҳоли яшайдиган маҳаллага айлантирилгани ҳам собиқ тузумнинг мафкуравий сиёсатидан бир кўриниш дейиш мумкин.

Дин сунъий равишда мафкуравий курашнинг ўта қизғин жабҳаларидан бирига айлантириб қўйилган эди. Ислом динининг ўн минглаб мўътабар киши-лари қатағон қилинди. Минглаб масжидлар ва юзлаб мадрасалар бузиб ташланди. Бу обидаларнинг кўпчи-лиги халқимиз учун, инсоният тараққиёти учун бебаҳо меъморий ва тарихий қадрият ҳисобланар эди.

Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг ўз миллий-диний қадриятларининг тикланиши ва узоқ ўтмишда яшаб ўзларининг сермаҳсул ижодлари билан ислом динининг турли соҳаларига бағишлаб кўплаб асарлар ёзиб қолдирган алломаларнинг ҳаётлари ва бой илмий меросларини ҳар томонлама чуқур ўрганиш энг долзарб масалалардан бирига айланди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Прези-денти Ислом Каримов таъкидлаганидек: “Имом Мотуридий бобомизнинг ўрта асрлардаги ғоят хатарли ва таҳликали бир вазиятда ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, авлодларга ибрат бўладиган маънавий жасорат намунасини кўрсатиб, ислом оламида “Мусулмонларнинг эътиқодини тузатув-чи” деган юксак шарафга сазовор бўлгани бу нодир шахснинг улкан ақл-заковати ва матонати-дан далолат беради”[1].

Мазкур таълимот билан батафсил танишиб, бу таълимотнинг мазмун-моҳиятини теран англаган издошлари, насафийлар сулоласидан ва бошқа сулолалардан етишиб чиққан йирик мутакаллим Абул-йуср Паздавий (ваф. 1099 й.), Абулмуъин Насафий (1027-1114), Саффор Бухорий (ваф. 1134 й.), Абу Ҳафс Умар Насафий (1068-1142), Али ибн Усмон Ўший (ваф. 1173 й.), Собуний Бухорий (ваф. 1184 й.), Умар Ҳанафий (ваф. 1200 й.)лар Имом Мотуридий таълимотини давом эттириб уни янада ривожланти-ришди.

2000 йил Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Мотуридий таваллудига бағишлаб ўтказилган тантаналар арафасида Самарқандда Чокардиза қабристони ўрнида 3,5 гектарлик мажмуа барпо этилди. Мажмуа марказида Абу Мансур Мотуридий мақбараси бунёд этилди.

Мотуридий мақбарасини тиклаш жараёнида кўп-лаб фақиҳ ва уламоларга мансуб қабртошлар (қайроқ тошлар) топилгани эътиборга моликдир. Уларнинг аксарияти қорахонийлар даврига оид бўлиб, кўплаб янги маълумотлар бериши табиий. Ҳозирда мазкур қайроқ тошлар исломшунос олимлар Б. Бобожонов, А. Мўминов, У. Рудольф томонидан ўрганилмоқда. Чокардиза қабристонидан топилган баъзи эпиграфик ёдгорликларини ўрганиш жараёнида Х аср уламо-лари қабртошларидан бир қисми бизгача етиб келганлиги аниқланмоқда. Улар орасида Абулҳасан Рустуғфаний, Абу Салама Самарқандий каби йирик олимларга оидлари ҳам аниқланди.

Мотуридий соф диний ақида доирасидан чиқма-ган ҳолда ақл-идрокни улуғлайди ва мантиқан асосланган билимнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлайди. У ўша даврда адашган фирқалар қарашларининг ҳақиқатдан йироқ эканлигини асослаб: “Дин йўлидаги барча адашувларнинг сабаби – риёкор кимсаларга кўр-кўрона эргашишдадир”, – деб таъкидлаган эди.

Абу Мансур Мотуридий сермаҳсул олим ҳисобланиб фиқҳ, калом ва тафсир соҳаларига оид кўплаб асарлар таълиф этган. Абулмуъин Насафий унинг қуйидаги асарларини санаб ўтади:

Фиқҳга оид – “Маъхазу-ш-шариъа” (“Шариат асослари манбаи”) ҳамда “Китобул-жадал фи усули-л-фиқҳ” (“Фиқҳ асослари ҳақида жадал (тортишув) китоби”).

Алломанинг “Китобу-т-тавҳид” (“Тавҳид ҳақи-да китоб”), “Ал-мақолот” (“Мақолалар”), “Баёну ваҳми-л-муътазила” (“Мўътазилийлар ёлғонлари-нинг баёни”), “Радду таҳзиби-л-жадал ли-л-Каъбий” (“Каъбийнинг “Таҳзиб фил-л-жадал”ига раддия”), “Радду ваиди-л-фуссоқ ли-л-Каъбий” (“Каъбийнинг “Ваиди-л-фуссоқ”ига раддия”), “Радду авоили-л-адилла ли-л-Каъбий” (“Каъбийнинг “Авои-ли-л-адилла”сига раддия”), “Радду-л-усули-л-хамса ли Аби Муҳаммад Боҳилий” (“Абу Муҳаммад Боҳилийнинг “Беш усули”га раддия” (беш раддия қўлланмаси), “Ар-радду ала-л-қаромита” (“Қаромиталарга рад-дия”), “Радду-л-имома ли баъзи-р-равофиз” (“Баъзи рофизаларга имомлик раддияси”), “Шарҳу-л-жоми-ъи-с-сағир” (“Кичик тўплам шарҳи”) каби асарлари ҳам калом илмининг турли масалаларига оид қимматли манбалардир.

САМАРҚАНД АЛЛОМАЛАРИ.  Шовосил ЗИЁДОВ, Қодирхон МАҲМУДОВ.
“Имом Бухорий халқаро маркази”, 2017 йил. -Б47-52


[1] Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 2008. – Б. 39. 

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5565

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5593

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5693

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5746

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5423

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5757

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4725

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4772

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3903

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...