Биринчи даъвога иккинчи раддия

| Print |
Category: Фаолият
Created on 13 December 2017 Hits: 4750

ИШИДнинг “Жиҳодда қатнашмаётган кишилар жиҳодда юрганлар учун фатво бера олмайдилар!” деган даъволарига иккинчи раддия:

Исломда уламоларнинг бош-қаларга нисбатан шундай афзаллиги ва марта-баси борки, бунда ҳеч ким унга тенг кела олмайди.

Бу хусусда Қуръон ва Суннатда келган иборалар маълум ва машҳур, жумладан, Аллоҳ таолонинг ушбу ояти:

“Аллоҳ адолат ила туриб, албатта, Ундан ўзга илоҳ йўқлигига шоҳидлик бер-ди. Фаришталар ва илм эгалари ҳам. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У азиз ва ҳаким зотдир”[1].

Бир шахснинг дин ва ибодатда афзал бў-лиши унинг фатво ишида мустақил бўлишини ва фатво беришга ҳақли эканини билдирмай-ди! Зотан, фатво иши афзалликка эмас, балки илмга боғлаб қўйилгандир.

Баъзи уламолар: “У Зоти пок гувоҳлик бе-риладиган энг улуғ иш – Ўзининг ягона эканли-гига илм эгаларини шоҳид қилиб келтирмоқда. Бу, илм ва илм аҳлининг афзаллигини кўрса-тади”, дейдилар.

Батаҳқиқ, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алай-ҳи васаллам уламолар пайғамбарларнинг илм-даги меросхўрлари эканликлари ҳақида шоҳид-лик бериб, шундай деганлар: “Албатта, олим-нинг обиддан афзаллиги ўн тўрт кечалик ой-нинг бошқа юлдузлардан афзаллигига ўхшай-ди. Албатта, уламолар – пайғамбарларнинг меросхўрларидирлар”[2].

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам-нинг ҳузурларида бири обид, иккинчиси олим бўлган икки киши ҳақида зикр қилинганида, у зот: “Олимнинг обиддан афзаллиги худди менинг энг қуйиларингизга нисбатан афзал-лигим кабидир”, – дедилар[3].

Аллоҳ таолонинг йўлидаги мужоҳид қанча-лик ажру савобга ва фазилатга эришмасин, ба-рибир, ўз илмига амал қиладиган олимнинг фа-зилати уникидан ўтиб тушади. Олимнинг обид устидаги ҳаққи ҳам жуда каттадир.

Энди амалларнинг энг афзали жиҳод экани ҳақида келган: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Одам-ларнинг энг афзали кимлар?”, дейилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Аллоҳнинг йўлида ўз жони ва моли билан жиҳод қиладиган мўминдир”, дедилар[4] мазмунидагиҳадислар бутунлай афзалликни ифода қилмайди. Дарҳақиқат, илм аҳли бу гапдан кўзда тутилган маънони ҳам баён қилиб берганлар:

Айний раҳимаҳуллоҳ шундай деган:

“Бу хосланиши керак бўлган умумий маъно-даги бир сўз бўлиб, уни “Бундай одам одамлар-нинг энг афзалларидан биридир”, деб тушуни-лади, деганлар. Шундай қилинмаса бўлмайди ҳам. Чунки, ҳадисларда келганидек, уламолар, шунингдек, сиддиқлар ҳам энг афзал кишилар-дир”[5].

Демак, бир шахснинг дин ва ибодатда аф-зал бўлиши унинг фатво ишида мустақил бўли-шини ва фатво беришга ҳақли эканини билдир-майди. Чунки фатво иши афзалликка эмас, балки илмга боғлаб қўйилган масаладир.

Ҳатто олимлар тарафидан диний билим-ларнинг тушунтириб берилиши, шаръий ҳукм-ларнинг баён қилиниши ва шариатга хилоф бўладиган ишларга раддиялар берилиши Аллоҳ таолонинг йўлидаги энг буюк жиҳод ҳисобланади.

Ибн Қоййим шундай деган: “Албатта, илм талаб қилишлик ҳам Аллоҳнинг йўлидан ҳисоб қилинди. Чунки, Исломнинг мавжудлиги жиҳод билан боғлиқ бўлгани каби илмга ҳам боғлиқ-дир. Бинобарин, диннинг мавжудлиги илм ва жиҳод биландир. Шунинг учун ҳам жиҳод икки хил бўлди: қўл ва қурол билан бўладиган жиҳод. Бундай жиҳодда иштирок этадиганлар бисёрдир. Иккинчиси эса ҳужжат ва баёнот билан бўладиган жиҳод. Буниси энди пайғам-барларнинг издошлари бўлмиш муайян одам-ларнинг жиҳодидир. Бу имомларнинг жиҳоди-дир. Бу жиҳод манфаати улкан, машаққати о-ғир ва душманлари кўп бўлгани учун ҳам ҳар иккала жиҳоднинг энг афзалидир. Баъзи саҳо-балар розияллоҳу анҳумлардан нақл қилини-шича, толиби илмга илм талаб қилиб турган ҳолатида ўлим келадиган бўлса, шаҳид бўлиб ўлади. Суфён ибн Уяйна: “Кимки илм талаб қиладиган бўлса, Аллоҳ азза ва жаллага байъат[6] қилган бўлибди”, деган. Абу Дардо: “Кимки илм олишга бориб келишни жиҳод эмас дейдиган бўлса, демак унинг ақли ва фикрида нуқсони бор экан”, деган”. [7]

ИШИДнинг ботил ғоялари ва уларга раддиялар / Доктор Имодуддин ибн Абдулваҳҳоб Хийтий.
Таржима ва изоҳлар муал-лифи А. Ҳофий. – Самарқанд:
Имом Бухорий халқаро маркази, 2017.-Б.29-33


[1] Оли Имрон, 18-оят. Асарда келган Қуръони карим оятларининг ўзбек тилидаги маъноларининг таржимаси шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳникидир. Фурқон 0.3 дастури.

[2] Ҳадисни Абу Довуд (рақ: 3641), Имом Термизий (рақ: 2685), Ибн Можа (рақ: 223 ) лар ривоят қилишган.

[3] Имом Термизий (рақ: 2685)  ривоят қилган.

[4] Ҳадисни Имом Бухорий (рақ: 2786), Имом Муслим (рақ: 1888) ривоят қилган.

[5] Умдатул Қорий шарҳу саҳиҳил Бухорий. Ж.14. – Б. 83.

[6] Байъат – [араб. – олди-сотди] шариатда кишиларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат ҳақида берган ваъдалари. Бу ваъдада аҳд берувчи шахс ўз итоати эвазига “савоб сотиб олиш” маъноси борлигидан “байъат” дейилган. Кейинги даврда халифалар, давлат бошлиқларига, кейинроқ эса давлат бошлиғидан бошқаларга, маълум раҳбарлик маъносидаги улуғларга ҳам байъат қилиш одати тарқалган. Тасаввуфда муриднинг шайхга қилган байъати “қўл бериш” дейилади. Қар. Тулепов А. Ислом ва ақидапараст оқимлар. Ўқув қўлланма. – Т.: Мовароуннаҳр, 2014. – Б. 393.

[7] Мифтааҳу дорус саодат. Ж.1. – Б. 70.

Ўзларини салафларнинг издошларимиз деб оламга жар соладиган кимсалар Ибн Қоййимнинг мана шу гапларини ўқиганмиканлар?!