АЛОУДДИН УСМАНДИЙ САМАРҚАНДИЙ
(1095-1157)
Ўз замонасининг забардаст фақиҳи ва йирик мута-каллими бўлган олимнинг тўлиқ исми – Абулфатҳ Алоуддин Муҳаммад ибн Абдулҳамид ибн Умар ибн Ҳасан ибн Ҳусайн Усмандий Самарқандий бўлиб, унинг туғилган ва вафот этган йили ҳақида манба-ларда турли маълумотлар келтирилган. Баъзи манба-ларда: “Аллома 408/1017 йил Самарқандда туғилиб, 502/1109 йил шу ерда вафот этган”[1] – деб келти-рилса, кўпчилик манбаларда “У 488/1095 йили Самарқанд қишлоқларидан бири “Усманд”да тавал-луд топиб, 552/1157 йили 64 ёшида вафот этган”[2] – дейилади.
Табақот асарларида Абулфатҳ Муҳаммад ибн Абдулҳамид ибн Ҳусайн ибн Ҳасан ибн Ҳамза Усмандий, Самарқанд аҳлидан бўлиб, “Ал-алоу-л-олам” (“Оламнинг устуни”) сифати билан машҳур-дир[3], деб келтирилади.
Ёзма манбаларда аллома туғилиб ўсган жойнинг “Асманд” ёки “Усманд” деб номланиши билан боғ-лиқ кўпгина ихтилофлар мавжудлиги келтирилган. Баъзи олимлар бу жой “Асманд” деб номланган ва алломанинг нисбати Асмандий[4] бўлган, деб келти-ришса, бошқалари қишлоқнинг номини “Усманд”, яна баъзилари эса “Саманд” шаклида баён этганлар.
Аллома туғилган қишлоқ номи Усманд бўлган-лиги ҳақиқатга яқинроқ, чунки, ҳозирда Жиззах вилояти ҳудудидаги Бахмал туман (1994 йилдан) марказининг Усмат номи билан юритилиши масалага бир қадар ойдинлик киритади. “Усманд” вақт ўтиши билан товуш ўзгариши натижасида “Усмат”га айланган. Буни вилоят марказидан 70 км)[5] узоқлик-да жойлашган шу номли шаҳарча ҳамда туман марказида, Қўрғонтепа пойида “Ўсмат Ота” зиё-ратгоҳининг мавжудлиги ҳам тасдиқлайди. Шунинг-дек, бахмаллик ёзувчи Саййид Азим ҳамда тарихчи олимлар Олимжон Жўраев ва Жалолиддин Жўраев фикрига таяниб, Ўсмат Ота қабрини ўсматлик машҳур фақиҳ, ўз даврида шариат қонунларининг йирик билимдони ҳисобланган Абулфатҳ Муҳаммад ибн Абдулҳамид Усмандий Самарқандий номи билан боғлайди[6].
Алломанинг отаси – Абдулҳамид ибн Умар Усмандий Самарқанднинг етук олимларидан сана-либ, сўзга чечанлиги ва моҳир ваъзхонлиги билан ҳам халқ орасида танилган. Тўлиқ исми – Абу Муҳаммад Абдулҳамид ибн Умар ибн Ҳусайн ибн Ҳасан ибн Ҳамза ибн Тоҳир Усмандий бўлиб, манбаларда унинг фақат исми ва у ривоят қилган ҳадисгина ёзиб қўйилган. Унинг бирор мансаб эгаси ёки ўз даврида мавқеи қандай бўлгани, ҳаттоки туғилган ёки вафот этган йиллари ҳақида ҳам бирор-та маълумот келтирилмаган[7].
Аксар тарихчи олимларнинг асарларида Алоуд-дин Усмандийнинг илм талабида кўплаб мамлакат-ларга сафар қилганлиги ҳақида ҳам қайд этилади. Абу Саъид Абдулкарим Самъонийнинг таъкидлаши-ча, Муҳаммад Абдулкарим Шаҳристоний аллома билан Марвда бир неча бор учрашган. Бундан ташқа-ри, Усмандийнинг Абу Ҳафс Нажмуддин Умар Наса-фий, Абулмуъин Нашвоний, Алоуддин Самарқан-дий ва Нуруддин Аҳмад ибн Маҳмуд Собуний каби мотуридия мазҳабининг йирик намояндалари билан ҳамаср бўлиб яшаганлиги ҳақида келтирилади[8].
Таниқли араб олими Абулвафо Қураший ўзининг “Жавоҳиру-л-музийя фи табақоти-л-ҳанафийя” (“Ҳанафий уламолар таржимаи ҳолларидаги ёрқин жавҳарлар”) асарида келтиришича, Алоуддин Усман-дий 552/1157 йилда Бағдодга Шамс ибн Ҳисом ибн Бурҳон[9] билан биргаликда муборак ҳаж ибодатини адо этиб қайтган[10].
Манбаларда келтирилишича, аллома фиқҳ илми-ни устози Ашраф ибн Муҳаммад Алавийдан олган. Имом Ашраф Алавий эса фиқҳ бўйича таълимни отаси Абу Ваззоҳ Муҳаммаддан, у эса отаси Абу Шужоъдан олган ҳамда ундан ҳадис ривоят қилган.
САМАРҚАНД АЛЛОМАЛАРИ. Шовосил ЗИЁДОВ, Қодирхон МАҲМУДОВ. “Имом Бухорий халқаро маркази”, 2017 йил. -Б139-142[1] Атаев М. Жиззах алломалари. – Т.: Adib, 2014. – Б. 85.
[2] Абдулқодир ибн Абулвафо Қураший. Жавоҳиру-л-музийя фи табақоти-л-ҳанафия. Ж. 2. – Карачи. Мир Муҳаммад кутубхона, 2009. – Б. 75.
[3] Самъоний. Насабнома. Арабчадан Абдулғаффор Раззоқ таржимаси, Ж. 1. – Бухоро: Бухоро, 1999. – Б. 156.
[4] Қаранг: Абдуллоҳ Абдулҳамид Саад. Ўрта Осиё олимлари қомуси. − Т.: Имом Бухорий республика илмий-маърифий маркази, 2007. – Б. 35.
[5] Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т. 9. – Т.: ЎзМЭ, 2005. – Б. 134.
[6] Оға Бургутли (Қорабоев С.). Жиззах вилояти зиёратгоҳлари. – Т.: Фан, 2008. – Б. 11.
[7] Атаев М. Жиззах алломалари. – Т.: Adib, 2014. – Б. 74.
[8] Узерварли Муҳаммад Саид. Алоуддин Усмандий ва унинг Лубобу-л-калом асари. – Истанбул: Исам яйинлари, 2005. – Б. 19.
[9] Тўлиқ исми – Шамсуддин Абу Жаъфар ибн Умар ибн Абдулазиз ибн Моза. Устози “Бурҳону-л-аимма” лақаби билан машҳур Умар ибн Абдулазиз ибн Моза Бухорийнинг ўғли.
[10]Абдулқодир ибн Абулвафо Қураший. Жавоҳиру-л-музийя фи табақоти-л-ҳанафия. Ж. 2. – Карачи: Мир Муҳаммад кутубхона, 2009. – Б. 74.
26-07-2018 Hits:5234
25-07-2018 Hits:4949
17-07-2018 Hits:5002
16-07-2018 Hits:4810
06-07-2018 Hits:4944
04-07-2018 Hits:4925
27-06-2018 Hits:4760
04-06-2018 Hits:4936
14-03-2018 Hits:4284
26-07-2018 Hits:5576
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:5601
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:5699
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:5755
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:5432
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:5767
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:4734
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:4782
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
27-06-2018 Hits:3911
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...