Videos
Map
books center
Gallery
The guests

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Миссионерлик ва прозелитизм: мазмуни, моҳияти ва унга қарши курашнинг ҳуқуқий механизми

Category: Мақолалар
Created on 17 November 2014 Hits: 17201

 Маълумки, Ўзбекистон Республикаси виждон эркинлиги тўлиқ таъминланган. Виждон эркинлиги-фуқарорларнинг у ёки бу динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқидир.

 1998 йилда қабул қилинган «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида» ги қонунинг 5-моддасига кўра: «Давлат диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни қўллаб қуватлайди. Бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган ҳатти-харакатлар (прозелитизм), шунингдек бошқа хар қандай миссионерлик фаолияти ман этилади» деб белгилаб қўйилган.

Миссионерлик деганда нима тушунамиз?

Миссионерлик (миссия-лотинча юбориш, топшириқ)-бирор динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир дини тарғиб қилиш демакдир.

Миссионерлик асосан, христианликка хос бўлиб, бу харакат христианлик Византия имперасида давлат дини сифатида эълон қилиганидан эътиборан олиб борилади. Мазкур харакатнинг илк даврида христиан миссионерлари ўзларининг миссионерлик харакатларини Европа ва Яқин Шарқдаги кўп худоликка сиғиниб келган аҳолини якка худоликка тарқиб қилишдан иборат деб кўрсатганлар.

Кейинчалик бундай қарашлари эскирди, хусусан ҳозирги вақтда келиб, жаҳон аҳолисининг деярлик 80-90 фоизи ўз динига, аксарият ҳолларда якка худоликка эга бўлган даврда «миссионерлик» ва айниқса, «прозелитизим» салбий бир ҳолатга айланиб қолди.

Бугунки кунда Ўзбекистон мисолида оладиган бўлсак, маҳаллий христиан диний ташкилотларининг «мисионерлик» харакатлари тўғридан-тўғри маҳаллий-туб аҳолини «евангелизация» қилишга, яъни ўз динига оғдиришга қаратилгани намоён бўлади.

Ўша даврдаги евангеллаштиршни бугунги кунда ҳудудимизда татбиқ этиш тўғри бўлармикан ва шартмикан? бугунги кунда мавжуд маълумотларга кўра, республикамиз фуқароларнинг 99 фоизи ўзини қайсидир бир диний йўналишига тегишлигини маълум қилган, шундан 90 фоизига яқини мусулмонлар, 7-8 фоизини православлар ва бошқа дин вакиллари ташкил этадилар. Мазкур фуқарорларнинг деярли ҳаммаси якка худоликка ишонадилар. Гарчи шундай экан, уларни яна қанақанги якка худолик, «ҳақиқий» динга етаклаш мумкин.

Христиан миссионерлик ташкилотларнинг мақсадлари асосан уч нуқтага қаратилган:

1.Халқларни христианлаштириш. Шу орқали уларни иқтисодий, сиёсий ва маънавий жиҳатдан ғарб давлатлари таъсир доирасига тушуриш.

2.Халқлар ўртасида ўз эътиқодига шубҳа уйғотиш ишонч ва эътиқоддан юз ўгириш ва ундан чиққишига олиб келиш.

3.Христианликни қабул қилганларни ўз эътиқодида қаттиқ туришини таъминлаш ва шу орқали уларнинг сафини «Янги христианлар» билан тўлдириш.

Бу мақсадларга эришиш учун улар ҳеч нимани аямайдилар ва доимо ўз услуб ва методларини такомиллаштириб борадилар, жумладан мамлакатимиз ҳудудида фаолият юритаётган баъзи христиан диний ташкилотлари қуйидаги усулларидан ўзларининг миссионерлик харакатларида фойдаланадилар:

  -хайрия ёрдамини кўрсатиш, бунга биринчи навбатда моддий ёрдам киради, тиббий ёрдам, дори-дармон топиб бериш ҳамда озиқ-овқат билан таъминлаш ҳам хайрия ёрдами ҳисобланади. Бундай ҳаракатлари билан улар ўзлари ҳақида ижобий хулоса ёки баҳога эга бўладилар. Ҳамкорликни йўлга қўйишга муваффақ бўладилар:

-бепул христианликни тарғиб қилувчи маҳаллий тилда чоп этилган, жуда сифатли рангли ишланган китоб ва журналларни тарқатиш.

-христианликга чақирувчи видео-аудио кассеталарни тарқатиш;

-тиббий, таълим-тарбия соҳасига махсус кадрларни юбориш (тиббий хизматчи, ўқитувчи-мураббий);

-миссионерлик руҳидаги кутубхона, инглиз тили ва компьютер ўргатиш хоналарини ташкил этиш;

-ўз сафларига қўшилганларни моддий рағбатлантириш, уларни хорижий сафарларга юбориш ва иш билан таъминлаш.

Миссионерлик ҳаракатида яна бир ҳолатини алоҳида ажратиш лозим. Бу маълум бир ижтимоий қатламни ажратиб олиш ва билан мақсадли иш олиб бориш. Жумладан, ёшлар билан ишлашнинг турли миссиялари мавжуд бўлиб, улардан бири болалар учун христиан лагерларини ташкил қилиш. «Халқаро христиан лагерлари» ассоциациясининг бугунги кунда 200 га яқин лагерлари мавжуд. Ўзбекистонда ҳам уларнинг борлиги 90-йилларда кузатилган. Нукусда «Эмануэль» ташкилоти лагер ташкил қилган учун ёпилган.

(Қозоғистонда «Нива» лагери («Жатва» черковига оид) да охирги 5 йил ичида 3000 та бола дам олган. Уларнинг 80 % эътиқод қилмайдиганлар оиласидан бўлган. Лагер дастурига кўра, лагер мавсуми тугашига бориб (15 кун ичида), дам олувчиларнинг ярми Исо Масиҳни тан олган).

Миссионерликнинг бизнинг республикага хос бўлган хусусиятлардан бири-бу христиан диний ташкилотларида ўзбек ва бошқа маҳаллий тилларда диний ибодатлар олиб боришга ҳаракат қилишдир.

Иккинчиси-бу маҳаллий миллат вакиллари орасида ўзбек ва бошқа маҳаллий тиллардаги диний адабиётларни тарқатиш ва улардан фойдаланиш: «У мураббийдир», «Худо тайин қилган қурбонлик», «Исо Масиҳнинг шогирдлари «Худо» сўзи ўрнида «Аллоҳ» сўзини ишлатилари мумкинми?», «Худо муқаддас учликда бирлашган», «Шахсан менга Худо мурожаат қиляпти», «У сизни севади» ва х.з.

Мазкур кўриинишдаги миссионерлик ҳаракатини энг кўп олиб борадиганлар, ҳозирги кунда, бу «Иегов шоҳидлари» диний ташкилоти вакилларидир. Уларнинг вакилларини жамоат жойларида, хиёбон ва маҳаллаларда очиқдан-очиқ миссионерлик руҳидаги адабиётларини тарқатишларини кузатиш мумкин.

Миссионерлик билан фаол шуғулланувчи «Иегов шоҳидлари» сектасида таъсир этиш механизмлари аниқ ва лўнда қилиб ишланган. Бу йўналиш 19-асрнинг 70-йилларида АҚШда вужудга келган. Бугунги кунда жаҳоннинг турли мамлакатларида 100 га яқин бўлинмаларига эга. Бу ташкилот қатъий марказлашган бўлиб, унинг бошқарувчи раиси чекланмаган ҳокимиятга эга. Юқоридан пастга кўрсатмалар ва адабиётлар, пастдан юқорига ҳисоботлар юбориб турилади. «Иегов шоҳидлари» ўзининг матбуот органига эга. «Посбон минора», «Уйғон». Бу журналлар жаҳон халқларининг 160 дан зиёд тилида нашр қилиниб, дунёнинг турли бурчакларида тарқатилади.  

Уларнинг тарқатаётган адабиётлари дидли, рангли ва чиройли манзаралар билан тасвирланган. «Жалб этувчилар»нинг овоз оҳанглари тинчлантирувчи ва меҳрли садо этади. Мутахассисларнинг айтишича, «Иегов шоҳидлари» сектаси аъзолари жалб этишнинг 86 хил усулидан фойдаланар эканлар.

Улар кўпинча қуйидаги турдаги кишиларни ўз таъсир доираларига олишга уринадилар.

-биринчи ва тўртинчи курс талабалари;

-кексалар, айниқса, эндигина нафақага чиққанлар ва ёлғиз қариялар;

-ўз ўрнини топишга интилаётган ўсмирлар;

-кучли стрессни (касаллик, яқин одамининг вафоти, ажралиш ва х.к.) бошидан кечираётганлар;

-қочоқлар, беморлар ва ишсизлар.

Яна бир миссионерлик ҳаракати билан шуғулланаётган диний ташкилот «Тўлиқ инжил христиан черкови»дир. Улар баъзи ибодат уйларида ўзбек тилида ибодатларни олиб бормоқдалар, модий ёрдам кўрсатиш орқали ўз динларига даъват қилишга ҳаракат қилмоқдалар.

Миссионерлик фаолиятининг энг чўққиси бу прозелитизм. Прозелитизм - бу тўғридан-тўғри бирон бир динга ишонган фуқарони мажбуран ўз динидан воз кечтириш ва ўзга динни қабул қилишга мажбур қилишдан иборат.

Прозелитизм иллатининг баъзи бир нохуш натижаларини келтириш мумкин: бир қанча вақт ислом динида юриб, кейин христиан динини қабул қилган кишилар вафот этганда, жасадларини мусулмон қарларига қўйиш муаммо туғдирмоқда. Сабаби, майитнинг мусулмон ота-оналари ўз фарзандларини христиан мозорига дафн этишни хоҳламайдилар. Мусулмонлар эса, христиан дини вакили жасадини ўз мусулмон биродарлари ётган жойга улар учун ҳақорат деб биладилар. Натижада келишмовчиликлар келиб чиқади.

Миссионерлик қонун орқали таъқиб қилиниб турилади: Ўзбекистон Республикасида виждон эркинлиги қонунан кафолатланган. Ҳар бир фуқаро хоҳлаган динига эътиқод қилиши мумкин. Давлат ва диний ташкилотлар бир-биридан ажратилган. Шу билан бирга диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик, тотувлик ва дахлсизликни таъминлаш мақсадида прозелитизм (бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қатилган хатти-ҳаракатлар) ва ҳар қандай миссионерлик фаолияти қонунан ман этилган.

Ушбу қоиданинг бузлишига айбдор бўлган шахслар қонун олдида жавобгарликка тортиладилар.(Жиноят кодексининг 216(1), 216(2) моддалари)

Аҳолининг, хусусан соҳа мутахассисларининг, миссионерлик хақида маълумотга эга бўлишлари уларнинг бурч ва вазифалари саналади. Чунки юртбошимиз таъкидлаганидек: “Ислом-бу аждодларимиз, ота-боболаримиз дини. Уни ташқи таъсир, бузғунчи унсурлардан тозалаш муқаддас бурч саналади.”

Мустақил республикамиздаги айрим оилаларнинг, хусусан, ёшларнинг ота-бобаларимизнинг муқаддас ислом динидан воз кечиб, христиан миссионерлари домига илинаётганини инобатга олсак, бу фаолият тинч-тотув яшаётган халқимиз ўртасига солинаётган раҳна-адоват экани кундай равшан бўлиб қолади.

Миссионерлик таъсирига тушиб қолмаслик учун ҳам уни билишимиз, у ҳақида қуйидаги маълумотларга эга бўлишимиз лозим экан.

Биринчидан, хушёр бўлишимиз, лоқайдликка берилмаслигимиз керак бўлади, чунки “Ватан”, “миллат”, “имон-эътиқод” бу муқаддас тушунчалардир. Уни ҳеч нарсага алмаштириб бўлмайди.

Иккинчидан, ҳар бир инсон бирор нарса ҳақида тўғри тушунчага эга бўлиши даркор. Ҳеч кимнинг бирор нарсани, ҳатто динни ҳам нотўғри, янглиш ва бўяб талқин қилишга хаққи йўқ ва бўлмаслиги керак.

Учинчидан ва энг муҳими мусулмонлар учун нима керак ва муҳим ва ножоиз ва керак эмаслигини яна бир эслатиб қўйиш лозим бўлади.

Бахтиёр Тураев,
Имом Бухорий халқаро маркази
директор ўринбосари

Add comment


Security code
Refresh

INTERNATIONAL RELATIONS
Popular materials
Imam Bukhari saboqlari journal
News
  • 1
  • 2
  • 3
TRAINING  OF AMERICAN  AND  UZBEK  RESEARCHERS

TRAINING OF AMERICAN AND UZBEK RESEA…

27-07-2018 Hits:378

The seminar training was organized in cooperation with the Imam Bukhari International Scientific Research Center  and the US Institute of... Batafsil...

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:1314

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:1274

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:1336

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:1289

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:1217

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:1237

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:1197

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:1218

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:1256

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамкорлик алоқалари юксак натижа беражак

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамко…

17-07-2018 Hits:1098

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ САМАРҚАНД БЎЛДИ

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ СА…

04-06-2018 Hits:854

Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...