Ҳақиқат ниқобидаги ёлғон

| Print |
Category: Марказ нашриёти
Created on 25 October 2017 Hits: 4717

 УЎК: 327(100):28

КБК: 66.4(0)

Ю-91

 Ҳақиқат ниқобидаги ёлғон. Олимхон Исахон ўғли. – Самарқанд:  Имом  Бухорий халқаро маркази, 2017. - 112 бет.

   بسم الله الرحمن الرحيم

فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِن كُنتُمْ لَا تَعْلَمُونَ

Агар билмасангиз зикр аҳлларидан сўранг.

(“Анбиё” сураси, 7-оят мазмуни)

 

Масъул муҳаррирлар: Шайх А. Мансур, т.ф.н. Ш.Ю. Зиёдов,

Тақризчилар: Проф. Б. Тураев, Ш. Умаров, И. Бегматов

 

Яқин Шарқда бўлиб ўтган воқеалар бутун дунё халқларини ларзага солди ва тушунмовчилик туфайли баъзи инсонларнинг Ислом динидан нафратланишига ҳам сабаб бўлди. Баъзи инсонлар гўёки жаннат эшиклари Сурия тупроқларида ланг очиб қўйилгандек, ҳеч нарсани ўйлаб ҳам ўтирмасдан, уруш ўчоқларига “ҳижрат” қилдилар ва қўлларини қонга беладилар...

Аслида, ҳақиқат нимада? Ислом дини нуқтаи назарида “халифалик”, “жиҳод”, “такфир” ва шу каби сўзларнинг асл моҳияти нимадан иборат? Ушбу китобда, шу каби ҳар хил ихтилофларга сабаб бўлаётган саволларга “Аҳли сунна вал жамоа”нинг етук уламолари томонидан ишончли далиллар асосида берган жавоблари ўрин олиб, воқеликдаги мисолларга таянган ҳолда таҳлил қилинган.

Мақсадимиз, шояд баъзи адашиб уларнинг таъсирига тушиб қолган ёшларимиз ҳақиқатни англаб,  залолат йўлидан қайтаришдан иборат. Китоб соҳа мутахассислари ва кенг жамоатчиликка мўлжалланган.

 

Мазкур китоб Имом Бухорий халқаро маркази Илмий  кенгашининг 2016 йил 19 ноябрдаги № 5 сонли йиғилиши қарори билан нашрга тавсия этилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2017 йил 3 мартдаги № 1436 рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

ISBN 978-9943-4783-4-3                                                                           

© Олимхон Исахон ўғли.

© Имом Бухорий халқаро маркази, 2017.

 

МУНДАРИЖА:

Сўз боши

Муқаддима

“Жиҳод” сўзи нимани англатади?

“Жиҳод” қачон ва нима учун жорий қилинган?

Жиҳоднинг сабаби

Инсонлар илоҳий таклифга мажбур қилинадими?

Нима сабабдан макка даврида “жиҳод” жорий бўлмаган?

Жиҳоднинг тури

Талаб ва мудофаа жиҳоди

Жиҳод – Исломни куч билан ёйишми?

Кишиларни кофирга чиқариш масаласи

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ғазотларда татбиқ қилган йўллари қандай бўлган?

Ислом – бағрикенглик динидир

Террорни мусулмонлар ихтиро этишганми?

“Халифалик” – ҳукуматни куч билан эгаллашми?

“ИШИД” террорчи ташкилоти шариат посбон-ларими?

Замонамиз хорижийлари

Хулоса

Фойдаланилган адабиётлар

 Марказ Ахборот хизмати