Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Имом Термизий ўзининг “Ал-жомиъ”сида ишлатган илмий атамалар

Category: Термизлик алломалар
Created on 02 May 2017 Hits: 5697

 1. “Кароҳат” лафзи. Имом Термизий бу сўзни ишлатар экан, бу билан у ўзидан олдингилар ирода қилган маънони яъни ҳаромни назарда тутган ва бундай ҳолат кўп келган.

 2. Мурсал. Имом Термизий бу ибора билан мунқотеъ[1] бўлган ҳадисни назарда тутган.

3. Имом Термизий ўзининг “Ва дўстларимиз шундай деганлар” деган сўзи билан ҳадис аҳлини назарда тутган.

4. Имом Термизий баъзан икки ҳадиснинг биттаси ҳақида “ва бу энг саҳиҳидир” ёки “ва бу мана шу бобда келган энг саҳиҳ ҳадисдир” дейди. У мана шу гапи билан бу ҳадис саҳиҳ, кейиниси эса заиф демоқчими ёки бу ҳадис саҳиҳ, кейингиси эса энг саҳиҳ ва энг кучли демоқчими?

Жавоб қуйидагича: Имом Термизий бу гапи билан саҳиҳликнинг кучини, икки ҳадисдан бирининг бошқасидан афзаллик тарафини назарда тутади. Ҳар иккала ҳадис ҳам заиф бўлиб, у “энг саҳиҳ” деб баҳо берган ҳадис бошқасига нисбатан камроқ заиф бўлиши ҳам мумкин.

Ёки ҳар иккала ҳадис ҳам саҳиҳ бўлиб, улардан бири саҳиҳ, кейингиси эса заиф бўлиши ҳам мумкин.

5. Имом Термизий ўзи ривоят қилаётган ҳадиснинг насх (яъни, амалдан тўхтатилган) бўлганини назарда тутиб, уни “иллат” сўзи билан ифодалайди. Бунга у “Ал илал”нинг бошида келтирган қуйидаги икки ҳадис – Ибн Аббосдан ривоят қилинган “Пайғамбар (с.а.в.) ҳеч қандай хавф-хатар ва ёмғир бўлмаса ҳам пешин билан асрнинг ҳамда шом билан хуфтоннинг ўртасини бирга қўшиб ўқидилар” ҳадиси билан “Агар тўртинчи марта яна ичадиган бўлса, уни қатл қилинглар” ҳадиси мисолдир. Зеро, Имом Термизий: “Биз бу ҳар иккала ҳадиснинг иллатини китобда (яъни, “Ал жомеъ ас саҳиҳ”да) баён қилиб берган эдик”, деган.

Ибн Ражаб шундай дейди: “У икки ҳадисдаги заифликн назарда тутган эмас, балки ана шу иккала ҳадисга амал қилишни бекор қиладиган нарсани назарда тутган”.

6. Ҳасан ҳадис: Имом Термизийнинг наздида “ҳасан”га шундай таъриф берилади: у иснодида ёлғончиликда айбланган киши бўлмаган, уни бир неча йўллар орқали ривоят қиладиган ва шозз[2] бўлмаган ҳадисдир. Демак, унинг “ҳасан”дан мақсади “ҳасан ли ғайриҳи”дир.

“Ҳасан” лафзини Имом Термизийдан аввал унинг шайхи Имом Бухорий ва Али ибн Мадинийлар ҳам ишлатганлар.

7. Ғариб: Имом Термизий бу иборани ишлатар экан тўрт маънони назарда тутади:

А. Ҳадис иснодида келган бирон бир ровийнинг шу исноддаги табақалардан бирортасида ёлғизланиб қолган ҳадисни Имом Термизий мутлақ ғариб деб баҳолайди.

Б. Ҳадис ривоят қилинаётган мана шу шайхга ва мана шу шаҳарга нисбатан ғариб бўлгани учун ҳам Имом Термизий бундай ҳадисга “нисбатан ғариб” баҳосини беради.

Г. Ҳадис ўзининг лафзлари билан машҳур, аммо уни ривоят қилаётган ровийлардан бирортаси унинг айрим лафзларида ёлғизланиб қолган бўлиши.

Д. Имом Термизий “ғариб ҳадис” дейиш билан кифояланадиган бўлса, демак у ҳадисни “заиф” деб баҳолаган бўлади.

8. Ҳасан ғариб ҳадис: бундай ҳадиснинг маънолари борасида турли хил гаплар бор:

– ҳадис мутлақо ғариб бўлгани учун ҳам ғарибдир. Ҳасан дейилганида унинг луғатдаги маъносини ирода қилган бўлади.

– Ҳасан деганда “Ҳасан лизотиҳи” бўлган, “ғариб” деганда эса мутлақо ғариб бўлган ҳадисни ирода қилган бўлади.

9. Ҳасан саҳиҳ: Уламолар Имом Термизийнинг бу ибораси ҳақида турли хил гапларни айтганлар:

А. Бир исноднинг эътибори билан “ҳасан” ва бошқа бир исноднинг эътибори билан “саҳиҳ”дир. Бу Ибн Салоҳ ва Нававийларнинг сўзидир.

Фақатгина битта исноди бор бўлган ва Имом Термизий у ҳақида “Бу ҳадис ҳасан саҳиҳ бўлиб, уни фақатгина шу йўл орқали биламиз”, деб айтган ҳадислар бунга мисол бўла олади. Бу гапни Ироқий айтган.

Б. Бу ердаги “ҳасан” луғавий бўлиб, қалб уни қабул қила оладиган мақбул маънодаги ҳадисдир. Ибн Салоҳ ва Заҳабийлар шундай деганлар. Бунга сохта ва заиф ҳадислар тўғри келади. Зеро улардан айримларининг лафзлари ҳасандир. Шуъбага: “Нима учун Абдулмалик ибн Абу Сулаймоннинг ҳадисини агарчи у ҳасан ҳадис бўлса ҳам олмайсан?” дейилганида у ривоят қилган ҳадисларнинг мункар эканлигини назарда тутиб, “Ҳасан бўлгани учун ундан қочаман”, деган гапини ана шу маънога буриб тушунилади.

Г. Энг паст сифат – масалан, ростгўйлик, – нинг эътибори билан ҳасан, – ёд олиш ва пухталик – сингари юқори даражадаги сифатнинг эътибори билан саҳиҳ. Бу Ибн Дақиқ Ийднинг гапидир.

Д. Саҳиҳлик билан ҳасаннинг ўртасини жамлашлик саҳиҳ билан ҳасаннинг ўртасидаги ўртамиёна бир даражадир. Бинобарин, Имом Термизий “ҳасан саҳиҳ” деб баҳолаган ҳадислар “ҳасан”дан кўра юқорироқ ва “саҳиҳ”дан кўра пастроқ бўлган бир мартабада бўлганларидир. Ироқий бу гапга қўшилмайди ва “бу ҳеч қандай далил-исботи бўлмаган бир ҳукмдир”, дейди.

Е. Ҳасан ли зотиҳи ва саҳиҳ ли ғайриҳи. Бу Суютийнинг гапидир.

Ж. Ҳадис ўз иснодининг эътибори билан ҳасан ва бу бобда келган ҳадислар ичидан энг саҳиҳи эканлиги эътибори билан саҳиҳ. Бу ҳам Суютийнинг гапидир.

З. Ҳадиснинг саҳиҳ ёки ҳасан эканлиги борасида иккиланиш борлиги ва ҳадис билимдонларидан иборат бўлган мужтаҳидларнинг шу ҳадис юзасидан ихтилофга борганликлари учун. Бинобарин, у бир тарафнинг эътибори билан ҳасан ва бошқа бир тарафнинг эътибори билан саҳиҳдир. Гўёки Имом Термизий: “ҳасан” ёки “саҳиҳ” деган-у кейин ўртадаги “ёки” сўзини олиб ташлаб “ҳасан саҳиҳ” дегандек бўлади. “Ҳасан саҳиҳ” деб баҳоланган ҳадислар “саҳиҳ” деб баҳоланган ҳадислардан пастроқ туради. Чунки ундай ҳадисларнинг саҳиҳлигидаги қатъийлик иккиланишдан кўра кучлироқдир.

8. Агар Имом Термизий “ҳасан саҳиҳ” деган бўлса, бу амал қилинадиган саҳиҳ ҳадисдир. Агар “саҳиҳ” деган бўлса, демак у ҳам саҳиҳ, аммо унга амал қилинмайди.

9. Имом Термизий ҳасанни саҳиҳ билан аралаштириб юборади, яъни у ҳасандан кўра юқорироқ, аммо саҳиҳлик даражасига қадар ета олмайди, дейди.

“Жомиъут Термизий”нинг ўзига хос хусусиятлари:

Асарнинг ҳадисга доир ўзига хос хусусиятлари қуйидагиларда намоён бўлади:

А. Муаллиф ҳадислар ва ровийларнинг устидан ҳукм чиқариб кетган.

Б. Муаллиф ҳадис лафзлари ва иснодлари борасидаги ихтилофларни баён қилиб кетади.

Д. Муаллиф ҳадисдаги ғариб калималарнинг маъноларини ёритиб беради.

Ж. Муаллиф лақаблар ва кунялар эгаларининг исмларини баён қилиб беради.

З. Муаллиф ҳадислардаги иллатларни очиқ-ойдин баён қилади, аввал ҳадиснинг ўзини келтиради, сўнгра аҳли илмларнинг ана ўша ҳадисни иллатликка чиқариш ҳақидаги сўзларини келтиради. Баъзан уларга қўшилиб ўша ҳадисдаги иллатларни тан олса, баъзан ўша иллатни рад этиш ва бу иллатнинг ҳадисга таъсир қилмаслигини баён қилиш билан у ҳадисни ҳимоя қилади.

Асарнинг фиқҳга доир ўзига хос хусусиятлари қуйидагиларда намоён бўлади:

А. Муаллиф ҳадисларни зикр қилар экан ўша ҳадисга амал қилса бўладими ёки йўқлигини ва бу кимларнинг гапи эканини айтиб ўтади.

Б. Муаллиф ихтилофларни далил-хужжатлари билан бирга зикр қилади.

Д. Муаллиф имомларнинг бир масала юзасидан айтган сўзларини келтиради ва устун бўлган фикрни зикр қилади. Баъзан: “Ва мана шунисига амал қилинади”, дейди. Имом Термизий ўзининг бу гапи билан устун турадиган сўзнинг муқобили бўлган фикрга ишора қилади.

Имом Термизийнинг китобига хизмат қилган асарлар:

1. Ёзилган шарҳлар:

А. Ибн Саййидун Нааснинг Ан нафхуш–шазий асари. Муаллиф уни охирига қадар етказа олмаган. Ундан сўнг бу китобни Ироқий, кейинроқ Ироқийнинг ўғли тамомига қадар ёзиб қўйган.

Б. Ибнул Арабий ал Моликийнинг Оризатул Аҳвазий номли асари. Бу асарда фақат матнларга шарҳ берилган.

В. Ҳофиз Ибнул Мулаққиннинг шарҳи. Шарҳун ли завоидит Термизий. Муаллиф иснодлар қолиб матнларнинг ўзига эътибор қаратган.

Г. Ибн Ҳажарнинг шарҳи. Бу асар муаллиф вафот этиб қолгани сабабли охирига қадар етмаган.

Д. Ибн Ражабнинг шарҳи. Бу асар йўқолиб кетган. Ундан фақатгина “Ал илал” ва “либослар китоби”дан камроқ қисми қолган.

Ж. Шарҳус Суютий. “Қувтул Муғзий”.

З. Муборакфурийнинг “Туҳфатул Аҳвазий” асари.

2. Имом Термизий “Ва бу бобда...” деб айтган ҳадисларнинг ривоят қилиниш йўлларига диққат қаратилган асарлар:

А. Ҳусейн Воилийнинг “Нузҳатул албоби фий маа қола фийҳит Термизийю “Ва фил боб...””.

Б. Рашшус саҳоб фий тахрижи ма қола фийҳит Термизийю: “Ва фил боб”.

Г. Файзуллоҳнинг Кашфун ниқоби фийма қола фийҳит Термизийю: “Ва фил боб”.

Д. Кўчирмалар : “Мустахражу Абу Али Тувсий”.

4. “Жомиъут Термизий”да келган ровийлар ҳақида ёзилган асарлар:

I.           Абу Бакр Муҳаммад ибн Исмоил ибн Халфуннинг “Шуюуху Абу Исо ат-Термизий” номли асари.

II.            Олтита энг ишончли тўпламда келган ровийларнинг таржимаи ҳоллари ёзилган асарлар. Жумладан, “Ал камол”, “Таҳзибул камол” ва “Таҳзибут таҳзиб” асарлари.

III.            Нуриддин Итрнинг қаламига мансуб “Ал мувозанату байна “Жомиъут Термизий” ва байнас “Саҳиҳайни”” асари.

IV.            Ҳофиз Асъардийнинг “Фазоилу Жомиъут Термизий” номли асари.

Имом Бухорий халқаро маркази
Манбашунослик бўлими мутахассиси
Алоуддин Ҳофий

 



[1] Мунқотеъ ҳадис–қайси жиҳатдан бўлса-да исноди муттасил бўлмаган ҳадисдир. Қар. Юқоридаги манба, 111-бет.

[2] Шозз ҳадис – сиқанинг (ишончли ровийнинг) зобти* ё адади ё ундан бошқа жиҳатлардан ўзидан афзал ровийга хилоф тарзда қилган ривояти-шозз дейилади.

* Зобт луғатда “Бир нарсани маҳкам ушлаб қолиш” маъносини англатади. Истилоҳда, ровий ўзи ривоят қилган ҳадисни ниҳоятда маҳкам ушлаб қолиши зобт дейилади. Қар. Ж. Ҳамроқулов. Ҳадис илми истилоҳлари, 120-бет. “Мовароуннаҳр”, 2014.  

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:6628

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:6577

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:6593

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:6820

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:6378

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:6779

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:5456

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:5510

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:4404

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...