Videos
Map
books center
Gallery
The guests

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Қизлар ва опа сингилларга яхшилик қилиш

Category: Термизлик алломалар
Created on 05 April 2017 Hits: 5096

1916- عَنْ أَبِى سَعِيدٍ الْخُدْرِىِّ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم: « مَنْ كَانَ لَهُ ثَلاَثُ بَنَاتٍ أَوْ ثَلاَثُ أَخَوَاتٍ أَوِ ابْنَتَانِ أَوْ أُخْتَانِ فَأَحْسَنَ صُحْبَتَهُنَّ وَاتَّقَى اللَّهَ فِيهِنَّ فَلَهُ الْجَنَّةُ ».

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Кимнинг уч нафар қизи ёхуд уч нафар опа-синглиси ёки икки нафар қизи ёхуд икки нафар опа-синглиси бўлса-ю, уларга гўзал муомала қилиб, улар ҳақларида Аллоҳдан тақво қиладиган бўлса, унинг учун жаннат бордир”[1].

 Абу Саид Худрий – Мадинаи мунавваранинг муфтийси ва мужтаҳид фақиҳлардан бири бўлган саҳоба. Абу Саид Худрийнинг тўлиқ исми Саъид ибн Молик ибн Синондир. У мадиналик саҳобалар ичидан энг кичиги ва энг яхшиларидан бири бўлган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан 1170 та ҳадис ривоят қилган. Абу Саид Худрий Хандақ ва ундан кейинги ғазотларда иштирок этган. У 74/693 йили Мадинада етмиш ёшдан ўтиб вафот этган.

Энди ҳадиси шарифга бир қанча шарҳ бериб ўтамиз:

“Кимнинг уч нафар қизи ёхуд уч нафар опа-синглиси ёки икки нафар қизи ёхуд икки нафар опа-синглиси бўлса...”.

Қиз ёки опа-сингилларнинг сони нечта бўлишида фарқ йўқ. Муҳими, уларга нозик хилқат ва мулойим кўнгил соҳибалари сифатида, қолаверса, ҳимоячи ва қаровчига муҳтож кишилар сифатида Аллоҳ ва Унинг Расули буюргани учун холис Аллоҳ учун яхши муомала қилинса бўлди, ҳадиси шарифда ваъда қилинаётган ажру савобга эга бўлинаверади.

“... ва уларга гўзал муомала қилиб, улар ҳақларида Аллоҳдан тақво қиладиган бўлса, унинг учун жаннат бордир”.

Уларга муомала қилишда уларнинг кўнгиллари нозиклигини ҳисобга олиш керак бўлади. Уларнинг ҳақларини адо этишда нуқсонга йўл қўймаяпманмикан, деган хавотир бўлиш лозим.

 Ушбу ҳадиси шариф орқали Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айрим кимсаларнинг ислом дини аёл зотини таҳқирлаб, унинг мартабасини пастга уриб келган, ҳатто эркакларнинг фойдаси учун унинг ҳақ-ҳуқуқларини камситган, дея даъво қилган кишиларга раддия бермоқдалар. Бу даъво ҳеч ҳам тўғри эмас. Зеро, ислом дини келган вақтда на араблар ва на бошқа халқлар аёл зотини ислом дини сингари ҳурмат қилган эмас. Жоҳилият даврида араблар аёлларни одам ўрнида кўрмас эдилар. Қуръони карим нозил бўлиб, улар ҳам эркаклар сингари Аллоҳнинг бандаси эканликларини, уларнинг ҳам ўз ҳақ-ҳуқуқлари борлигини, улар ҳам қилган амалларига яраша охиратда эркаклар қатори мукофот ёки жазо олишларини таъкидлаб келди.

Ислом дини аёлларни ёмонликларнинг манбаси ёки аёл зоти сабабли Одам алайҳиссалом жаннатдан қувилдилар, деб билмайди. Аёл бу – энг аввало, онадир, опа-сингилдир, умр йўлдоши ва қиздир.

Қуръони карим, жоҳилият даврининг одамлари йўл тутганларидек, аёлларни камситиш, уларни ўзлари учун ор деб билиш, ҳатто тириклай кўмиб юборишни қаттиқ қоралайди ва: “Қачонки улардан бирига қизнинг хушхабари берилса, ғам-аламга тўлиб, юзи қорайиб кетур. Унга берилган хушхабарнинг ёмонлигидан (уялиб) қавмидан беркинадир. У (қиз)ни хорлик-ла олиб қолсамикин ёки тупроққа кўмсамикин? Огоҳ бўлинг! Улар қилган ҳукм нақадар ёмон”, деб огоҳлантиради. (Наҳл сураси, 58-59-оятлар мазмунлари)

Аёллар камситилиб, одам ўрнида кўрилмай юрган бир жамият ва давр ичида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айнан қизлар ва опа-сингилларга нисбатан раҳм-шафқатли бўлишга, уларни ҳимоя қилиш ва моддий-маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб юришга тарғиб қилиб чиқдилар. Жумладан, “Мана шу қизлардан бирортаси бор бўлган ва уларга яхшилик қилган кишилар учун улар дўзахдан парда бўладилар”[2], деб башоратлар бердилар.

Юқорида зикр қилинган ҳадисда келганидек қизлар ва опа-сингилларга яхшилик қилган кишиларнинг мукофоти жаннат бўлади дедилар. Қизлар  ёки опа-сингиллар бир нафар бўладими, иккита ёки учта бўладими ёхуд ундан кўпми, баробардир. Модомики, унинг қарамоғида эканлар, модомики, ўзлари мустақил оила бекаси эмас эканлар, уларга моддий-маънавий кўмак бериб юрган кишининг жойи жаннатда бўлади дедилар.

Ислом дини эркак зотини аёл зотидан устун қўймайди. Аксинча, ҳар иккаласига ҳам ҳазрати инсон сифатида қарайди. Шайтоннинг васвасасига учиб, қизларни ёмон кўрган, уларни таҳқирлаган, ҳатто, тириклай кўмиб юборган кишиларни бундай қабиҳ жиноятдан қайтаришлик учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Кимнинг қизи бўлса-ю, уни хор қилган ҳолда тириклай кўмиб юбормаса, ўғил фарзандини ундан устун қўймаса, Аллоҳ уни жаннатга киргизади”[3], деб марҳамат қиладилар.

Хулоса ўрнида шуни айтмоқчимизки, жаннатга киришни чин юракдан истаган мусулмон сифатида муҳтарама опа-сингилларимиз ва қизларимизнинг аҳволларидан доимий равишда хабардор бўлиб туришимиз, уларни ҳимоясиз ва қаровчисиз ташлаб қўймаслигимиз лозим.  

Имом Бухорий халқаро маркази
Манбашунослик бўлими мутахассиси Алоуддин Ҳофий


[1] Абу Ийсо Муҳаммад Термизий. Жомеъу-т-Термизий. – Риёз. Дору-с-салам, 1999. 1916-ҳадис.

[2] Имом Бухорий (5995-рақам) ва Имом Муслим (2629-рақам) ривояти.

[3] Абу Довуд (5146-рақам) ва Аҳмад (1958-рақам) ривояти.

INTERNATIONAL RELATIONS
Popular materials
Imam Bukhari saboqlari journal
News
  • 1
  • 2
  • 3
TRAINING  OF AMERICAN  AND  UZBEK  RESEARCHERS

TRAINING OF AMERICAN AND UZBEK RESEA…

27-07-2018 Hits:1461

The seminar training was organized in cooperation with the Imam Bukhari International Scientific Research Center  and the US Institute of... Batafsil...

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5504

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5528

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5628

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5680

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5362

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5693

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4669

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4723

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3868

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамкорлик алоқалари юксак натижа беражак

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамко…

17-07-2018 Hits:4921

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ САМАРҚАНД БЎЛДИ

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ СА…

04-06-2018 Hits:2786

Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...