Видео
Карта
книги центр
Галерея
Гости

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Буюк силсиланинг мустаҳкам бўғини

Категория: Термизлик алломалар
Создано 06 Январь 2017 Просмотров: 5009

УЛУҒ ВАТАНДОШИМИЗ – АБУ ИСО МУҲАММАД ИБН ИСО ТЕРМИЗИЙ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!

Оламларни йўқдан бор этган, бандаларига Ўзини танитиш учун пайғамбарлар юборган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар бўлсин!

 Башариятга Роббини танитиб, умматларини икки дунё саодати йўлига йўллаган ҳидоятчимиз, шафоатчимиз, ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин!

Аллоҳ азза ва жалла Ўзининг муборак каломи Қуръони каримни ҳабиби Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилгач, ушбу муқаддас неъматни ҳеч қандай ўзгаришсиз сақлашни ваъда қилиб, шундай марҳамат қилди:

«Албатта, Зикрни Биз нозил қилдик ва албатта, уни Биз муҳофаза қилурмиз» (Ҳижр сураси, 9-оят).

Роббимизнинг ваъдаси ҳақдир. Қуръони Карим ўн тўрт асрдан буён бирор ҳарфи ўзгармай сақланиб келаётган бўлса, қиёматга қадар ҳам ана шундай маҳфуздир, чунки у Боқий Зотнинг – Парвардигоримизнинг каломидир. Аммо уламоларимиз ушбу оятда «зикр» деганда нафақат Қуръони Карим, балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифлари ҳам назарда тутилганини айтганлар. Зеро, ҳадислар – маъноси Аллоҳдан, ибораси Муҳаммад алайҳиссаломдан бўлган ҳикматлар, кўрсатмалардир.

Ушбу фикрнинг нақадар ҳақлигини ҳаётнинг ўзи намоён қилди, шонли тарихимизнинг ўзи тасдиқлади. Қуръони Карим дастлаб Набий алайҳиссаломнинг қалбларига нақшланиб, сўнг у зотдан бевосита ёд олган минг-минглаб саҳобаларнинг дилига жо бўлгани, авлоддан-авлодга оғизма-оғиз ўтиб, сақланиб келаётганидек, Пайғамбаримизнинг ҳадиси шарифлари ҳам дастлаб асҳоби киром, сўнг тобеъин ва табаъа тобеъинлар орқали авлоддан-авлодга оғизма-оғиз сақланиб келмоқда. Бу қадар ақл бовар қилмас катта миқдордаги маълумотларнинг асрлар давомида бирор ҳарфи ўзгармай, бирор сўз қўшилмай ёки тушиб қолмай сақланиб келиши юқоридаги ояти кариманинг мўъжизасидир.

Ҳар бир иши бениҳоят ҳикмат бўлган Роббимиз бу муборак ваъданинг рўёби учун барча керакли шарт-шароитни, муҳитни муҳайё қилиб, бандалари орасидан бу улкан масъулиятни шараф билан адо эта оладиган зотларни ҳам дунёга келтириб қўйди. Дарҳақиқат, Қуръони Каримни ёд олиб, қалбига жо қилиб, уни кечаю кундуз ўқийдиган, уни ўрганадиган ва ўргатадиган қорилар силсиласи дунёга келиб турганидек, бир неча юз минглаб ҳадиси шарифларни тўплаб, уларнинг матнини сўзма-сўз, ҳарфма-ҳарф, ровийларини номма-ном ёд олган муҳаддислар силсиласи ҳам етишиб чиқди.

Не бахтким, Ислом оламида энг машҳур бўлган, энг саҳиҳ ҳадисларни тўплаган, ҳадис илмига энг катта ҳисса қўшган муҳаддисларнинг кўпчилиги айнан бизнинг буюк аждодларимиздир, диёримизда туғилиб-ўсган улуғ зотлардир.

Юртимиз Ислом нури ила мунаввар бўлган аср инсоният тарихида Шарқ уйғониши даври деб аталади. Ўша асрдан бошлаб диёримизда бутун дунёга мударрис бўлган, бутун Ислом оламида эътироф қилинган буюк алломалар етишиб чиқа бошлаган. Хусусан, Ислом умматига Қуръони Каримни тафсир қилиш ҳамда саҳиҳ ҳадиси шарифларни етказиш ва шарҳлаш борасида буюк ватандошларимизнинг хизмати беқиёс бўлган.

Ана шу буюк муҳаддислардан бири – буюк ватандошимиз имом Термизий раҳматуллоҳи алайҳдир. Бу зотнинг тўлиқ исми шарифлари Абу Исо Муҳаммад ибн Исо аз-Заҳҳок ас-Суламий ал‑Буғий ат-Термизийдир. Имом Термизий Мовароуннаҳрнинг машҳур муҳаддисларидан бўлиб, ҳижрий 209 (милодий 824) йили Термиз яқинидаги Буғ қишлоғида туғилган. Термиз шаҳри ўша даврда Самарқанд ва Бухорони Балх каби қадимий илм марказлари билан боғлаб турувчи шаҳар бўлган. Шу боис, у ерда ҳам илм-маърифат юксак даражада ривожланган. Бўлажак буюк муҳаддис дастлабки таълимни Термиз шаҳрида олади. Болалигидан ниҳоятда зийраклиги, мисли кўрилмаган ўткир хотираси, ноёб иқтидори билан тенгқурларидан ажралиб турган Термизий турли фанларни, айниқса ҳадис илмини алоҳида қизиқиш билан эгаллайди. У замонасининг буюк муҳаддисларидан ҳадис тинглаш мақсадида Ислом оламининг кўпгина мамлакатларига сафар қилади, узоқ йиллар Ироқда, Исфаҳон, Хуросон, Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварада яшайди.

Манбаларда ёзилишича, ҳадисларни тўплашда ва ўрганишда Термизий ҳар бир қулай фурсатдан унумли фойдаланган. У йўлда, сафарда бўлганда ҳам ёки бир жойда муқим турганда ҳам ўз устозларидан, учратган ровийларидан эшитган ҳадисларни дарҳол ёзиб олиб, уларни тартибли равишда, алоҳида-алоҳида қайд қилиб борган. Ўз даврининг етук муҳаддис олими сифатида танилган Термизий кўпдан-кўп шогирдларга устозлик ҳам қилган.

Аллоҳ таоло имом Термизийга улуғ алломалар билан суҳбатлашиш, уларга шогирд бўлиш бахтини насиб этди. Имом Бухорий, имом Муслим, имом Абу Довуд ҳамда Басра, Куфа, Хуросон, Ҳижоз шайхлари, Қутайба ибн Саъид, Исҳоқ ибн Мусо, Маҳмуд ибн Ғайлон каби машҳур олимлар имом Термизийнинг устозларидир.

Имом Термизий Абдуллоҳ ибн Муовия Жумаҳий, Али ибн Ҳожар Марвазий, Сувайд ибн Наср ибн Сувайд Марвазий, Қутайба ибн Саъид Сақафий Абу Рожа, Абу Мусъаб Аҳмад ибн Абу Бакр Зуҳрий Маданий, Муҳаммад ибн Абдулмалик Абу Шавориб, Иброҳим ибн Абдуллоҳ ибн Ҳотам Ҳиравий, Исмоил ибн Мусо Фазорий Суддий каби шайхлардан ҳадислар эшитиб, ўзи ҳам улардан ҳадислар ривоят қилади.

Имом Термизийнинг фавқулодда ўткир зеҳни ва кучли хотираси тилларда достон бўлган. Ривоят қилишларича, шайхлардан бири Имом Термизийни имтиҳон қилиш учун у кишига қирқта ғариб ҳадисни айтиб, савол беради. Имом Термизий қирқта ҳадисни бирорта ҳарфда ҳам хато қилмай, аввалидан охиригача ёддан ўқиб берадилар. Шайх буни кўриб, «Сенга ўхшаган одамни кўрмаганман», дейди.

Имом Термизий ҳижрий 250 йили Нишопурда Имом Бухорий билан учрашиб, у зотнинг ҳузурларида ҳадис илмини чуқур ўрганади, устознинг даргоҳида камол топади. Имом Бухорий Термизийга қарата: «Сен мендан фойда олганингдан кўра мен сендан кўпроқ фойда олдим», деганлар.

Имом Термизий ўзининг «Ал-Китабул‑азийм» деб номланган энг машҳур китобини имом Бухорий билан учрашгандан кейин ёза бошлаган. Бу китоб кўпроқ «Саҳиҳи Термизий», «Сунани Термизий» деб аталади. «Сунани Термизий» китоби ғоятда мўътабар мажмуа бўлиб, такрорлари оз, тартиби гўзал, ўзига хос услубга эга улкан илмий асардир. Абу Али Мансур ибн Абдуллоҳ Холидий имом Термизийнинг «Ал-Жомиъус-Саҳиҳ» китобларини сифатлаб: «Кимнинг уйида мана шу китоб бўлса, унинг уйида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзлаётгандек бўладилар», деган. Бутун дунё мусулмонлари, Ислом уламолари имом Термизийнинг ушбу китобини «Олти саҳиҳ»нинг тўртинчиси деб эътироф қилганлар.

Ибн Атийя ушбу асар ҳақида: «Менинг наздимда Имом Бухорий ва имом Муслимнинг китобига қараганда Имом Термизийнинг китоби нурлироқ, тушунарлироқ, чунки икки имомнинг китобларидан фақатгина илм ва маърифат аҳлигина фойдалана олади, холос», деган.

Имом Термизийнинг «Сунан» китобида имом Бухорий ва имом Муслимларнинг китобларига киритилмаган саҳиҳ ҳадислар ҳам бор. 

«Сунани Термизий» китобига Абу Бакр ибн Арабий, Суютий, Сафиюрраҳман Муборакфурий каби қатор Ислом уламолари кўплаб шарҳ ва мухтасарлар ёзишган.

Шунингдек, Имом Термизий «Шамоилун-Набавия», «Илалу муфрад», «Ал-илал фил-ҳадис», «Илалу фий ахири жомиъ», «Китабуз-зуҳд», «Китабут-тарих», «Асмаус-саҳоба», «Китабу фил асарил мавқуфа», «Рисола фил-хилоф вал-жадал», «Китабул-асмо вал-куна» каби кўплаб асарларни ҳам ёзиб қолдирган.

«Шамойилун-Набавия» Термизийнинг машҳур асарларидан бири бўлиб, у Пайғамбар алайҳиссаломнинг шахсий ҳаётлари, у зотнинг сурат ва сийратлари, ажойиб фазилатлари, одатларига оид ҳадиси шарифлардан иборатдир. Бу ўринда шуни таъкидлаш керакки, Пайғамбар алайҳиссаломнинг фазилатлари, одатлари ҳақидаги ҳадисларни тўплаш билан жуда кўп муҳаддислар шуғулланганлар ва бу хилдаги ҳадислар турли-туман китоблардан ўрин олган. Лекин Термизий асарининг афзаллиги шундаки, у ҳадисларни мунтазам равишда тўплаб, муайян тартибга солган ва яхлит бир китоб ҳолига келтирган. Ушбу асарга бир қанча шарҳлар ҳам ёзилган. Шу билан бир қаторда ушбу асарнинг тили равон, услуби ғоятда оддийлигини ҳам қайд қилиб ўтиш ўринлидир.

Имом Термизий ўзининг ҳаётини, бутун борлиғини, иқтидорини Ислом динининг ривожига, ҳадис илмининг равнақига бахшида этди. Ҳаётининг асосий қисми ҳадис тўплаш ва ривоят қилиш билан ўтди. Имом Термизий чинакам олим, зоҳид сифатида кечаю кундуз илм билан, тоат-ибодат билан машғул эди, ҳатто кўп йиғлаганидан ҳаётининг сўнгги икки йилида кўзи ожиз бўлиб қолган эди.

Имом Термизий ҳижрий 279 (милодий 892) йили ражаб ойининг 13 кечаси ўзи туғилган Буғ қишлоғида вафот этди. У зотнинг қабри Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидадир.

Ҳофиз Заҳабий «Мезонул-иътидол» китобида Термизийнинг ҳижрий 279 йилда вафот этганларини зикр қилиб: «Вафот этган вақтларида етмиш ёшда эдилар», деган.

У зотнинг шогирдларидан бири: «Имом Бухорийдан кейин Хуросонда илм ва зеҳн, зуҳд ва тақвода Абу Ийсо Термизийга тенг инсон қолмади», деган.

Мустақиллик йилларида буюк аждодларимизнинг бой илмий меросини чуқур ўрганиш, улар абадий ором топган масканларни обод қилиш борасида беқиёс ишлар амалга оширилди. Жумладан, имом Термизийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятини ўрганишга бўлган қизиқиш ҳам анча кучайди. Алломанинг қатор асарлари она тилимизга таржима қилинмоқда, илмий рисолалар ва мақолалар ёзилмоқда, тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов шундай деган эди: «Улуғ ватандошимиз – Абу Исо Муҳаммад ибн Исо Термизийнинг мероси, жумладан, «Сунани Термизий» асари ҳам мусулмон оламида юксак қадрланади. Алломанинг асрлар давомида олиму фузалоларга дастур бўлиб келган инсоф ва адолат, инсонпарварликни тарғиб этувчи ғоялари ҳозирги мураккаб давримизнинг кўплаб ахлоқий-маънавий масалаларини ҳал этишда ҳам муҳим аҳамият касб этиши билан эътиборга моликдир». Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида ҳам имом Термизийнинг Шеробод туманидаги зиёратгоҳида улкан бунёдкорлик ишларини жадал давом эттириш вазифаси кун тартибига қўйилди.

Ўзбекистон – буюк алломалар юрти деб кўп айтамиз, фахрланамиз. Дарҳақиқат, бобокалонларимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Эндиги вазифамиз эса бобокалонларимизнинг ишларини давом эттириш, уларнинг йўлини тутиш, Ватанимизнинг шаънини бутун дунёда юксакларга кўтарадиган солиҳ амаллар, хайрли ишлар қилишдир. Бунинг учун бугунги кунда барча  шарт-шароитлар муҳайё, фақат холис ният, иштиёқ ва эзгу мақсад, тинимсиз меҳнат керак.

Аллоҳ таоло буюк ватандошимиз имом Термизийга олимларга, солиҳларга, зоҳидларга ваъда қилган неъматларини ато этсин! Жаннатмакон юртимиздан то қиёматга қадар ҳам динимизга бу қадар катта хизмат кўрсатадиган, илм-маърифатнинг ривожига салмоқли ҳисса қўшадиган зотлар етишиб чиқишини насиб айласин!

 

Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ
Юнусобод тумани бош имом-хатиби,
Тошкент Ислом Институти ўқитувчиси,
«Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби
Отделы
популярные материалы
журнал Имам Бухарий сабоклари
Новости
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5433

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5447

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5543

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5583

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5284

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5610

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4610

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4562

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3814

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамкорлик алоқалари юксак натижа беражак

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамко…

17-07-2018 Hits:4859

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...

Делегация Центра Имама Бухари нанесла визит в Малайзию

Делегация Центра Имама Бухари нанесла ви…

17-07-2018 Hits:1514

Посольством Узбекистана в Малайзии ведется активная работа по продвижению инициатив и предложений президента республики, озвученных на Первом саммите ОИС по... Batafsil...

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ САМАРҚАНД БЎЛДИ

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ СА…

04-06-2018 Hits:2765

Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...