Бизга ислом динини таълимини бериб, зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга олиб чиққан зот – пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг энг суюклик бандасидир. Аллоҳ таоло бандаларига тўғри - ҳидоят йўлини кўрсатиш ва залолат йўллардан қайтариш мақсадида бу зотни элчи қилиб юборган.
Пайғамбаримиз таваллудлари ҳақидаШайх Муҳаммад ал-Хузарий ўзининг “Нуру-л-яқин” номли китобида Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб Макка шаҳрида, Абдулмуттолиб хонадонида 571 йил тўртинчи ойнинг 21 куни таваллуд топдилар. Бу қувончли ҳодиса ҳижрий йилнинг қамарий ой ҳисобининг учинчи (Робиъу-л-аввал) ойининг тўққизинчи душанбакунининг эрталабига тўғри келади деб келтирган. Баъзи манбаларда (Робиъу-л-аввал) ойининг ўн биринчи (баъзиларида эса), ўн иккинчи кунига тўғри келади, дейилган. Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган кунларини нишонлаш Робиъу-л-аввал ойида “мавлуду-н-набий” маросимларини ўтказиш ва у зоти шариф ҳақларига дуои саловатлар ўқиш дунё мусулмонлари орасида кенг тарқалган. Мавлуду-н-набий учун ислом уламолари томонидан махсус китоблар ҳам тасниф этилган. Шундай китоблардан бири XIII асрда яшаб ўтган араб олими Имом Жаъфар Барзанжийнинг қаламига мансуб “Мавлуду-ш-шариф” китобидир. Китоб наср ва назм шаклида бўлиб, уни уламолар ёддан билганлар ёки саводхонлар мажлисларда ўқиб берганлар.
Лекин туркий халқларнинг кўпчилигига араб тилидаги ушбу “Мавлуду-ш-шариф” маъноларини тушуниш машаққат туғдирган. Шунинг учун улар аксарият ҳолларда Аҳмад Яссавийнинг Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳақидаги ҳикматларини, Пайғамбаримиз тарихи ҳақидаги ривоятларни ва Пайғамбаримизга саловатлар айтиб, туркий тилдаги назмий мавлудларни ўқишган. Туркий аҳоли ўртасида Хилватий қаламига мансуб назмий мавлуд кенг тарқалган. XIX аср охири XX аср бошларида яшаб ижод қилган шайх Лангарий шогирдларидан бири Мулла Йўлдош шогирди Ҳилватийга туркий тилда Пайғамбаримиз тавалудлари ҳақида бир китоб ёзишни топширади. Хилватий 1330/1912 йилда Пайғамбаримиз таваллудлари ҳақидаги мавлуд китобини ёзади. Бу китоб халқ орасида “Мавлуду-н-набий” ва “Мавлуди шариф туркий” номлари билан тилга олинади.
Аммо ҳозирги кунда мазкур маросимга қарши туриб, уни бидъатга чиқарадиган кишилар ҳам мавжуд. Мазкур ҳолатларни ҳисобга олиб, мавлуд маросимлари ва уларни ўтказиш тартиби ҳақида далилларга эътимод қилган ҳолда баҳоли қудрат ўз фикримизни эътиборингизга ҳавола қилсак.
Биз Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва саллам сабабли жаҳолатдан маърифатга, зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга мушарраф бўлдик. Ул зоти муборак сабаб иймон билан зийнатланиб, мўмин деган сифатга лойиқ бўлик. Демак, биз мусулмонлар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг таваллуд айёмларини бир байрам сифатида нишонлашимиз ҳамда у зоти шариф номларига ҳурмат кўрсатиб, салоту саломлар айтмоқлигимиз шариатга ҳеч қандай хилофлик томони йўқ, аксинча, бунга Аллоҳ таоло ва Расули акрам саллоллоҳу алайҳи ва саллам томонидан тарғибу ташвиқ қилинган. Фикримиз исботи ўлароқ бу мавзуга тааллуқли оят ва ҳадисларга ҳам мурожаат қилсак;
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:
﴿إِنَّ اللَّهَ وَمَلاَئِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا﴾[الأحزاب:56]
“Албатта, Аллоҳ ҳам Унинг фаришталари ҳам пайғамбарга дуою салавот[1] айтурлар. Эй мўминлар, сизлар ҳам у зотга саловот ва саломлар айтинглар!”.
Ушбу ояти каримада ҳар бир мўмин киши Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллоллоҳу алайҳи ва салламга саловот ва салом айтишига буюрилмоқда. Саловот айтиш билан мусулмонлар Пайғамбар алайҳи-с-саломни улуғлайдилар ва у зотга муҳаббатлари зиёда бўлади, шу орқали улар савоб топадилар. Улар қиёмат куни Пайғамбар алайҳис саломнинг шафоатларига эришишни умид қилиб, дуолар қилади. Шак-шубҳасиз Пайғамбар алайҳи-с-саломга саловот айтилган лаҳзаларда қилинган дуолар ижобат бўлади.
Жумладан, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллоллоҳу алайҳи ва салламдан саловот ва саломга оид бир қанча ҳадислар ворид бўлган.
أَنَسُ بْنُ مَالِكٍ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "مَنْ صَلَّى عَلَيَّ صَلاَةً وَاحِدَةً صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ عَشْرَ صَلَوَاتٍ وَحُطَّتْ عَنْهُ عَشْرُ خَطِيئَاتٍ وَرُفِعَتْ لَهُ عَشْرُ دَرَجَاتٍ".
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимки, менга бир бор саловот айтса, Аллоҳ таоло унга ўн бор саловот айтади ва ўнта хатосини кечиради ҳамда ўнта даражасини кўтаради”, - дедилар.” (Имом Бухорий, Имом Насоий, Имом Доримийлар ривояти)
عَنْ عَائِشَةَ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهَا اَنَّ النَّبِىَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "مَنْ صَلَّى عَلَيَّ يَوْمَ الجُمْعَةِ كَانَتْ شَفَاعَةٌ لَهُ عِنْدِي يَوْمَ القِيَامَةِ".
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимки менга жума куни саловот айтса, қиёмат кунида менинг ҳузуримдаги шафоат унга насиб қилади”, - дедилар.”
عَنْ اَبِى ذَرٍّ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: " مَنْ صَلَّى عَلَيَّ يَوْمَ الجُمْعَةِ مِائَتِي صَلاَةً غُفِرَ لَهُذَنْبٌِ مِائَتِي عَامٍ".
Абу Зарр розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким менга жума куни юз марта саловот айтса, унинг юз йиллик гуноҳи кечирилади”, - дедилар.”
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "فَوَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لا يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى أَكُونَ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِنْ وَالِدِهِ وَوَلَدِهِ".
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Нафсим қўлида бўлган Зот (Аллоҳ)га қасамки, токи мени отангиздан ҳам ва фарзандингиздан ҳам яхшироқ кўрмас экансиз, бирортангиз мўмин бўла олмайсиз”, - дедилар.” (Имом Бухорий ривояти)
عَنْ أَوْسِ بْنِ أَوْسٍعَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "إِنَّ مِنْ أَفْضَلِ أَيَّامِكُمْ يَوْمَ الْجُمُعَةِ فِيهِ خُلِقَ آدَمُ عَلَيْهِ السَّلاَم، وَفِيهِ قُبِضَ، وَفِيهِ النَّفْخَةُ، وَفِيهِ الصَّعْقَةُ فَأَكْثِرُوا عَلَيَّ مِنْ الصَّلاَةِ، فَإِنَّ صَلاَتَكُمْ مَعْرُوضَةٌ عَلَيَّ"، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللَّهِ وَكَيْفَ تُعْرَضُ صَلاَتُنَا عَلَيْكَ وَقَدْ أَرَمْتَ؟ أَيْ يَقُولُونَ قَدْ بَلِيتَ، قَالَ: "إِنَّ اللَّهَ عَزَّ وَجَلَّ قَدْ حَرَّمَ عَلَى الأَرْضِ أَنْ تَأْكُلَ أَجْسَادَ الأَنْبِيَاءِ عَلَيْهِمْ السَّلاَم".
Авс Ибн Авсдан ривоят қилинади: Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Кунларингизнинг афзали жума кунидир. Шу кнда Одам алайҳис салом яралган, шу кунда жони олинди, шу кунда қиёматни қойим бўлишига сур чалинади ва шу кунда қайта тирилиш учун сур чалинади. Менга саловот айтишни кўпайтиринглар. Албатта саловотларингиз менга кўрсатиб турилади”, – дедилар. Айтишдилар: Эй, Расулуллоҳ, бизнинг саловатларимиз сизга қандай кўрсатилади, сиз унда чириб кетган бўласиз-ку! Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Албатта Аллоҳ азза ва жалла ерга пайғамбарларнинг (алайҳиму-с-салом) жасадларини емоқликни харом қилди, - дедилар. (Имом Абу Довуд, Имом Насоий, Имом Ибн Можалар ривояти).
Ушбу далилларга таянган ҳолда айтишимиз мумкинки, мавлуд ўқишдан асосий мақсад Пайғамбаримиз Муҳамад саллоллоҳу алайҳи ва салламга саловот ва салом айтишдир.Шу боис, ҳар йили Робиъу-л-аввал ойида Ўзбекистон мусулмонлари идорасига қарашли барча масжидларда Пайғамбаримиз Муҳамад саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг таваллудлари алоҳида эътибор ила кенг миқёсда нишонланиб, жойларда мавлуд маросимлари ўтказилади. Мавлуд ўтказиш мақсадларидан яна бири кенг жамоатчиликка башариятга юксак намунани тақдим қилган зот Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салламга дуруд салавотлар йўллаш, у кишининг тарихлари, хулқу сийратлари ҳақида маълумот олиш ва ўтганлар ҳаққига хатми Қуръон қилишдир.
Аммо, ҳар бир маросим ва ибодатда тартиб бўлганидек, мавлуд маросимларининг ҳам ўзига хос мақсад, тартиб ва талаблари мавжуд. Мавлуд маросимларини ўтказиш ёки унда иштирок этишдан кўзланган савобга эришмоқ учун уларга алоҳида эътибор бериш лозим бўлади.
Шулардан;
- Бошқа ибодатларни бажаришда шарт қилингани каби мавлуд маросимини ўтказувчи (ёки маросимга борувчи) киши ниятини холис қилмоғи даркор, яъни маросимни ўзини кўз-кўз қилиш учун ўтказиши ёки бошқалардан уялганидан мавлудга бориши нотўғридир. Мавлудга Аллоҳ таолодан савоб умидида ўтганлар ҳаққига хатми Қуръон ва пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақларига саловоту саломлар айтиш учун иштирок этилади.
- Маросимда ортиқча дабдабабозликка ва исрофга йўл қўймаслиги лозим.
- Мавлуд ўтказишдан (боришдан) мақсад Расулу акрам саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратларидан хабардор бўлиш ҳамда бошқаларга ҳам буни сўзлаб бериш ва у зотга бўлган қалбларимиздаги муҳаббатни янада зиёдалаштириш эканлигини ҳаргиз ёддан чиқармаслик керк бўлади.
- Бошқаларга халақит берадиган, чалғитадиган ишларни қилмаслик, зарурат бўлмаса сўзламасдан жим туриш лозим бўлади.
- Маросимда, Аллоҳ ва расули айтганидек, пайғамбаримиз Муҳамад саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақларига дуои саловотлар айтишга кўпроқ эътибор бериш лозим.
Мана шундай далилларга таяниб, бажараётган ҳар бир ибодатимиз ва маросимларимизни аҳли илм билан маслаҳат қилган ҳолда бажарсак, албатта амалларимиз чиройли ва мақбул бўлгай, инша Аллоҳ.
Ҳадисшунослик бўлими мудириЙўлдошхон Исаев[1] Араб тилида “саловот” сўзи “салот”нинг жами бўлиб, дуо маъносини англатади. Арабчада намоз ҳам “салот” дейилади. Чунки намозда ҳам дуо маъноси бор. Аммо “салот” Аллоҳ таоло томонидан бўлганида “дуо” маъносини йўқотади. Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва салламга саловот айтишининг маъноси Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салламга ўз раҳматини юбориши, улуғлаши, мақомларини кўрсатиши ва фаришталар ҳузурида шаънларига мақтовлар айтишини билдиради.
27-07-2018 Hits:1521
26-07-2018 Hits:6033
25-07-2018 Hits:5789
17-07-2018 Hits:5818
16-07-2018 Hits:5674
06-07-2018 Hits:5710
04-07-2018 Hits:5711
27-06-2018 Hits:5630
04-06-2018 Hits:5743
Бугун, 14 март куни ҳиндистонлик меҳмонлар Самарқанд шаҳрига етиб келдилар. Уларни Самарқанд вилоят вакиллиги мутасаддилари кутиб олиб, расмий музокаралар олиб бордилар.
27-07-2018 Hits:1679
The seminar training was organized in cooperation with the Imam Bukhari International Scientific Research Center and the US Institute of... Batafsil...
26-07-2018 Hits:6594
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:6539
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:6551
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:6789
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:6345
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:6741
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:5430
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:5483
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
27-06-2018 Hits:4378
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...
17-07-2018 Hits:5733
Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...
04-06-2018 Hits:3247
Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...