Videos
Map
books center
Gallery
The guests

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Одоблар дурдонаси-20

Category: Одоблар дурдонаси
Created on 22 November 2016 Hits: 5358

24-боб

( باب نفقة الرجل على أهله )

Кишининг ўз оиласига қилган нафақаси ҳақида

748 - عن ثوبان عن النبي صلى الله عليه و سلم قال : أفضل دينار ينفقه الرجل دينار أنفقه على عياله ودينار أنفقه على أصحابه في سبيل الله ودينار أنفقه على دابته في سبيل الله. قال أبو قلابة: وبدأ بالعيال وأي رجل أعظم أجرا من رجل ينفق على عيال صغار حتى يغنيهم الله عز و جل. 

748. Савбон (р.а.)дан ривоят қилинади:

 «Набий (с.а.в.) «Динорларнинг энг афзали кишининг ўз оила аҳлига, Аллоҳ йўлидаги биродарларига ва Аллоҳнинг йўлида минадиган уловига сарфланган пулидир», дедилар».

Абу Қилоба: «Оила аҳлидан бошладилар. Кичик боқимандаларига Аллоҳ азза ва жалла уларни беҳожат қилгунча нафақа қилган кишидан кўра катта ажрга етадиган одам борми?!» деди».

Шарҳ:

Авваламбор, нафақанинг энг афзали кишининг ўз оила аҳлига қилган нафақасидир. Ундан кейин эса Аллоҳ йўлидаги биродарлари ва Аллоҳ йўлида минадиган уловига сарф қилингани саналади. Чунки аёли ва болаларининг нафақаси ҳар бир оила бошлиғи бўлган эркакнинг зиммасида вожибдир.

Абу Қилоба ҳам мазкур ҳадисни шарҳлай туриб, нафақа қилиш лозим бўлган ўриннинг биринчиси оила деб таъкидлаб ўтдилар. Айниқса, оилада қўлидан иш келмайдиган ёши кичик боқимандалар бўлса, токи улар нафақага қодир бўлгунларича, уларга ғамхўрлик қилиш оила бошлиғи зиммасида бўлади. Ким бу масъулиятдан бўйин товласа, Ислом ҳукми бўйича гуноҳкор саналади ва оила аъзолари ҳақдор бўлган нафақа ундан мажбуран ундириб берилади. Оила бошлиғи бу масъулиятини Аллоҳ таоло буйруғини бажармоқдаман, деб ихлос билан очиқ кўнгиллик ила бажарса ҳам оиласини таъминлайди ҳам ажр-савобга эга бўлади.

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

  1.       Нафақаларнинг энг яхшиси оилага қилингани эканлиги;
  2.       Ҳар доим оила аҳлини нафақасиз қолдирмаслик лозимлиги;
  3.       Аллоҳ берган мол-давлатда оила аҳлининг ҳам улуши борлиги. 

 

749 - عن أبي مسعود البدري عن النبي صلى الله عليه و سلم قال : من أنفق نفقة على أهله وهو يحتسبها كانت له صدقة .

749. Абу Масъуд Бадрийдан ривоят қилинади:

 «Набий (с.а.в.) «Кимки аҳли аёлига савоб умидида нафақа қилса, ўша қилган нафақаси унинг учун садақадир», дедилар».

Шарҳ:

«Савоб умидида» дегани «бу қилаётган ишим билан Аллоҳнинг розилигини истайман» деган мақсадда қилган ниятидир. Демак оила бошлиғи ўз масъулиятини адо қилаётган чоғда ниятини холис қилиш орқали ажр-савобга ҳам эга бўлар экан.

Шу ўринда муҳим бир жиҳатни унутмаслигимиз лозимки, биз оиламизга қилган нафақамиз учун Аллоҳ таоло садақа қилганнинг савобини беради. Биз бунга эга бўлмоқдамизми, энди бўлар-бўлмасга оиламиз вакилларига «Мен сизларни едириб, ичириб қўйдим», каби миннатларни қилмаслик лозим. Чунки уларнинг ҳар бири учун Парвардигор ажр-мукофотини бериб бормоқдаку?!

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

  1.     Ҳар бир ишни савоб умидида қилиш лозимлиги;
  2.     Оила аҳлига қилган нафақаси садақа ўрнига ўтиши.

 

750 - عن جابر : قال رجل: يا رسول الله عندي دينار قال: أنفقه على نفسك

قال : عندي آخر فقال: أنفقه على خادمك أو قال على ولدك قال: عندي آخر قال: ضعه في سبيل الله وهو أخسها.

750. Жобир (р.а.)дан ривоят қилинади:

 «Бир киши «Эй, Аллоҳнинг расули, менинг бир динорим бор», деди. Ул зот «Уни ўзинга сарфла!» дедилар. У «Менда яна бор», деди. Шунда ул зот «Унда уларни хизматкорингга ёки болангга сарфла!» дедилар. У «Менда яна бошқаси бор», деди. Ул зот «Унда уларни Аллоҳ йўлида сарфла, аммо бу савоб жиҳатидан энг оз бўлганидир», дедилар».

Шарҳ:

Бундан кўриниб турибдики, ўзига, оила аҳлига ва болаларига қилган нафақаси Аллоҳ йўлида бошқаларга сарфлашдан кўра савобли ва афзал амал экан.

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

  1.     Нафақани биринчи оила аҳлидан бошлаш лозимлиги;
  2.     Оила аҳлидан ортиқчасини бошқаларга сарфлаш мумкинлиги.

 

751 - عن أبي هريرة عن النبي صلى الله عليه و سلم قال : أربعة دنانير دينارا أعطيته مسكينا ودينارا أعطيته في رقبة ودينارا أنفقته في سبيل الله ودينارا أنفقته على أهلك أفضلها الذي أنفقته على أهلك .

751. Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади:

«Набий (с.а.в.) «Тўрт хил динор бор: мискинга берган диноринг, қул озод қилиш учун берган диноринг, Аллоҳ йўлида сарфлаган диноринг ва оила аҳлинг нафақаси учун берган диноринг. Уларнинг энг афзали оила аҳлингга сарф қилганинг ҳисобланади»,  дедилар».

Шарҳ:

Бу ерда нафақа қилинадиган пул ҳақида гап кетмоқда. Демак нафақа қилинаётган пулнинг энг афзали оила аҳлига сарфлангани экан.

Олимхон Исахон ўғли
Манбашунослик бўлим бошлиғи
INTERNATIONAL RELATIONS
Popular materials
Imam Bukhari saboqlari journal
News
  • 1
  • 2
  • 3
TRAINING  OF AMERICAN  AND  UZBEK  RESEARCHERS

TRAINING OF AMERICAN AND UZBEK RESEA…

27-07-2018 Hits:1443

The seminar training was organized in cooperation with the Imam Bukhari International Scientific Research Center  and the US Institute of... Batafsil...

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5433

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5447

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5543

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5583

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5286

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5610

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4610

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4562

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3815

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамкорлик алоқалари юксак натижа беражак

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамко…

17-07-2018 Hits:4859

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ САМАРҚАНД БЎЛДИ

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ СА…

04-06-2018 Hits:2765

Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...