Videos
Map
books center
Gallery
The guests

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Ўзбекистон – бағрикенг диёр

Created on 21 November 2016 Hits: 5863

Имом Бухорий халқаро маркази томонидан 2016 йил 19 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги “Самарқанд китоб олами” маънавий-маърифий мажмуаси фаоллар залида “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” мавзусидаги илмий-амалий анжумани ўтказилди.

 Мазкур илмий-амалий анжуман Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан берилган “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” мавзусидаги ижтимоий буюртма асосидаги режага мувофиқ ташкил этилди.

Мазкур илмий-амалий анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари И.Иномов, Самарқанд вилояти вакили Н.Исломов, Самарқанд вилояти адлия бошқармаси ходимлари,Самарқанд вилдоятида фаолият олиб бораётган ноисломий диний конфессия вакиллари, профессор-ўқитувчилар Самарқанд давлат университети тадқиқотчилари, талабалари, Имом Бухорий халқаро маркази тингловчилари ва эркин иштирокчилардан иборат вакиллар иштирок этишди.

Анжуман иши бағрикенглик, миллий ва диний тотувлик, динлар ўртасидаги бағрикенглик масалалари, бағрикенгликнинг тарихий илдизлари, жамият тинчлигини сақлашда миллатлар ва динлар ўртасидаги аҳиллик, бағрикенгликнинг динлар кесимидаги ўрни, илмий-маънавий мерос, инсон ва жамият тараққиётининг долзарб масалалари, Маънавият, миллий ғоя, диншунослик ва бағрикенглик масалалари, Инсон, унинг эътиқоди, жамият, миллий хавфсизлик масалалари каби долзарб мавзуларни қамраб олган ҳолда ўтказилди.

Дастлаб тадбирниА.Шукуров (Самарқанд шаҳридаги “Самарқанд китоб олами” маънавий-маърифий мажмуасидиректори) очиб, меҳмонларни мажмуага ташрифи билан қутлади ва китоб олами мажмуасини ташкил этилиши ва унинг халқимиз, айниқса ёшларимиз маърифий дунёсини бойитишдаги аҳамияти тўғрисида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг Ш.Зиёдов (Имом Бухорий халқаро маркази директори) Имом Бухорий маркази томонидан ташкил этилган ушбу тадбирнинг мазмун моҳияти ҳақида рус тилида маъруза қилди ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг  “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” мавзусидаги ижтимоий буюртмаси ижроси доирасида бўлиб ўтаётган мазкур илмий анжуман тўғрисида ва унинг аҳамияти ҳақида сўзлади. Ижтимоий буюртма ижросини бажарилиш жараёни бўйича тўхталиб, китоб-альбомини тайёрланиши қизғин давом этаётганлиги ва тез орада уни якунланиши ҳақида ахборот бериб ўтди.

Маъруза охирида бугунги илмий-амалий анжуманда иштирок этаётганлар ва маърузачиларни самимий қутлади ва анжуман кун тартиби асосида нотиқлар ва сўзга чиқувчиларни таништириб борди.

Н.Исломов (УМИнинг Самарқанд вилоят вакили) “Ислом динида бағрикенглик масалалари” мавзусида сўзлаб, Ислом динининг асосий ғояси, имоннинг энг гўзал жиҳати бағрикенгликка асосланганлигини оят ва ҳадислар билан батафсил тушунтириб берди. Дин ҳар қандай разиллик, хунрезликка,  миллатларни ноҳақдан жабр ва зулм этилишига қарши турадиган энг кучли маърифий восита эканлиги маърузада таъкидлаб ўтилди. Н.Исломов сўзи охирида Самарқанд шаҳрида меҳмон бўлиб турган Украина муфтийси шайх Аҳмед ат-Тамимига сўз бериб, Имом Бухорий халқаро маркази ташаббуси билан “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” мавзуидаги илмий-амалий анжуман бўлиб ўтаётганлигини таништириб ўтди.

Шайх Аҳмед ат-Тамими (Украина муфтийси) анжуман иштирокчиларини табриклаб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Самарқанд вилояти вакиллигига бу ташрифга яқиндан кўмак кўрсатганлиги учун ташаккур билдириб ўтди. Нотиқ ўз сўзида: “Бағрикенглик мусулмонлар учун бу эътиқодий масалага айланган бу оят ҳукми билан бизларга амр этилган. Биз барча пайғамбарларга ва уларга нозил бўлган китоблдарга имон келтирамиз, уларни ажратмаймизИсо, Мусо, Довуд (а.с.) ва ҳакозо барчаларига имон келтириш Аллоҳнинг амри. Муҳаммад (а.с.)га имон келтириб, у кишининг шариатига эргашамиз. Бошқаларига имон келтирамиз ва уларнинг шариатига эргашмаймиз, аммо биз уларни ҳақорат этмаймиз, масхара қилмаймиз, таҳқирлаб суратини чизмаймиз бу бизнинг уларга ва уларнинг динига бўлган бағрикенглигимиздир. Бугун бағрикенглик ҳар қачонгидан ҳам муҳим ва долзарб, динлар ва мазҳаблар ўртасидаги иттифоқликни шу восита билан сақлаб қоламиз. Баъзи давлатларда ўзини “Ислом давлати” деб атаётганларга алданиб қолмаслик зарур, улар “Шайтонлар давлати” дир, уларнинг олиб бораётган иши, амали ҳеч қандай ислом шариатига мувофиқ келмайди” – деб ўз сўзини тамомлади.

Г.Шукурова (Самарқанд вилоят Адлия бошқармаси мутахассиси) Республикамизда “Давлат ва дин муносабатлари”қандай олиб борилаётганлиги, рўйхатдан ўтиб фаолият олиб бораётган диний ташкилотлар ва уларга яратилган шароитлар ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди. Диний ташкилотлар фаолияти қонуний кафолатланганлиги ва улар қонун олдида тенг ҳуқуқли эканлиги айтиб ўтилди. Барча миллат ва элатлар диний эътиқодидан қатъий назар юртимизда тенг кўрилиб, бағрикенглик асосида ўзларининг диний ибодатларини тўкис адо этиб келаётганлиги мусулмонлар ҳаж ва умра сафарига, христиан  ва яҳудий динига эътиқод қилаётганлар ҳам ўзларининг муқаддас қадамжоларига бориб келаётганлиги маърузада таъкидлаб ўтилди.

Игор Анатолиевич Бабаков (Самарқанд шаҳридаги “Собор светого Алексия провославский церкв” раҳбари) “Состаяние межнациональных и межконфессиональных отношений в Узбекистане” мавзусида маъруза қилди.Нотиқ ўз маърузасида Ўзбекистонда олиб борилаётган дин ва давлат муносабатлари ҳақида тўхталди. Бу юртда барча дин вакиллари бирдек аҳл ва иноқ яшаб келмоқда. Бағрикенглик ва меҳрибонлик ўзбек халқига хос улуғ фазилатлардир, мусулмонлар билан бир маҳаллада проваслав, католик, протестант ва яҳудий дини вакиллари ҳам истиқомат қилишади, ораларида ҳеч қандай диний ва миллий зиддият йўқ деб таъкидлаб ўтди.

О.Ғайбуллаев (Самду профессори) сўзга чиқиб “Диний бағрикенглик – миллатлар тотувлигининг гаровидир” мавзусида маъруза қилди. Нотиқ ўз маърузасида юртимизда диний ташкилотларнинг фаолияти, уларнинг истиқлолдан олдинги ва кейинги ҳолатини қиёсий таҳлиллар асосида ёритиб берди.

 Б.Тўраев (Имом Бухорий халқаро маркази директор ўринбосари) сўзга чиқиб рус тилида “Истоки межконфессиональной толерантности в Узбекистане” мавзусида маъруза қилди. Ўзбекистонда азалда бағрикенглик ғоялари шаклланиб келганлиги унинг тарихий илдизлари эрамизда олдинги даврларга бориб тақалиши ҳақида илмий асосланган маълумотларни бериб ўтди. Миллатлар ва динлар ўртасидаги аҳиллик ва бағрикенглик юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги гаровидир деб таъкидлади. Юртимиздан ўтган алломалар маънавий меросида ҳам бағрикенглик масалаларига алоҳида эътибор қаратилган ислом динида бу масалага асосий ғоя сифатида эътибор қаратилган. Авестода келтирилган эзгу иш, эзгу амалдан мақсад бу бағрикенгликка тарғиб эканлиги айтиб ўтилди.

“Ўзбекистон – бағрикенг диёр” мавзуида ўтказилган илмий-амалий анжуманда эътиқод эркинлиги инсон маънавий дунёсининг ажралмас қисми бўлиб, динлар таълимотидаги қарашлар бу масалада умумэътироф этилган инсоний тамойиллар билан уйғунлашиб кетганлиги таъкидланди.

Истиқлол йиллари диний соҳада мустаҳкам қонунчилик пойдевори яратилганлиги, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 61-моддасида: “Диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар” деган демократик тамойил мустаҳкамлаб қўйилган. 31-моддасида эса: “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди” деб виждон эркинлиги қонунан кафолатланганлиги баён этилди.

Анжуманда ҳозирги кунда Ўзбекистон аҳолиси 32 миллион бўлиб, 130 дан ортиқ миллат ва элатдан иборат. Ўзбекистон фуқароларининг 94 фоизидан зиёди ислом динига,  3,5 фоизга яқини православликка ва қолганлари бошқа диний конфессия вакилларига мансуб миллатларни ташкил этади. Турли миллатга мансуб фуқароларимизнинг диний эътиқоди учун ҳозир Ўзбекистон Республикасида 2238 та диний ташкилот фаолият олиб бормоқда. Улардан 2064 таси исломий, 174 таси эса ноисломий диний ташкилотлардан иборат эканлиги айтиб ўтилди.

Анжуман якунида Марказ илмий ходимлари томонидан нашр этилган китоб, рисола, монография ва журналлар кўргазмаси намунали ташкил этилди. Барча иштирокчиларга Имом Бухорий халқаро маркази нашриёт бўлимида тайёрланган “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” номли буклети ва “Имом Бухорий сабоқлари” журнали тарқатилди.

Илмий-амалий анжумандан кўзланган асосий мақсад миллатлараро тинчлик ва ҳамжиҳатликнинг асосий омили бўлган миллий ва диний бағрикенглик ғояларини кенг тарғиб этиш, Ёшларда миллий-диний бағрикенглик маданиятини вужудга келтириш, уларни ҳозирги пайтда жаҳонда рўй бераётган ижтимоий, иқтисодий, маънавий жараёнларни тўғри таҳлил қилиш кўникмаларини тарбиялаш, жамият, инсон ва унинг эътиқоди ҳақидаги дунёқарашини кенгайтириш, Она Ватанга, маънавий меросимизга, тарихий қадриятларга, муқаддас динимизга садоқатини кучайтириш, дунё динлари тарихидан хабардор қилиш асосида ватанпарварлик туйғуларини ўстириш, маънавий таҳдидларга нисбатан мафкуравий иммунитетини шакллантириш каби масалаларни қамраб олди.

Илмий-амалий анжуман таассуротларга бой ва қизиқарли бўлиб ўтди, иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди. Анжуман иштирокчилари тадбир якунида “Самарқанд китоб олами” маънавий-маърифий мажмуасида мавжуд китоблар билан танишдилар.

Имом Бухорий халқаро маркази илмий котиби Ш.Умаров
Суратлар муаллифи АРМ бошлиғи Зафар Узаков

Add comment


Security code
Refresh

INTERNATIONAL RELATIONS
Popular materials
Imam Bukhari saboqlari journal
News
  • 1
  • 2
  • 3
TRAINING  OF AMERICAN  AND  UZBEK  RESEARCHERS

TRAINING OF AMERICAN AND UZBEK RESEA…

27-07-2018 Hits:1458

The seminar training was organized in cooperation with the Imam Bukhari International Scientific Research Center  and the US Institute of... Batafsil...

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5501

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5526

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5624

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5677

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5361

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5690

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4668

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4723

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3866

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамкорлик алоқалари юксак натижа беражак

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамко…

17-07-2018 Hits:4920

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ САМАРҚАНД БЎЛДИ

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ СА…

04-06-2018 Hits:2785

Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...